Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Кабелли алоқа линияларидан фойдаланишда



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   244
Bog'liq
033-

3.3.6.6.
Кабелли алоқа линияларидан фойдаланишда 
хавфсизлик техникаси 
Траншеялар ва котлованлар қазиш. 
Траншея ва 
котлованлар қазиш ҳамда кабелларни ѐтқизиш ишлари махсус ер 
қазиш ва кабель ѐтқизиш машиналари ѐрдамида амалга 
оширилади. Ушбу ишлар фақат тасдиқланган лойиҳа чизмалари 
асосида бажарилади. Ушбу чизмаларда кесишиши мумкин бўлган 
барча ер ости иншоотлари (электр кучланиш кабеллари, алоқа 
кабеллари, газ қувурлари, сув қувурлари, канализациялар ва б.) 
аниқ кўрсатилган бўлиши шарт. Юқоридаги иншоотлар 
жойлашган жойларда ер қазиш ишларини олиб бориш, фақат 
ушбу иншоотлардан фойдаланишга масъул корхоналар билан 
келишган ҳолда, уларнинг рухсати билан амалга оширилади. 
Ишлар аниқлигини таъминлаш мақсадида ушбу корхоналардан 
иншоотларни жойлашиш чизмалари, эзкизлари ва лойиҳалари 
олинади. Бундай ер ости иншоотлари жойлашган жойларда ер 
қазиш ишлари фақат муҳандис-техник ходимлар назоратида 
амалга оширилади. Агар кучланиш остидаги электр кабеллари ва 
газ қувурлари яқинида қазиш ишлари олиб борилиши талаб 
этилса, мазкур корхоналар вакилларининг ҳам назорати 
таъминланади. Электр кабеллари ва газ қувурларига 40 см 
атрофида яқин қолса, қазиш ишлари қўлда бажарилади ва бунда 
ҳам зарба билан ишловчи асбоблар (лом, кирки, болға ва б.) дан 
фойдаланишга рухсат этилмайди. Мавжуд ер ости 
иншоотларини аниқлаш мақсадида дастлаб 20 см чуқурликда 
қазиш ишлари амалга оширилади. Агар ер қазиш ишларини олиб 
боришда чизмаларда кўрсатилмаган иншоотлар (кабеллар, 
қувурлар ва б.) чиқиб қолса, иш тўхтатилади ва ушбу иншоот 
нима ҳамда қайси ташкилотга қарашли эканлиги аниқланади, 
масъул ташкилот билан келишилгач, иш давом эттирилади. 
Қазиш ишларини олиб боришда масъул шахс мунтазам 
равишда траншеялар ѐки котлованларнинг қиялигига эътибор 
бериши ва тупроқ қатламларини ўз-ўзидан нураб тушишини 
олдини олиши зарур. Чуқурлиги 3м гача бўлган траншея ва 
котлованларнинг вертикал деворлари “Алоқа линиялари ва 


190 
радиофикация кабель линияларида ишларни олиб боришда 
хавфсизлик техникаси Қоидалари” талаблари асосида 
мустаҳкамланиши зарур. Ер қазиш машиналарига хавфсизлик 
техникаси 
бўйича 
кўрсатмалар 
ҳамда 
иш 
зонасида 
огоҳлантирувчи плакатлар қўйилиши лозим. 
Ер қазиш ва бошқа машиналарда (бульдозерлар, экскваторлар, 
кабель ѐтқизиш техникалари, автомобиль кранлари ва б.) 
ишловчилар хавфсизлик техникаси бўйича махсус ўқув курсини 
ўтаган, йўриқномадан ўтган ҳамда гувоҳномага эга бўлишлари 
шарт.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish