Qishloq xo’jaligida kartoshka yetishtirish agrotexnikasi. Навлар



Download 25,1 Kb.
bet2/3
Sana28.06.2022
Hajmi25,1 Kb.
#714911
1   2   3
Bog'liq
kartoshka

Экиш усули ва муддати. Эртапишар картошка навларининг уруғлари тупроқнинг 10 см қатламида ҳарорат 6-7 0С қизиганда экиб бошланади. Ўзбекистонда эртаги картошка текислик минтақаларида 10 февралдан 15 мартгача, тоғ олди минтақаларида 10-25 мартда экиш энг мақбул муддат ҳисобланади. Экиш муддати кечикканда туганаклар ҳосил бўлиши ёзнинг жазирама иссиғига тўғри келади, туганаклар ҳосил бўлиши ёмонлашади, ҳосилдорлик камаяди.
Картошка кузда экилганда экиш чуқурлиги 18-20 см га етказилади, баҳорда бороналаниб туганак устидаги тупроқ 8-10 см юпқалаштирилади.
Эртаги картошка туп қалинлиги гектарига 57-71 мингтагача бўлади ва бунда навнинг биологик хусусиятлари ҳисобга олинади. Экиш 70х20-25 см схемада ўтказилиши маъқул. Туганаклар вазни 30-80 г бўлганда, экин меъёри 3-3,5 т/га ташкил қилади.
Т. Остонақулов тажрибаларида экиш меъёри гектарига 3 т бўлиб вазни 20-30 г уруғлик туганаклар экилганда 165,2 ц/га, 30-50 г экилганда 208,3 ц/га, 50-70 г экилганда 206,1 ц/га ҳосил олинган, экиш чуқурлиги 6-7 см. Экиш билан азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 20 % фосфорли ўғитларнинг қолган қисми солинади.
Картошка туганакларини пушта устига экиш ҳам яхши натижа беради. Бунда пушталар қатор оралари 70 ёки 90 см қилиб кузда олинади. Пуштага феврал ёки март ойининг биринчи ўн кунлигида нишлатилган уруғлар 6-7 см чуқурликка экилади. Қатор усти мульчаланганда ўсимлик тез ривожланади, ҳосил эрта етилади. Қатор ораларини 90 см қилиб экиш картошка етиштиришдаги ишларни тўла механизациялаш учун имкон яратади.
Экин парвариши. Эртаги картошка уруғлари униб чиққунча 1-2 бороналаш ўтказилади. Бороналаш қатқалоқни юмшатади, бегона ўтларни йўқотади, майсаларнинг тез ва қийғос униб чиқишини таъминлайди.
Парваришда асосий талаб картошка тупи атрофидаги тупроқни юмшоқ ва бегона ўтлардан тоза ҳолда сақлашдир. Қатор ораларини култивация қилиш, тупроқни юмшатиш уруғлар униб чиққандан кейин КРН-4.2, КОР-4.2 култиваторларида амалга оширилади. Майсалар тўлиқ униб чиққандан кейин биринчи култивация 12-14 см, кейингилар 14-16 см чуқурликда ўтказилади. Култивациялар ҳар ёмғирдан ёки суғоришдан кейин ўтказилади. Картошка майдонларида чопиқ ўтказишда ўтларни йўқ қилиш билан биргаликда ўсимлик атрофига тупроқ тортилади, натижада иссиқликнинг зарарли таъсири камаяди.
Озиқлантириш. Эртаги картошка биринчи марта култиватор озиқлантиргичлар ёрдамида майсалар ҳосил бўлгандан кейин гектарига 45-50 кг, иккинчи марта ғунчалаш (шоналаш) фазасида 80-85 кг меъёрида азот билан озиқлантирилади. Азотли ўғитлардан аммоний селитраси, мочевина, аммоний сульфат қўлланилади. Қатор ораларини ишлаш ва озиқлантиришда КРН-2,8, КОН-2,8 ПМ, КОН-2,8 А култиватор ўғитлагичларидан фойдаланилади. Ҳозирда Голландиянинг «Амак» фрезали култиваторларидан ҳам қатор ораларини ишлашда кенг фойдаланилмоқда.
Суғориш. Эртаги картошкани суғоришда, уларнинг сони тупроқдаги намлик ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади ва тупроқдаги намлик ЧДНСнинг 75-85 % идан кам бўлмаган ҳолда сақланишига эришилади. Суғориш схемаси 1-2-5 бўлганда 0-1-4 схемага нисбатан ҳосилдорлик 2427 % ошган (Абдукаримов, 1987).
Суғориш учун эгатлар узунлиги 90-120 м, чуқурлиги 18-20 см қилиб олинади, сув оқими тезлиги 0,10-0,15 л/секунддан ошмаслиги лозим.
Охирги суғориш ҳосил йиғиштиришдан 5-2 кун олдин тўхтатилади.

Download 25,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish