қисқич, кўрсаткич каби. Бу қўшимча от туркумидаги сўзга мутлақо
қўшила олмайди. Лекин баъзилар бу қоидани бузиб, томиргич сўзини
ясайдилар ("Ўзбекистон адабиѐти ва санъати", 1990 йил 16 ноябрь).
Пульсографни томиргич деб айтиш, ўзбек тилида бундай сўз ясаш
тилимиз табиатига тамоман зиддир. Чунки томир сўзи от туркумига оид
бўлиб, мазкур қўшимчанинг маъноси билан уйғунлаша олмайди, демакки,
янги сўз юзага келмайди. Шунинг учун ҳам бу "сўз" тилимиз луғатига
кирмади.
Худди шунингдек, бир муддат матбуот институт сўзи ўрнида
олийгоҳни қўллаб кўрди. Бу сўзнинг ясалиши ҳам ўзбек тилининг сўз
ясалиши меъѐрларига зид эди. Мустақил сўз сифатида тилимизда гоҳ йўқ.
Бунинг устига, форс-тожик тилида ҳам гоҳ унсури фақат от туркумидаги
сўзга қўшилади, яъни донишгоҳ (дониш — билим), оромгоҳ, хобгоҳ каби.
Олий сўзи эса сифат, демак, олийгоҳ сўзи ўзбек тили ясалиш
қонуниятларига ҳам, тожик тили қонуниятларига ҳам бегонадир.
Ўзбек тилининг ўз табиати, анъаналари, умуман, сўз ясалиши
меъѐрларига уйғун бўлмаганлиги учун "газета" маъносида ясалган
куннома, "журнал" маъносида ясалган ойнома, ойбитик, "архив"
маъносида ясалган ҳужжат асровхона каби бир қанча сунъий
ясалмалар луғатимиздан жой ололмади. Тилнинг сўз ясалиши меъѐрлари
жуда ҳам мустаҳкам бўлиб, уни субъектив ҳолатда бузиш амри маҳол.
Бу ўринда ҳеч қандай зўрлик иш бермайди.
Ўзбек адабий тилининг сўз ясалиши меъѐрларига кўра -зор
қўшимчаси ўсимлик, дарахт каби нарсаларни билдирадиган сўзларга
қўшилиб, шу нарсалар кўп бўладиган жойни ифодаловчи отларни
ясайди: лола+зор, олма+зор, беда+зор каби. Сўз усталари бу меъѐрдан
эстетик мақсад билан чекиниб, ўсмайдиган нарсани билдирадиган
сўзлардан ҳам қўшимча воситасида янги сўз ясайдилар. Масалан, улкан
сўз саньаткори Абдулла Қодирий "Ўтган кунлар" романида қоронғузор
шаклида сўз ясаган: Унинг (Отабекнинг) кўнгил меваси бу кунги қора
воқеа билан қандай ўралиб, йўқолиб кетган бўлса, бундаги дарахтлар
ҳам ўз меваларини кеча ранги билан бўяб, яшил япроқлари ила кўмган
эдилар, яъни бунда ўсган дарахтлар қандай мева берадир — ажратиш
қийин эди. У шу қоронғузор билан қўшилишиб кетгандек ва
қоронғуликнинг қучоғига кира боргандек мевазорнинг ичкарисига юра
борди. Бу гўзал ва нафис тасвирдаги кўнгил меваси, қора воқеа, кеча
ранги, бундаги дарахтлар, ўз мевалари, коронғуликнинг қучоғи
мевазорнинг ичкариси каби бирикмалар билан қоронғузор сўзи
фавқулодда бир уйғунлик ҳосил қилган ва Отабек қалбида ўсган,
ўсаѐтган қоронғиликнинг пластик тасвири жонланган. Бадиий адабиѐтда
ѐзувчи бундай янги сўзларни адабий киритиш учун эмас, балки аниқ
бадиий-эстетик мақсад билан яратади. Шунинг учун ҳам бундай сўзлар
айни мақсадга қай даражада хизмат қилганлиги нуқтаи назаридан
баҳоланади.
Низомиддин Маҳмудов
Do'stlaringiz bilan baham: |