QASHQADARYO VILOYATI ВАNDLIK BOSH BOSHQARMASI
SHAXRISABZ SHAHAR AHOLIBANDLIGIGA
KO`MAKLASHISH MARKAZI
181700,Shahrisabz shahri, Shahrisabz ko’chasi, 21-uy, Telefon/Fax (998 75) 522-9857
www.mehnat.uze-mail: t.shahrisabz@ mehnat.uz
17/02-01/10- -сонли “ 23 “ 02 2021 йил
Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси
Бошлиғи М.Норовга
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999-йил 22-декабрда 858-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат органларида бўш жойлари (вакант лавозимлари)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маьлумотларни ва бўшатилиши мўлжалланиётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан барча корхона, муассаса ва ташкилотлар туман шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига бўш иш ўринлари тўғрисидаги маьлумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидиги ахборотни тақдим қилиши шартлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 10.11.2017 йилдаги №858-4 рақам билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг 30-Б сонли буйруғида бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботлар туман шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига (ish.mehnat.uz) сайти орқали электрон тартибда, корхона, ташкилот ва муассасаларда электрон тартиб жорий қилинмаган тақдирда қоғоз вариантида ҳар ойда, ойнинг 5 санасига қадар, ташкилот, корхона, муассасалар фаолият олиб бораётган ҳудуддаги бандликка кўмаклашиш марказларига топширилиши, бўш иш ўринларини яшириш ёки иш берувчи томонидан бўш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатда топширилмаган тақдирда, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан иш берувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 229 моддасига кўра маъмурий жавобгарлик жазосини қўллаш белгиланган.
Шу сабабли, “бўш иш ўринлари ҳақида”ги ҳисоботларни ўз вақтида Шаҳрисабз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этмаган тақдирда, бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яширганликда айбдор бўлган корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишлиги, яъни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга, худди шундай ҳуқуқ-бузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилмоқдасиз.
Изоҳ: Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбари ўзгарган тақдирда ушбу
огоҳлантириш хати янги тайинланган раҳбарга ҳам тадбиқ этилади.
Шаҳрисабз шаҳар АБКМ
директори: О.Примов
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори: З.Эшқобилов
Do'stlaringiz bilan baham: |