Қарши туман халы таълими бўлимига қарашли 19-умумий ўрта таълим мактаби маъсус комиссияси ва касаба уюшмаси раисига
Қарши тумани халқ таълими бўлими Сизга шуни ёзиб маълум қиладики, тумандаги 19-умумтаълим мактаб хўжалик мудири Узоқов Санжар Холмуродовичга жамоат ишларида ташаббускорлиги, мактаби туманда “Энг обод мактаб” деб топилганлиги учун моддий рағбатлантириш берилишини сўраб ёзган аризасини кўриб чиқиб, ходимга бир ойлик маош миқдорида моддий рағбат берилиши бўйича тегишлича қарор қилишингизни тавсия этамиз.
Қарши тумани халқ таълими бўлими мудири: М.Боқиев
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Т.Каримовга
Қарши туман халқ таълими бўлими Сизга Раджабова Саодат Анваровнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқали 2021 йил 10 июлдаги 556609/21-сонли мурожаати бўлим ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида Раджабова Саодат туманидаги 31-мактабда рус тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4940-сонли қарорига асосан 50% устама пулини 2021 йил июл ойи иш ҳақига қўшиб ҳисобланиб 4043425 сўм тўлаб берилганлиги фуқарога тушунтирилди.
Қарши туман халқ таълими мудири: М.Боқиев
Mahalla hayriya jamg’armasi boshlig’iga
Qarshi tuman xalq ta’limi bo’limi Sizga shuni yozib ma’lum qiladiki, Sizning Qarshi tuman hokimligining 13.03.2021 yildagi №1-4-59-ф/21-sonli farmoyishi va xodimlar arizasiga asosan xayriya xashari uchun 05.05.2021 yil 9177380 so’m ish haqidan ushlab qolingan, lekin 05.05.2021 yil 281811246 so’mmani jami so’mma ichida 33-maktab tomonidan 91773880 so’m o’tkazilgan mana shu mablag’dan 82596500 so’mni qaytarib berishga amaliy yordam berishingizni so’rayman.
Qarshi tuman xalq ta’limi bo’limi mudiri: M.Boqiyev
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қарши туман бўлинмаси кенгаши раиси У.Мустаевга
Қарши туман халқ таълими бўлими тумандаги 63-умумтаълим мактаби директори Турсунова Дилором Бекмуродовна, 10-ихтисослаштирилган мактаб физика ўқитувчиси Давронов Ойбек Бозорович, 67-умумтаълим мактаб рус тили ўқитувчиси Қуйбоқарова Моҳира Бегматовна ва жисмоноийтарбия ўқитувчиси Очилов Акмал Эркин ўғлининг таълим тизимида кўп йиллик самарали меҳнатлари, таълимда сифат кўрсаткичларини оширганлиги, ўқувчиларга таълим беришдаги ютуқлари шунингдек, халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган тадбирлардаги фаоллик иштирок этиб келаётганликларини инобатга олиб, 2021 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2020 йил 14 декабрдаги “Халқ таълими тизимидаги муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида “ги 54-қ\қ-сонли 01-16“с”-сонли қарори асосида бепул соғломлаштиришга юборилишини тавсия этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |