Жулиан Ла Метри
115
Қ
фойдаланаётган транспортдан тортиб то оддий
пиёлагача бўлган ҳар нарсани ихтиро қилиб,
дунёдаги жиддий ўзгаришларни қилган киши-
лар айнан ижодкорлик ва кашфиётчилик қоби-
лиятига эга кишилар бўлганлигини унутмайлик.
Бир бемор кўп йиллар давомида икки қўли-
ни бир-бирига ишқалаб кунини ўтказар ва ҳеч
ким билан гаплашмас экан. Ҳеч кимга эътибор
бермай фақат шу ишини давом эттирар экан.
Психиатр Айлин Радомисли беморнинг қўлига
бир бўлак лой берибди. Бемор ўзи сезмаган
ҳолда лойдан бир шакл ясаб қўйибди. Кейин
турли ҳайкалчалар ясай бошлабди. Касали ҳам
тузала бошлабди.
Демак, ҳар бир инсонда яширин ижодкорлик
қобилияти бўлади.
Масалаларга чора ва ечим топиш ҳамма соҳа-
да керак. Бунда сизга
ижодкорлик ва ихтиро-
чилик қобилиятингиз
йўл кўрсатади. Сизнинг
ижодкорлик даражан-
гиз ақлий заковат ва
ҳиссий заковат билан
чамбарчас боғлиқ. Ми-
ядан янада самарали
фойдаланиш, миянинг
Шу аниқки, бола-
ни эркин ва ўз хоҳиши
билан бирор нарса қи-
лишдан
тўсишимиз
оқибатида уни қўрқоқ,
қул даражасига туши-
рамиз.
Мишел де Монтен
116 С
Х
ижодий қобилиятларини очиб бериш муҳим.
Миянинг мўъжизавий дунёси ўн икки милли-
ард асаб ҳужайраларидан иборат. Мия ҳужайра-
ларининг бир-бири орасидаги фаол боғланишлар
дунёдаги барча телефон тизимидаги алоқаларга
нисбатан 1300 – 1400 марта кўпдир. Бир ҳақда
фикр лаганингизда ёки ўйлаганингизда мияда юз
минг кимёвий реакциялар рўй беради.
Дунё тинчлик ва фаровонликка эришиш
учун янгича усулдаги ихтиро ва ижодкорлик-
ка мослашган, ҳар бир ўқувчини алоҳида шахс
сифатида шуғулланувчи таълим тизимига эҳти-
ёжи бор. Чунки ёзувчи ёки бастакорлик қоби-
лияти билан туғилган бир ўқувчи математика
билан ўзини йўқотади. Катта математик бўла-
диган олим-ўқувчининг зеҳн савияси тарих би-
лан пасаяди. Таълим ҳар бир қобилиятли ўқув-
чига алоҳида муносабатда бўлмаса, жамиятда
чалкашликлар вужудга келади. Баъзи оз сонли
ўқувчилар ҳаёти давомида ўзини шаклланти-
риб, ривожланиши ҳисобга олинмаса, асосан,
кўпчилик бу чалкашликдан ўзини йўқотади ва
бир умр ўзини бахтсиз ҳис қилиб яшайди.
Ёши катта инсонлар ҳам ўзини болалардек
тутиб, муаммолар гирдобида кўмилиб ётиши,
ночорлиги балки шундандир. Сиз ўзингиздаги
ҳар доим ёрдам берувчи ва сизни қўллаб ту-
рувчи ижодкорлик ва кашфиётчилик қобилият-
117
Қ
ларингизни қандай ривожлантиришингиз мум-
кин? Бунинг учун:
• Олдингиздаги ҳар бир мавзу ва масалага
қизиқинг.
• Ҳар бир мавзу ва масалани суриштиринг ва
тўғри ёки нотўғри эканини текширинг.
• Турли тажрибалар ўтказишга ҳаракат қи-
линг. Масалан, ошхона ҳам сиз учун ажойиб ла-
боратория.
• Тасаввур ва фантазияларга вақт ажратинг.
Ажойиб фантазияларингизни сўз билан ифода-
лашга ҳаракат қилинг.
Зеҳнингизни ривожлантиринг. Янгиликларга,
янги фикрларга чанқоқ бўлинг. Янги фикрлар ва
янги ишлар кашф қилиб, ундан фойдаланишга
интилинг. Худди шу хусусиятга эга дўстлар би-
лан бирга бўлишингиз сизга жуда фойдали. Тур-
лича қараш ва фикрларга эга инсонлар бир жой-
га йиғилганида ажойиб кашфиётлар ва фикрлар
ижод қилинади. Ҳар куни сиз фойдаланаётган
нарсалар қачонлардир кимнингдир кашфиёти
ва фикри бўлган. Кеча инсонлар эшитганида
кулган, калака қилган ёки ғалати туйилган ихти-
роларнинг бугунги ҳаётимизда фаол ўрни бор.
Ижодкорликнинг чегараси йўқ. Ижодкорлик
ва кашфиётчилик бир умр ёруғлик таратувчи,
сизга турли ҳолат ва муаммоларда оддий ва
ажойиб ечимлар кўрсатувчи яширин қобилия-
тингиздир.
118 С
Х
119
Қ
Ҳаётда энг завқли иш бошқаларнинг
«эплолмайсан» деган ишларини амалга
оширишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |