Qadam yangi 2 кирилл indd



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/38
Sana24.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#209498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ҚАДАМ кирилчада

Муқаддима ўрнида
Ада, ойи!
Айни дамда сизга мурожаат қилишимнинг 
сабаби бор. Кўнглимдан кечган гапларни ўзин-
гизга айтолмасман, аммо қоғозга туширгим 
келди...
Илгари бирор қийинчилик ё муаммога дуч 
келсам ич- ичимдан эзилардим. Тенгдошла-
рим, дўстларимга оиласи томонидан кўрса-
тилаётган эътибор, имкониятларни кўриб 
ўксинардим. Айниқса, улар мен эришаётган 
ютуқларнинг кичик бир қисмига эришиб, яқин-
ларидан рағбатини кўришса, қалбим қаттиқ 
оғрир эди. Буни баъзан сизларга билдирган-
ман, баъзиларини эса яширганман...
Энди эса улғайдим.
Бугун сизлардан жуда миннатдорман!
Яшаш учун курашда, ҳаётда ўрнимни топи-
шимда, ўз кучим билан оёққа тура олишимда, 
ўз фикр ва дунёқарашимга эга бўлишимда сиз-
ларнинг хизматингиз жуда катта экан.
Балки ўша пайтларда ҳамма шароитни яра-
тиб берганингизда бугун мен ҳаётимда ҳеч 
нарсага эришолмаган ва эҳтимол, бу китобни 
ҳам ёзолмаган бўлардим... Аслида, гапларим 
кўп эди, ҳаммасини айтишим шарт ҳам эмас-
дир. Мени тушундингиз деб умид қиламан! 
Фақат Сизларга таъзим билан
раҳмат дейман!


6
С
Х


7
Қ
КИРИШ
Ҳозир ўттиз бир ёшдаман. Ёзувчилик касбим 
эмас. Ноширликдан ҳам узоқман. Ушбу китоб 
дунё юзини кўриши эса, тасодиф. Дўстларим, 
мени яқиндан таниган-билган инсонларим 
доим бошимдан ўтказган кунларим ҳақида 
китоб ёзишим кераклигини айтишарди. Ўйлаб 
қолдим, дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг ўз ҳи-
кояси бор. Шунинг учун ҳаёт ҳақидаги қарашла-
римни, фикрларимни, кузатишларимни қоғозга 
тўкиб, сизларга тақдим қилмоқдаман.
Ўлим тўшагида ётган ёши улуғ инсоннинг 
атрофига йиғилган фарзанд ва набираларига 
айтган сўнгги сўзи шундай бўлибди:
– Ёш ва куч-қувватга тўлган вақтимда, дунёни 
ўзгартиришни ният қилар эдим. Ёшим улғайиб, 
сочларимга оқ тушганида, бутун оламни ўзгар-
тиролмаслигимни тушундим. Шунда, ниятимни 
бироз кичрайтириб, Ватанимда ўзгаришлар қи-
лишни ният қилдим. Лекин бу ҳам осон эмас-
лигини тушундим. Қариган чоғимда, бор қувва-


8
С
Х
тимни оиламдагиларни ўзгартиришга сафарбар 
қилдим. Лекин, афсуски, буни ҳам эплолмадим. 
Мана, ҳозир ўлим тўшагида ётиб, тушундимки, 
дастлаб ўзимдаги камчиликларимни тузатиб, 
ўзимни ўзгартиролганимда эди, ўрнак бўлиб 
оиламни ҳам ўзгаришига сабаб бўлардим. Ои-
ламдан оладиган илҳом ва шижоат билан Вата-
нимга ҳам кўпгина фойдам тегарди. Ким бил-
син, балки дунёни ҳам ўзгартирган бўлардим. 
Ҳаммамиз ҳаётдаги турли адолатсизлигу 
оқибатсизликларни кўриб, баъзан одамларни 
ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Хато ва камчи-
ликларимиз кўп бўлса-да, тузатишни аввал ўзи-
миздан бошламаганимиз учун ҳаракатларимиз 
бефойдалигидан дунёларга сиғмай қоламиз. 
Бу дунё бир боққа ўхшайди. Бу боққа бугунгача 
бизга ўхшаш миллиардлаб инсонлар кириб, ай-
ланиб, кейин чиқиб кетишган. Кимдир узоқ қол-
ган, кимдир эса оз. Кимдир мевасидан баҳра-
манд бўлган бўлса, кимлардир дарахт эккан. 
Яна кимлардир дарахтларни кесган. Баъзилар 
ўзи хоҳлаган мевани тополмай, армонда кетган.
Бугун эса бу боғда сизу биз бормиз!
Боғни бузамизми ёки обод қиламизми?
Олдимиздаги неъматларни қадрлаймизми 
ёки узоқларда сароб бўлиб кўринган мевалар 
ортидан югуриб, умримизни бесамар ўтказа-
мизми?


9
Қ
Балки шох-шабба, тиканлар сизга азият етка-
зишидан хавотирда бўлсангиз керак.
Бу боққа кирганимизда ҳаммамизнинг 
шарт-шароитимиз турлича эди. Кимдир бой, 
кимдир фақир, кимдир шаҳарда бўлса, яна ким-
дир қишлоқда истиқомат қилади. Боғдан чиқа-
ётганда эса ҳамманинг шарт-шароити бир хил 
бўлади. Боққа кираётгандаги шарт-шароитни 
сиз белгилолмайсиз. Лекин ҳаётингиз давоми-
ни белгилаш ўз қўлингизда. Сиз атрофингизда-
ги имкониятлари кенг инсонлардан ҳам юқори 
натижаларга, муваффақиятларга эришишингиз 
мумкин. Фақат олдин бунга ўзингиз ишони-
шингиз керак. Ишончингиз суст бўлса, оптимист 
бўлмасангиз кенг имкониятлар ичида ҳам турли 
баҳоналарга кўмилиб ўтиришингиз мумкин.
Сиз билан айнан шу, яъни сиз ва сизнинг им-
кониятларингиз, иқтидорингиз ҳақида суҳбат-
лашиш ниятидаман ва бу китоб орқали ҳаёт 
йўлингиз учун тамал тоши қўйишингизда кўмак-
лашмоқчиман. Унутманг, бу дунё боғида ёлғиз 
эмассиз, мен ҳам сиз билан биргаман, менинг 
суҳбатдош дўстим!

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish