3.Валюта курси режимлари
Валюта курси — бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган нархи. Валюта курсининг қатъий қайд этилган ва ўзгариб турадиган (валюта бозорида у ёки бу валютага талаб ёки таклифга қараб) турлари мавжуд. Валюта курси мамлакатлар валютасининг ҳарид кобилияти, шунингдек халқаро тўлов воситалари (масалан, СДР, евро) билан ўзаро муносабат ва бошқа омиллар (товарлар нархини миллий валютада таққослаш) асосида белгиланади. Уларнинг ҳарид қобилиятининг ўзгариши билан (инфляция даражаси, тўлов баланслари ҳолати, турли мамлакатларда турлича фоиз ставкаларининг ўрнатилиши, жаҳон валюта бозориая мазкур валютага ишонч даражаси, шунингдек бошка сиёсий сабаблар таъсирида) валюта курси ҳам ўзгариб туради. Марказий эмиссия банки белгилайдиган расмий Валюта курсини ҳукумат белгилайдиган ёки валюта бозорида вужудга келадиган эркин валюта курсидан фарқламоқ керак. Бундан ташқари валюта курси миллий пул бирлигининг бошқа давлат валютаси ёки халқаро ҳамда минтақавий валюталар билан ўзаро расмий ўрнатилган муносабатлар бўйича („сузиб юрувчи“, „сирғалувчан“ курс) белгиланиши ҳам мумкин (Европа валюта иттифоқида курсларнинг тебраниши + 2,25 % доирасида чегараланган).[1]
Валюта савдоси амалиётида валюта юқорироқ курс бўйича сотилади (сотувчи курси), ҳарид қилишда эса пастроқ (ҳаридор курси) курсдан фойдаланилади. Валюта курси икки даражаси ўртасидаги фарқдан банкнинг валюта савдосидан оладиган даромади келиб чиқади. Валюта курсини расмий кўтариш (ревалвация) мамлакатни капитални четга чикаришдан манфаатдор қилади, импортни қулайлаштиради, чунки чет эл валютасини арзонроқ ҳарид қилишга имконият туғилади. Валюта курсини расмий пасайтириш (девальвация) мамлакат савдо ва тўлов балансининг кескин ёмонлашуви, валюта резервининг ҳолдан тойиши билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Чет эл валютаси курсининг биржадаги махсус идора томонидан белгиланиши ва махсус бюллетенларда нашр этилиши валюта котировкаси дейилади. Бундай бюллетен маълумотлари матбуотда ҳам чоп этиб борилади. Ўзбекистон Марказий банки даврий равишда ҳар ҳафтада бухгалтерия ҳисоби ва божхона тўловлари учун пул массаси ва инфляция динамикасини ҳисобга олган ҳолда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан курсларини матбуотда эълон қилиб боради. 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий айирбошлаш курси 2021-йил 9-июн ҳолатига кўра, 10 531 сўм 71 тийинни ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |