Топшириқ
Пул ва банклар узоқ муддатли ижтимоий ривожланишнинг натижаси
бўлиб, замонавий цивилизациянинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади.
Уларнинг амал қилиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш,
айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлукцизлигини
таъминлаш имконини беради. Шу сабабли, пул ва банкларни алоҳида фан
сифатида ўрганиш зарурияти юзага келди. Зеро дунёнинг барча
мамлакатларида иқтисодиётнинг самарали ўсиши банкларнинг молиявий
барқарорлигини ошиши ҳамда тижорат банклари томонидан молиявий
қўллаб-қувватлашга кўпдан боғлиқ бўлгани учун фаннинг олий малакали
кадрларни тайёрлашда ўрни беқиёсдир.
Фанда пул ва банклар категорияларининг пайдо бўлиши ва уларнинг
эволюцияси, пул назарияларининг моҳияти, асосчилари ва намоёндалари,
пул айланмаси тушунчасининг моҳияти, пул муомаласи ва уни ташкил
қилиш асослари, пул тизимининг мазмуни ва уни ташкил қилиш асослари,
инфляция ва унинг юзага келиш сабаблари, кредит тушунчаси ва унинг
зарурлиги, кредит муносабатлари юзага келишининг сабаблари ва шарт-
шароитлари, банкларнинг дастлабки операциялари, Марказий банкларнинг
юзага келиш сабаблари, мақсади ва ташкилий тузилиши, тижорат банклари
фаолиятининг ташкилий асослари, тижорат банклари актив ва пассив
операциялари, нобанк молия-кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг
зарурлиги, кредит тизими ва унинг таркиби, валюта муносабатлари асослари
ва халқаро молия институтлари фаолиятига доир ғоялар, атама ва
тушунчалар, назарий қарашлар, концепция ва моделлар, тамойиллар,
ёндашув, усул, услуб, йўсинлар ва шу каби бошқа атрибутларни тизимли ва
комплекс равишда мужассамлаштирувчи илмий-назарий ва методологик
асослар узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари нуқтаи-назаридан мантиқий
кетма-кетликда ўз аксини топган.
Топшириқ
Фанни ўқитишда интерфаол, коммуникатив, перцептив ёндашувлардан
максимал даражада фойдаланиш, ўқув адабиётларидан ташқари аутентик
материаллар: аудио, видео, журналлар, интернет манбаларидан
ўзлаштирилган билимлар мажмуасини амалиётда кузатилаётган далил ва
ҳодисаларга боғлай олиш, олинган натижаларни баҳолаш, таҳлил қилиш
орқали касбий фаолият учун зарур бўлган билим, малака ва
компетенцияларни инновацион тафаккур лаёқати негизида шакллантиришга
алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўқув машғулотларини лойиҳалаш
жараёнида:
- мезонни танлаш;
- ўқув мақсадларини тоифалаш;
- ўқув материалларини модуллаштириш;
- уларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;
- ўрганиш натижаларини аниқлаш каби омилларга қаратиш орқали таълим
олувчида назарий билимлар пухта эгалланиши ҳамда уларни амалиётда
6
қўллаш кўникмасини шакллантириш, мустақил таълимни самарали ташкил
этиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |