Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


-МАВЗУ. НОБАНК МОЛИЯ-КРЕДИТ МУАССАСАЛАРИ



Download 1,33 Mb.
bet79/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

18-МАВЗУ. НОБАНК МОЛИЯ-КРЕДИТ МУАССАСАЛАРИ
Режа:

  1. Нобанк молия-кредит муассасаларининг зарурлиги.

  2. Нобанк молия-кредит муассасаларининг актив ва пассив операциялари.

  3. Ўзбекистон Республикасида нобанк кредит ташкилотлари улар фаолиятининг ҳуқуқий-иқтисодий асослари.



1 – савол баёни: Нобанк кредит ташкилотлари деганда тор доирада ихтисослашган ва алоҳида банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган кредит ташкилоти тушунилади. Бироқ, нобанк кредит ташкилотлари ҳар қандай банк операциясини амалга ошира олмайди. Масалан:

  • юридик ва жисмоний шахсларга ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш ва пул ўтказмалари;

  • ҳисоб очиш ва хизмат кўрсатиш;

  • корреспондентлик ҳисобларини очиш ва ҳисобингизга маблаг ъкиритиш, шунингдек бошқа шунга ўхшаш операциялар.

Ҳар қандай мамлакатнинг кредит тизимининг асосий бўғини бўлиб тижорат банклари ҳисобланади. Аммо тижорат банклари ҳар қандай операцияни юксак даражада бажара олмайди. Шу сабабли алоҳида банк операцияларини бажаришга ихтисослашган кредит ташкилотлари пайдо бўлди. Шунингдек, нобанк кредит ташкилотларининг пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири бу тез ва кичик кредитлар бериш ҳамда нисбатан юқори фоизли тўловларни тўлашдир, чунки тижорат банклари ҳар бир кредит учун унинг миқдоридан қатъи назар бир хил шартларни тақдим етади ва кўп ҳолларда бир неча кун давом этади.
Халқаро амалиётда нобанк кредит ташкилотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
кредит уюшмалари;
микрокредит ташкилотлари;
ломбардлар;
лизинг компаниялари;
факторинг компаниялари.
Лизинг компаниялари узоқ муддатли активларни тўлиқ нархда сотиб олишади ва уларни ижарага беришади. Молиявий лизинг ва опретив лизинг турларига ажратилади.
Нобанк кредит ташкилотлари ҳар хил хусусиятларга эга ва фақат маълум банк операцияларини бажарадилар. Нобанк кредит ташкилотларининг фаолияти торроқ соҳаларга ихтисослашган. Бу уларга рақобатбардошликни сақлашга имкон беради. Чунки нобанк кредит ташкилотлари битта соҳада сифатли ва арзон битта маҳсулот ярата олади. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти паст рискли ҳисобланади. Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолияти каби қаттиқ назорат қилинмайди.
Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базаси қуйидаги манбалардан ташкил топади:
а) Устав капитали
б) Бошқа ташкилотларга берилган молиявий ёрдам
c) Ўзининг аъзоларидан жалб қилинган пул маблағлари
д) Тижорат банкларининг кредитлари
е) Соф фойда
ф) Фойда ҳисобидан шакллантирилган захиралар
г) Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси
Ўзбекистон Республикасида факторинг компаниялари йўқ. Уларнинг вазифаларини тижорат банклари бажаради. Бироқ, уларни регресс (даъво ҳуқуқи) билан сотиб олиш мумкин эмас. Лизинг компаниялари узоқ муддатли кредит бозорида тижорат банклари билан рақобатлаша олади. Улар узоқ муддатли товарларни ижарага беришади. Лизинг шартномасининг муддати ўртача 3-5 йил. Лизинг компанияларининг салбий томони - ресурсларнинг етишмаслиги. Асосан, улар ўз фаолиятини молиялаштиришга мажбур бўладилар, шунинг учун улар тижорат банкларидан катта ҳажмдаги узоқ муддатли кредитларни жалб қиладилар.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари ва лизинг компаниялари лизинг операциялари билан шуғулланадилар. Асосий муаммо шундаки, тижорат банклари лизинг олувчи ижарага олинган объектни олмагунча, лизинг фоизини ҳисоблай олмайди. Ҳисоб-китоб марказлари банк бўлмаган кредит ташкилотлари бўлиб, улар чек ва деривативларни ҳисоб-китоб қилади. Ҳисоб -китоб марказлари ҳар бир мижоз учун банк ҳисоб рақамларини очадилар. Бу ҳисоблар асосан фаол ва пассив ҳисоблар бўлиб, улар дебет ёки кредит қолдиғига эга бўлиши мумкин.
Кўпгина мамлакатларда нобанк кредит ташкилотларининг фаолияти Марказий банк томонидан тартибга солинади ва назорат қилинади. Аммо Англия, Германия ва Люксембург каби мамлакатларда Марказий банк томонидан назорат функцияси йўқ. Шунинг учун бу мамлакатлардаги банк бўлмаган кредит ташкилотларининг фаолияти молия бозори регулятори томонидан назорат қилинади. Назорат жараёнида банк бўлмаган кредит ташкилотларининг устав капиталининг минимал миқдори бўйича талабларга риоя қилинади.
Ўзбекистон Республикасида Ломбард очиш учун минимал иш ҳақининг 40 бараварининг миқдорида пул маблағлари керак. Микрокредит ташкилоти учун 100 минг евро эквиваленти миқдорида пул маблағлари керак. Иқтисодий адабиётларда олимларниг бир гуруҳи “Микрокредит ташкилотларининг фаолияти назорат қилинмаслиги керак” деган фикрни илгари суришади. Кредит уюшмалари тараққий этган мамлакатларда тижорат банклари билан рақобат қила оладиган даражада шаклланган кредит муассасалари ҳисобланади. Улар ўз аъзоларидан депозитлар қабул қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли уларнинг фаолияти назорат органлари томонидан қаттиқ назорат қилинади.
Кредит уюшмаси – микромолиялаш ташкилотлари таркибидаги асосий молия муассасаси ҳисобланиб, вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш асосида микрокредит ва кредитлар бериш билан шуғулланадиган тижорат ташкилотидир. Кредит уюшмасига Марказий банкнинг тегишли меъёрий ҳужжатларида, кредит уюшмаси – кредитлар бериш ҳамда бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти сифатида таъриф берилган.
Кредит уюшмаларига иқтисодий адабиётларда нотижорат молиявий ташкилот сифатида таърифлар берилган. Бизнингча дастлабки кредит уюшмалари нотижорат асосида ташкил топган бўлиши мумкин, бироқ ҳозирги кунда мамлакатимизда ташкил этилаётган ва фаолият юритаётган барча кредит уюшмаларининг асосий мақсади фойда олишга қаратилган. Кредит уюшмалари фаолиятига кенгроқ маънода эътибор қаратадиган бўлсак, кредит уюшмалари кооператив ташкилот бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзига жалб етади ва ўзининг аъзоларига ушбу маблағлар ҳисобидан кредитларни тақдим этади.
Айрим маънбаларга кўра, дастлабки кредит уюшмалари 1844 йилда Англиянинг Рочдейл шаҳрида тўқимачлик корхонаси ишчилари томонидан ташкил етилган. ХIХ – асрнинг 60 йилларида кредит уюшмалари ташкил этиш ғоялари Германия ва Австриялик Фридрих Райффайзен ва Герман Шулце – Деличлар томонидан илгари сурилди. Шу даврда кредит уюшмалари фаолияти ривожланди ва молиявий муассасалар сифатида мамлакат молия тизимига кириб келди. Ҳозирги кунда, кредит уюшмалари АҚШ, Канада, Ирландия, Австралия, Жанубий Корея, Тайван мамлакатларида жуда кенг ривожланган, шунингдек, айрим МДХ мамлакатларида (Россия, Қозоғистон, Естония) ҳам жадал ривожланиш босқичини ўз бошидан кечирмоқда.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish