Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


Сўмнинг муомалага киритилиши



Download 1,33 Mb.
bet31/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

3. Сўмнинг муомалага киритилиши. Ўзбекистоннинг амалдаги миллий валютаси сўм — Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги № 952-XII қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги ПФ-870 сонли фармонига биноан, 1994 йилнинг 1 июлида, ўзигача амалда бўлган сўм-купонга 1:1000 нисбатда муомалага киритилган.
Сўм дастлаб 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар ҳамда, 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик қоғоз купюралар билан бир вақтнинг ўзида муомалага кирган. 1 сўм 100 тийинга майдаланган. Айтиш жоизки, сўм муомалага киритилган кунда валюта биржасида 1 АҚШ долларининг қиймати роппа-роса 7 сўм бўлган.
4. Сўмлар қаерда зарб этилади? 1994 йилда муомалага киритилган 100 сўмгача бўлган жамики қоғоз пуллар Германиянинг «Giesecke & Devrient» фирмасида чоп этилган. (Ҳозир бу ерда ЕИ валютаси — евро ҳам чоп этилади). 1997 йили муомалага киритилган 200 сўмликдан бошлаб, кейинги барча купюралар Тошкентдаги «Давлат белгиси» ДИЧБ давлат корхонасида босилмоқда.
5. Сўм дизайни ва ундаги шаҳарлар. Сўм дизайнида қадимий нақшларга, юртимиздаги осори атиқалар тасвирига катта эътибор берилган. 1 сўмликнинг орқа тарафида Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик Катта театри, 3 сўмликда — Бухородаги Чашмаи Айюб мақбараси, 5 сўмликда — Ўзбекистон миллий боғидаги Алишер Навоий шарафига ўрнатилган ҳайкал ва меъморий композиция, 10 сўмликда — Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси, 25 сўмликда — Самарқанддаги «Шоҳи Зинда» тарихий-меъморий ансамбли, 50 сўмликда Самарқанддаги Регистон тарихий-меъморий ансамбли, 100 сўмликда — Истиқлол саройи (собиқ Халқлар дўстлиги саройи) тасвирланган.
Кейинчалик, Тошкентда 144 х 78 мм ўлчамда чоп этилган катта купюраларнинг дизайни ўзгартирилган. Олд қисмида Ўзбекистон Республикасининг катталаштирилган герби, орқа қисмида асосан мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар тасвирланган.
Чунончи, 200 сўмликда Самарқанддаги Регистон ансамблининг Шердор мадрасасида тасвирланган, қуёш орқалаган шернинг рамзий тасвири, 500 сўмликда Тошкентда Амир Темурга ўрнатилган ҳайкал, 1000 сўмликда Тошкентдаги Темурийлар тарихи музейи биноси, 5000 сўмликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси биноси, 10000 сўмликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати биноси тасвирланган.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish