Қиймат белгиларининг олтинга алмашинишига қараб олтин моно-метализми уч кўринишга ажратилади: олтин танга стандарти, олтин ғишт стандарти, ва олтин валюта стандарти.

Олтин танга стандарти капитализмнинг эркин рақобатига жуда мос келган, ишлаб чиқариш, кредит тизими, жаҳон савдо капитали келиб чиқишининг ривожланишига ёрдам берган. Бу стандарт қуйи-даги асосий хусусиятлар билан тавсифланади:
– мамлакат ички муомаласида тўлақонли олтин танга мавжуд бўлади, олтин пул барча функцияларни бажаради;

– хусусий шахсларга тангаларни эркин зарб қилишга рухсат эти-лади (кўпинча мамлакат зарбхонасида);
– муомаладаги тўла қийматли бўлмаган пуллар (банкнота, кредит пуллар) эркин ва чексиз тарзда олтин пулларга алмашинилади;
– олтин ва чет эл валютасини эркин тарзда олиб чиқиш ва олиб киришга ҳамда эркин олтин бозорларининг амал қилишига йўл қўйи-лади.
Олтин танга стандартининг амал қилиши Марказий эмиссия банк-ларида олтин захиралари бўлишини талаб қилган. Булар танга муома-ласининг захираси бўлиб хизмат қилган, банкноталарнинг олтинга алмашиниши таъминланган ва жаҳон пуллари захираси бўлган.

И Жаҳон уруши даврида бюджет тақчиллигининг ўсиши, унинг заёмлар чиқариш ва тобора ўсиб бораётган пул эмиссияси билан қопланиши муомалада пул ҳажмининг ортиб кетишига олиб келган. Бу пул массаси эмиссия ҳажми ва банкларнинг олтин захираларидан анчагина устун эди. Бу ҳол эса қоғоз пулларнинг олтин тангаларга эркин алмашинишини хавф остига қўйди. Бу даврда олтин танга стан-дарти урушда қатнашган давлатларда, кейинчалик эса кўпчилик бошқа мамлакатларда ҳам (АҚШдан ташқари, унда 1933 й. гача бу тизим амал қилган) ҳаёт даврини ўтаб бўлади: банкноталарнинг олтинга алмаштириш тугатилди, уни чегарадан олиб чиқиш ман қилинди, ҳамма олтин тангалар хазинага қайтарилди.