Пул тизими–бу мамлакатда тарихан таркиб топган ва миллий қонунчилик билан тасдиқланган пул муомаласини ташкил қилиш шаклидир. Пул тизимлари ХВИ-ХVII асрларда ишлаб чиқариш капи-талистик усулининг юзага келиши ва қарор топиши муносабати билан шаклланган, бироқ шундай бўлса ҳам, унинг айрим элемент-лари бундан анча олдин пайдо бўлган. Товар-пул муносабатлари ва ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули ривожланиши билан пул тизимида сезиларли ўзгаришлар юз беради.

Пул тизими турлари пул қандай шаклда амал қилишига боғлиқ, яъни умумий эквивалент - товар сифатида ёки қиймат белгиси сифа-тида бўлишига қараб қуйидагича пул тизимлар мавжуд бўлган.

1. Металл пул муомаласи тизимлари.
2. Қоғоз ва кредит пуллар муома-ласи тизимлари.
Биринчи тизимда металл пул бевосита муомалада бўлади ва пул-нинг барча функцияларини бажаради, кредит пуллар эса металлга алмашиниши мумкин;

Кредит ва қоғоз пуллар муомалага киритилиши билан қоғоз пуллар муомаласи тизими юзага келган.
Мамлакатда умумий эквивалент сифатида қабул қилинган ме-таллга ва пул муомаласи базасига қараб пул тизими биметализм ва монометализм пул тизимларига бўлинади.

Биметализм – пул тизимида умумий эквивалент ролини металл (кўпинча олтин ва кумуш) бажарган, бу тизимда иккала металлдан ҳам тангаларнинг эркин муомалага чиқарилиши ва уларнинг чексиз алмашишига амал қилинган.