Пулнинг тўлов воситаси фувкцияси. Мавжуд чет эл иқтисодий адабиётларида ва кейинчалик, Россия олимлари томонидан чоп қилинган адабиётларда пулнинг муомала воситаси функцияси унинг тўлов воситаси эканлигидан далолат беради деган чалкаш хулосаларни учратиш мумкин. Лекин, биз юқорида келтирилган муомала воситаси функциясининг хусусиятлари тўлов воситаси функциясига ҳам мос келади деб айта олмаймиз. Бу хусусиятлар пулнинг тўлов воситаси функцияси муомала воситаси функциясидан тубдан фарқ қилишини кўрсатади.
Товарлар ҳар доим ҳам нақд пулга сотилавермайди. Товар сотувчи товарни сотиш учун муомалага олиб чиқкан вақтда товарни сотиб олиш учун истъемолчининг етарли нақд пули бўлмаслиги мумкин. Натижада товарни кредитга сотишга зарурат тугилади, яъни товарнинг пулини тўлаш муддати кечиқтирилади. Товар кредитга сотилганда, пул товарнинг баҳосини аниқлашда қиймат ўлчови функциясини бажаради., лекин у муомалада воситаси була олмайди. Истеъмолчи сотиб олган товари учун унинг пулини тўлов муддати келгандан кейингина тўлайди. Бу ҳолда товар ва пулнинг ҳаракати бир троекторияда, бир вақтнинг ўзида, бир-бирига карма-карши тура олмайди.
Товар ҳарак&ти амалга ошгандан маълум вақт ўтгандан кейин пул ҳаракати содир булади. Тўлов воситаси функциясининг асосий хусусияти товар ва пул ҳаракатининг бир вақтда амалга ошмаслиги, ҳаракатнинг бир томонламалиги ва ҳаракатда булинишлар мавжудлигидадир.
Пулнинг тўлов воситаси сифатида ишлатилиши нафақат товар кредитга сотилганда содир булади, балки барча жараёнларда товарлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўша захотиёк нақд пулда амалга оширилмаса, бундай иқтисодий муносабатлар пулнинг тўлов воситаси функцияси юзага келишидан далолат беради.
Тўлов воситасида сотувчи товарнинг пулини олгунча товар истъемолчи ихтиёрига келиб тўшади ва у ўз эҳтиёжини кондириш учун товардан тўла фойдаланиши мумкин.
Асосий адабиётлар руйхати:
Каримов И.А“Ўзбекистан по пўти углубления экономических реформ”-Т.:Ўзбекистан,1995.
Каримов И.А. Стабильност и реформў: Стати и вўступления”-М.:Палея,1996
Закон Республики Ўзбекистан “О Центральном банке” .
Закон Республики Ўзбекистан “ О банках и банковской деятельности”.
Инструкции Центрального банка и коммерческих банков республики.
Банковское дело.
Крис Дж. Барлтроп и Диана Мак Нотон. Банковские учреждения в развиваюшихся странах. Том2. ИЭР ВБ вашингтон Д.С.
Операции коммерческих банков и зарубежний опит. Ширинская Е.Б., соколинская И.Э., М., Финанси и статистика. 1993.
Основи денежнего обрашения и кредита. Поляков В.П., Московкина Л.А., М, Инфра-М, 1995.
Дж К. Ван Хорн. “Основи управления финансами” –М.: “Финанси и статистика”, 1997.
Do'stlaringiz bilan baham: |