Пул назарияси. Пулнинг асосий хусусиятлари Пулнинг метал назарияси, пулнинг номинал назарияси



Download 108,5 Kb.
bet4/5
Sana23.04.2022
Hajmi108,5 Kb.
#576114
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПУЛНИНГ МОХИЯТИ

Муомала воситаси функцияси. Муомала воситаси функциясида пул ёрдамида товар ўзининг пул қийматига айирбош килинади. Бу функцияни бажариш учун нақд пул бўлиши лозим. Бу функция ёрдамида товарларни бир-бирига айирбошлаш-бартер усулига чек куйилади. Тарихий тараккиёт кўрсатадики, жамият ривожланишининг илк босқичларида бартер килишлар меҳнат маҳсулини айирбош қилишининг ягона йули бўлган. Бартернинг ноқулайлиги шундан иборат бўлганки, А товар эгаси, Б товарни сотиб олиш учун, нафақат Б товар ишлаб чиқарувчини, балки Б товар эгасига зарур бўлган товарни ҳам топа олиши керак эди. Бу жуда қийин жараён бўлиб, юзлаб товарларни муомалага жалб килган ҳолда кўзлаган мақсадга эришиш мумкин бўлган. Олтиннинг пул сифатида ишлатила бошлаши натажасида бартер усули товар айирбошлашнинг усули сифати ўз аҳамиятини йўқотди. Лекин, уни таъкидлаш керакки, бартер усули ҳозирги кунда ҳам баъзи ҳолларда жаҳон амалиётида қўллланилиб келмокда.
Товар дефицита, инфляция суръатларининг ошиб кетиши, мамлакатда сиёсий ва иқтисодий баркарорликнинг йўқлиги шароитида бартер бўйича товарлар ҳаракатини амалга ошириш томонлар учун қулай ҳисобланади.
Пулнинг муомала воситаси функциясида товар қўлдан қўлга ўтади ва муомаладан четлашади, яъни истеъмолчи эгалигига ўтади. Пул ва товарнинг ҳаракати (Т-П-Т) қисқа вақт ичида тугалланади.
Қийматнинг доимо бир шаклдан иккинчи шаклга (товар-пул ва пул-товар) ўтиб туриши пулнинг муомала воситаси функциясининг асосини ташкил қилади.Шунинг учун ҳам бу функцияни бажаришда нақд пул бўлиши, у баркарор, сифати юқори бўлиши керак.
Ўзбекистонда муомала воситаси функциясини Марказий банк томонидан чиқарилган қоғоз пуллар ва металл тангалар бажаради. Муомалага чиқариладиган нақд пуллар миқдори савдо-сотиқ ҳажмига, иш ҳақи тўлашнинг вақтига, аҳолининг банкдан қарзгага маблағлар олиш имкониятига ва бошқалар омилларга боғлиқ. Савдо-сотиқ ҳажмининг кўплиги ва иш ҳақининг тез-тез тўлаб турилиши муомалага кўп пул чиқариш зарурлигидан, аҳолининг банкдан кўпрок кредит олиш имкониятига эга эканлиги камроқ муомала воситаси керак эканлигидан далолат беради. Шуни айтиш керакки, ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, натурал хўжалик, кичик корхона, фермер хўжаликларининг кўпайиши муомала воситасига бўлган талабни камайтиради.
Пулнинг муомала воситаси сифатида ишлатилиши муомала ҳаражатларининг бартер ҳаражатларига нисбатан анча паст бўлишини таъминлайди. Пулнинг муомала воситаси функцияси унинг бошқа функцияларидан ўзининг маълум хусусиятлари билан ажралиб туради. Муомала воситаси функциясининг хусусиятдари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • бу функцияни реал, нақд пуллар бажаради;

  • товар ва пул бир-бирига карма карши, бир траекторияга ҳаракат қилади;

  • товар ва пул ҳаракати бир вақт да юзага келади;

  • товар сотувчи ва товар сотиб олувчи ўртасидаги муносабат тугалланади ва томонлар товарга ёки пулга эга буладилар;

  • пул муомала воситаси бўлиши учун аввалом бор қиймат ўлчови бўлиши керак.


Download 108,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish