17.2. Халқаро валюта жамғармаси
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жамғармага аъзо мамлакатларнинг валюта – кредит муносабатларини тартибга солиш ва уларнинг тўлов баланси дефицетини қоплаш учун хорижий валютада қисқа, ўрта ва узоқ муддатга кредит бериш билан шуғулланади.
Жамғарма БМТнинг расмий ихтисослашган муассаси статусига эга. У дунё валютасининг институционал асоси сифатида фаолият юритади. ХВЖ БМТнинг 1944 йил 1 – 22 июлда АҚШнинг Бреттон – Вудсе шаҳрида ўтказилган халқаро валюта – молия муносабатларига бағишланган конференциясида таъсис этилган.
Конференция ХВЖнинг Келишув моддаларини қабул қилди. Ушбу ҳужжат 1945 йил 27 декабрдан кучга кирди. Жамғарма ўз фаолиятини 39 аъзо – мамлакат билан 1946 йил майда бошлади, валюта оперциялари фаолияти бўйича операциялари 1947 йил 1 мартдан кучга кирди. Собиқ иттифоқ Бреттон – Вудсе конференциясида иштирок этди, бироқ Жануб ва Ғарб ўртасидаги “совуқ уруш” туфайли жамғарма келишувларини ратификация қилмади.
ХВЖга аъзо мамлакатлар сони 2004 йилда 184 тага етди. Жамғарманинг бош офиси Вашингтонда жойлашган, шу билан бирга Брюссел, Париж, Женева ва Токиода офислари, Нью Йоркда БМТ ҳузурида ваколатхонаси мавжуд.
ХВЖнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
1) “валюта – молия доирасида халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш”;
2) аъзо – мамлакатларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, бандлиликнинг юқори даражасини таъминлаш ва аҳолининг реал даромадини ошириш мақсадида “халқаро савдони кенгайтириш ва унинг мувозанатлигини таъминлашга ёрдам бериш”;
3) “валютанинг барқарорлигини таъминлаш, аъзо – мамлакатлар ўртасида валюта муносабатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш” ва рақобатбардош муҳитни таъминлаш мақсадида миллий валютанинг барқарорлигини тушиб кетишининг олдини олиш;
4) аъзо – мамлакатлар тўлов балансидаги салбий қолдиқни бартараф этиш мақсадида кредитлар бериш;
5) аъзо – мамлактлар ўртасида ҳисоб – китобларни ташкил этишга ёрдам бериш, шунингдек валюта чекловларига барҳам бериш.
ХВЖнинг махсус ҳисоб – китоб валютаси ҳисобланган СДР (Специальных прав заимствования, Махсус айирбошлаш ҳуқуқи)нинг расмий курси СДР саватчасига киртилган валюталар асосида аниқланади. Қуйида ХВЖнинг СДР саватчасига киритилган валюталар ва уларнинг улуши ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Жадвалдан СДР саватчисида асосий улуш АҚШ доллари ҳиссасига тўғри келганлигини кузатиш мумкин, кейинги ўринларда Европа иттифоқига аъзо мамлакатларда амал қиладиган евро пул бирлиги эгаллаб турибди.
ХВЖда овозлар “тортилган” тамойилга амал қилиб, аъзо – мамлакатлар уларнинг жамғармадаги аъзолик бадали миқдоридан қаътий назар 250 “асосий” овозга эга бўлиб, ҳар бир қўшимча овоз учун 100 минг СДР бадал тўланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |