Пул, кредит ва банклар дарслик


Тўлов балансини турлича талқин этилиши



Download 2,12 Mb.
bet126/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

Тўлов балансини турлича талқин этилиши. Хорижий мамлакатлар иқтисодий адабиётларида тўлов балансига нисбатан берилган таърифларга эътибор берадиган бўлсак, тўлов баланси мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари бўйича статистик маълумотлар шакли сифатида талқин қилинади.
Амеркалик иқтисодчилар Вассерман ва Уэйрнинг фундаментал ишларида тўлов балансини: «Тўлов баланси – мамлакатнинг маълум даврда мазкур мамлакат резидентлари ва бошқа мамлакатлар вакиллари ўртасида амалга оширилган ижтимоий – иқтисодий операцияларнинг статистик маълумотмларда акс эттирган ҳужжатдир” деган тарзда ифодалайди.
Халқаро валюта жамғармаси методик кўрсатмаларида тўлов балансига янаям аниқроқ ва расмий маънода таъриф берилган. Унга кўра: “Тўлов баланси – статистик маълумотлар жадвали бўлиб, маълум даврга тузилади. Тўлов балансида: а) алоҳида олинган мамлакатни бошқа мамлакатлар ўртасида товарлар, хизматлар ва даромадлар бўйича амалга оширган операциялари; б) алоҳида олинган мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан СДР ва олтин стандарти бўйича ҳуқуқларининг ўзгариши ва в) ўзаро қопланадиган ва бухгалетрия ҳисобида акс эттириладиган бир томонлама ўтказишлар ва бир – бирини тўлдирадиган ёзувлар” тарзида баён этилади.
Тўлов балансининг иқтисодий моҳияти бўйича ҳар – бир мамлакатда турлича талқинлар юритилсада, мамлакатлар ўртасида унинг тузилиши бўйича ягона тамойилларга риоя этилади. Унда энг асосий кўрсаткичлардан бири резидент ва норезидент масаласини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Резидент тушунчаси. Тўлов балансини тузишда ташқи иқтисодий операцияларини ички иқтисодий операциялардан ажратиш муҳим аҳамият касб этган бир пайтда резидент, савдо келишуви, транзакция каби иқтисодий тушунчаларнинг моҳиятини теранроқ англаш лозим бўлади.
Резидент тушунчаси барча мамлакатда тегишли қонун ҳужжатлари асосида белгилаб қўйилади. Масалан, АҚШда барча ҳукумат ташкилотлари, миллий компаниялар ва мамлакат ҳудудида доимий равишда истиқомат қиладиган фуқарорлар резидентлар ҳисобланади.
АҚШнинг хорижий мамлакатларда яшайдиган фуқарорларини (давлат хизматчиларидан ташқари) АҚШ резиденти сифатида эътироф этилишида уларнинг яшаш даврини қисқа ёки узоқлигига эътибор қаратилади. АҚШ компания ва корпорацияларининг хорижий мамлакатлардаги филиаллари, қизлик компаниялари АҚШ учун чет эл компаниялари ҳисобланади. Худди шундай тартиб дунёнинг бошқа етакчи мамлакатларида ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикасида ҳам тегишли қонунчилик ҳужжатларига асосан резидент ва норезидент шахсларга тегишли тавсифлар қўлланилади. Масалан, 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Валютани тартибга солиши тўғрисида”ги Қонуннинг тўртинчи моддасига асосан банк операциялари доирасида резидентлар тоифасига қуйидагиларни киритади.
а). Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари;
б). Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
в). Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар;
г). Ўзбекистон Республикасининг иммунитет ва дипломатик имтиёз-лардан фойдаланадиган хориждаги дипломатия ҳамда бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг чет элдаги, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари.
Шу қонуннинг бешинчи моддасида эса Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари дейилганда ушбу Қонуннинг 4 – моддасига мувофиқ резидентлар жумласига кирмайдиган шахслар тушунилади, деб қайд этилган.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish