Юқори фоиз ставкаси облигациялар курсининг пастроқ даражасига мос келади. Шу сабабли арзон облигацияларни сотиб олиш фойдали бўлади.
5. Банклар ва уларнинг бозоп иқтисодиётидаги вазифалари БАНКЛАР
пул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланувчи иқтисодий муассасадир. «Банк» тушунчаси қадимий французча bang ва banca сўзларидан келиб чиққан бўлиб, “сарроф курсиси, дўкони” деган маънони англатади. Пул муносабатларининг ривожланиши банкларни юзага келтирган. Банк иқтисодиёт иштирокчиларининг пул юзасидан бўладиган алоқаларига хизмат қилувчи институт(муассаса)дир.
Банк – тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир.
Банклар тизими одатда икки босқичли бўлиб, ўз ичига марказий (эмиссион) банк ва тижорат (депозитли) банкларнинг тармоқ отган шахобчаларини олади.
ДАВЛАТ БАНКИ
мамлакат пул-кредит тизимини марказлашган тартибда бошқаради ва давлатнинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади. Давлат банки Марказий банк ҳисобланади.
кўпчилик мамлакатларда давлат банки ягона марказий банкдан иборат бўлиб, у ўтказадиган сиёсат тартиблари юқори давлат органлари томонидан ўрнатилади.
Биринчидан
Марказий банк тижорат банклари ва жамғарма муассасаларидан маблағларни қабул қилиб, уларга кредит беради. Хусусан, шу сабабга кўра марказий банк «банклар банки» дейилади.
Иккинчидан
Марказий банк фақат фойда олишга интилиб фаолият кўрсатмайди, давлатнинг бутун иқтисодиёт ҳолатини яхшилаш сиёсатини амалга оширади ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади.
Учинчидан
Банк қуйидаги ишларни амалга оширади:
пул ва қимматли буюмларни омонатга олиб, сақлаб беради;
1
пул билан бўладиган ҳисоб-китоб операцияларини, хусусан пул тўлаш ишларини бажаради;
ўз қўлидаги пулни қайтариш, фоизлилик ва муддатлилик шарти билан унга (муҳтожларга) қарз (ссуда)га беради, яъни кредит билан шуғулланади;
4
ўз пулига акция сотиб олиб, уни бошқа соҳага жойлаштиради;
5
бизнес юзасидан маслаҳат беради ва ҳоказо.
6
Марказий банк қуйидаги вазифаларни бажаради:
бошқа банк муассасаларининг мажбурий захираларини сақлайди. Бу захиралар пул таклифини бошқариш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Марказий банк мамлакатнинг расмий олтин-валюта захираларини сақлаш вазифасини ҳам бажаради;
1
чекларни қайд (инкассация) қилиш механизмини таъминлайди ва банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширади, уларга кредитлар беради;
халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлайди;
5
пул таклифи устидан назорат қилиш масъулиятини олади, миллий валютани муомалага чиқаради. Иқтисодиётнинг эҳтиёжларига мос равишда пул муомаласини тартибга солади.