келтириб, синчиклаб ўрганиш бу жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш
имкониятини беради.
Ҳозирги кунда одамдаги айрим психик жараёнларнинг юз бериш
тезлигини, диққатнинг барқарорлиги ва кенглигини, хотиранинг хусусият-
ларини уқув ҳамда малакаларнинг қонуниятларини аниқ ва
пухта текшира
оладиган кўплаб махсус асбоблар мавжуддир. Масалан, электрон хроноскоп
орқали айрим психик (акс эттириш, кўриш, эшитиш, ҳид билиш, тери
сезгилари каби) жараёнларнинг юзага келиш тезлигини аниқ ўлчаш мумкин.
Электрон тахистоскоп орқали диққатнинг хусусиятларини белгилаш мумкин,
перцептометр орқали идрок қилиш хусусиятларини ўрганиш мумкин,
аудиометр орқали эшитиш хусусиятларини ўрганиш мумкин ва бошқалар.
Умуман, ҳозирги кунда техниканинг илдам тараққиёти муносабати билан
лаборатория экспрементининг имконияти ортиб бормоқда.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, лаборатория эксперименти методи
билан турли ёшдаги инсонларнингг психик жараёнлари ўрганиладиган бўлса
экспериментни тайёрлаш ва ўтказишда уларнинг ёш хусусиятларини
ҳисобга олиш керак.
Психик жараёнларнинг моддий, яъни нерв-физиологик асосларини
ҳам лаборатория экспременти ёрдами билан текширилади.
Психик
жараёнларнинг нерв физиологик асосларини аниқлашда академик
И.П.Павловнинг шартли рефлекслар методи жуда катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда бу метод болаларнинг ўсишини текширишда ҳамда биринчи
ва иккинчи сигналлар тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни
текширишда кенг қўлланилмоқда.
Лаборатория эксперименти методи энг аниқ метод сифатида
психология фанининг тараққиёти учун катта аҳамиятга эга. Лекин
лабаротория эксперимент методининг ҳам маълум камчилиги мавжуд. Бу
камчилик
шундан иборатки, лаборатория шароитида ўтказилаётган
текшириш ҳеч вақт маълум сунъийликдан холи бўлмайди. Текширилаётган
одамга ҳеч нарса дейилмаса ҳам, бари бир лаборатория шароитининг ўзи
текширилаётган одамнинг табиий психик ҳолатига таъсир қилади.
Бинобарин, бу нарса ўз навбатида текшириш натижаларига салбий таъсир
қилади. Ана шуни назарда тутиб лаборатория экспременти ёрдами билан
қўлга киритилган натижаларни баъзан бошқа методлар ёрдами билан
текшириб кўриш лозим бўлади. Лабаратория эксперименти методи махсус
хона ва турли асбоблар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу методдан айрим
шароитларда фойдаланиш имконияти бўлмайди. Шунинг
учун психология
фанида лаборатория экспременти билан бир қаторда табиий экспремент
методидан ҳам кенг фойдаланилади.
Ёрдамчи методлар
Суҳбат методи
билан инсон психикасини ўрганишда фойдаланилди.
Унинг мақсади ва вазифаси белгиланади. Суҳбатнинг объекти ва субъекти
танланади, мавзу ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва
жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан боғлиқ
савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади маълум бир
вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида
инсон психикасидаги
ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг
тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, билим савияси, эътиқоди,
дунёқараши, иродаси тўғрисидаги маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида
ўзаро изчил боғланган саволлар берилади.
Суҳбат методидан тўғри фойдаланиш ва ундан кутиладиган натижага
эришиш суҳбат ўтказиш учун пухта тайёрланишга боғлиқдир. Суҳбат методи
қуйидаги шартларга риоя қилишни талаб этади.
Ø
Ўтказилган суҳбатнинг мавзуси ва мазмуни синалувчининг тараққиёт
даражаси ҳамда ёш хусусиятларига мос бўлиши керак.
Ø
Суҳбат пайтида синалувчиларга берилган саволлар мазмунан яхшилаб
ўйлаб олиниши лозим.
Ø
Суҳбат пайтида берилган саволларга «ҳа», «йўқ» каби қисқа тарзда эмас,
балки батафсил жавоб олишга эришиш керак.
Ø
Синалувчилар зерикиб ёки толиқиб қолмасликлари учун суҳбат ҳаддан
ташқари чўзилиб кетмаслиги лозим.
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан
бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Такрорланган сўзлар, «ғализ»
иборалар нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлилиги,
муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг
бир хил
шаклда эмаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби ошкораликнинг
етишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни
қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга
тўғри келади.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи
Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаёлининг хусусиятларини
аниқлаш мақсадида бу метод фаолият психологиясида кенг қўлланилади.
Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ёзган шеърларини
таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник,
бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли юзасидан
материалларни
қўллаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган
шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот
ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан маълум ҳукм,
хулоса чиқарилади.
Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар,
ўқувчилар, талабалар, конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчилар
психик хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин
инсондаги психик ўзгаришлар камол топиш ва уларнинг кечишини
ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу методнинг ўзи етмайди. Шунинг
учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам
фойдаланиш маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: