Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўзини-ўзи бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва тадқиқот методлари, махсус дастурдан ўз ўрнида фойдаланади. Информацион технологиялар ва моделлаштириш борасида психология ҳамда кибернетика ҳамкорлигининг салоҳияти янада ортади. - Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўзини-ўзи бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва тадқиқот методлари, махсус дастурдан ўз ўрнида фойдаланади. Информацион технологиялар ва моделлаштириш борасида психология ҳамда кибернетика ҳамкорлигининг салоҳияти янада ортади.
- Иқтисодиёт билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги бозор муносабатларига босқичма - босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳамда иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда хизмат қилади.
Юқорида таъкидланган фан тармоқлари психология бевосита узвий алоқада ривожланадиган фанларнинг асосий қисми холос. Бугунги кунда ҳар бир фан ривожи учун инсон омилини ҳисобга олиш зарур экан, психология барча фанлар билан алоқада ва ҳамкорликда ривожланади. - Юқорида таъкидланган фан тармоқлари психология бевосита узвий алоқада ривожланадиган фанларнинг асосий қисми холос. Бугунги кунда ҳар бир фан ривожи учун инсон омилини ҳисобга олиш зарур экан, психология барча фанлар билан алоқада ва ҳамкорликда ривожланади.
- Ўзбек психолог олимлари Э.Ғозиев, “Умумий психология” дарслигида психология фани хақида кенг ва батафсил ёритиб берилган. Ўзбек психологиясида шахснинг ривожланиши хусусиятлари М.Г.Давлетшин томонидан ўрганилган. Оила институтининг психологияси масалалари Ғ.Б.Шоумаров, Н.А.Соғинов, Б.М.Умаров ишларида ўрганилгандир. Психология фанида тафаккур хусусиятларини махсус ўрганиш ва тадқиқ этиш ишлари Р.И.Суннатова, З.Т.Нишонова илмий ишларида кузатилади. Шу ўқув қўлланманинг муаллифларидан бири В.М.Каримова ижтимоий психологиянинг муаммоларини, шахсда мустақил тафаккурни намоён бўлиши ва уни самарадорлигига оид масалаларни кўрсатиб берган.
- Психологиянинг 300 дан ортиқ тармоқлари ва сохалари мавжуд.
- Булар: умумий психология, педагогик психология, ёш даврлар психологияси, ижтимоий психология, меҳнат психологияси, инженерлик психологияси, юридик психология, харбий психология, тиббиёт психологияси, савдо психологияси, этнопсихология, оилавий ҳаёт психологияси, бошқарув психологияси, иқтисодий психология, шахс психологияси, раҳбар психологияси, мулоқот психологияси, интеллект психологияси, психодиагностика ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |