Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Компьютерларнинг
психологияда, шу жумладан психодиагностикада қўлланилишига жуда
кўплаб материаллар бағишланган.
Психодиагностика соҳасидаги етакчи мутахассислар А.Анастази
[3,4,5], Г. Витцлак [32], экспериментатор - психологлар Готтсданкер,
Кэмпбелл, К.М.Гуревич ва Белкин А.С., Тихомиров О.К., Арестова О.К.,
Шмелов А.Г., Зеер Э.Ф., Калининский Л.П., Михайлычев Е.А. кабиларнинг
назарий-экспериментал ишлари [6,7,33,42,45] бу йўналишда амалга
оширилган ишлар ва тўпланган методик ва методологик материалларни,
тажрибаларни умумлаштириш имконини беради.
Бу ишларнинг барчаларида психодиагностикада компьютерларнинг
қўлланилиши
психологик
экспериментнинг
сифатини,
олинган
натижаларнинг объективлигини ошириши, натижаларни қайта ишлашнинг
тезлиги ва аниқлигини таъминлаши, шу асосда психодиагностик
натижалардан клиник шароитларда тезкор фойдаланиш, ўқув жараѐнида
индивидуал ѐндашишни амалга ошириш, қисқа вақт оралиғида болалар ва
катта кишиларнинг ақлий ривожланганлик даражасини баҳолаш уларнинг
касбга қобилиятларини аниқлаш имконини бериши кўрсатилган.
Ҳақиқатдан ҳам диагностика жараѐнларини автоматлаштириш,
стандартлаштириш уларнинг оммавийлигини таъминлайди, текширилувчига
экспериментатор шахсининг ва тест ўтказиш шароитининг ўзгарувчанлиги
таъсирини камайтириш ҳисобига натижаларнинг объективлиги ва
ишончлилигини оширади [3; 265]. Юқори даражада эса натижалар сифат
жиҳатдан таҳлил қилинади ва компьютер ѐрдамида интерпретация қилинади.
Компьютерлаштирилган диагностиканинг устунлик томонлари унинг
ўзига хос методикаларни ишлаб чиқиш муаммосини қўяди. Бу борада
ечилмаган жуда кўп масалалар мавжуд. Шундай масалалардан бири
қўлланилиб келаѐтган, ўзининг самарадорлигини амалда исботлаган
методикаларни компьютерлаштиришдир. Шу сабабли анъанавий ва
6
автоматлаштирилган
(компьютерлаштирилган)
методикаларнинг
натижаларини таққослашга доир тадқиқотлар ўтказиш жуда муҳим.
Плессин У. компьютерлаштирилган диагностиканинг устунлик ва
бир қатор чегараланганлигини таҳлил қила туриб шуни кўрсатадики, тўғри
ташкил қилинган ҳолда (компьютерда ишлашга олдиндан ўргатиш,
киритилган жавобни тўғрилаш имконини бериш, алоҳида вазифаларни
ташлаб кетиш имконияти ва ҳ.к.) анъанавий ва компьютерлаштирилган
(автоматлаштирилган)
методикалар
натижалари
орасида
юқори
корреляция мавжуд [47;59].
Экспериментал тадқиқотлар натижасида К.Уотс ҳаммуаллифлари
билан шунга ўхшаш хулосага келдилар, аммо улар кузатилиши мумкин
бўлган фарқлар тест материалининг хусусиятлари билан боғлиқ деб
кўрсатадилар [48].
Юқорида кўрсатилганларга қўшимча қилиб шуни таъкидлаш лозимки,
иккала
тест
шаклларини
таққослаш
натижаларидаги
фарқлар
текширилувчилар танланмасининг хусусиятларига (текширилувчиларнинг
ѐшлари, уларнинг жинси, диагностиканинг техник воситаларига муносабати)
ва компьютерли тестдан ўтказиш жараѐнлари, уларнинг техник
имкониятлари, вазифаларни акс эттириш шакллари ва бошқа кўплаб омиллар
билан ҳам боғлиқ.
Тадқиқотчилар
В.Г.Зархин,
М.А.Хмельницкийлар
томонидан
компьютерли ва анъанавий тестлаштириш натижаларини таққослаш
мақсадида Р.Амтхауэр тести ѐрдамида ўқувчиларнинг ақлий ривожланиш
даражалари ўрганилди [22].
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳар иккала гуруҳда тўғри ечилган
вазифалар (субтестлар) орасидаги фарқ сезиларли эмас (Стьюдентнинг t-
мезони бўйича).
Ўртача
олганда
компьютерли
вариантда
ўқувчилар
ечган
масалаларнинг умумий сони кам, лекин улар орасидаги тўғри ечилган ва-
7
зифалар фоизи юқори. Уларда вазифани ечмай ташлаб кетиш ҳоллари ҳам
кам.
Компьютерли тестлаштириш жараѐнида текширилувчиларда масъулият
ҳисси юқори бўлиши кузатилган.
Муаллифлар тадқиқот натижалари бирор аниқ хулосага келиш ва
тавсия бериш учун етарли эмаслиги таъкидлайдилар. Шу билан бирга
анъанавий тестларни иложи борича ўзгартирмай, ҳамма хусусиятларини
сақлаб қолган ҳолда компьютерлаштирганда ҳам, уларнинг меъѐрлари ва
чекланишларни киритишда жуда эҳтиѐт бўлишга чақирадилар.
Дюк В.А психодиагностикада замонавий компьютерларнинг
информацияни тежамли кўринишда сақлаш, тезда чақира олиш, тезкор ва ҳар
томонлама таҳлил қилиш ва кўргазмали равишда акс эттира олиш им-
кониятларидан фойдаланиш турли сифат, миқдор кўринишда самаралар
беришини кўрсатган[19;5].
Биринчи тоифа миқдор самаралар асосан анъанавий психодиагностик
экспериментдаги кўрсатма бериш, қўзғатувчи материалларни тақдим қилиш
ва текширилувчининг жавобларини қайд қилиш, эксперимент баѐнини олиб
бориш, турли ҳисоблашларни амалга ошириш ва натижаларни бериш ва
шунга ўхшаш сермашаққат, рутин амалларни автоматлаштириш билан
боғлиқ. Бундай автоматлаштириш натижасида клиник тадқиқотлар ѐки
психологик маслаҳатлар учун зарур диагностик натижаларнинг стандартлик
даражаси, аниқлиги, ва олиниш тезлиги ошади.
Бундан
ташқари
компьютерлаштирилган
экспериментлар
маълумотларни тезкор қайта ишлаш жуда қисқа муддатларда оммавий
психодиагностик, шу жумладан вақт ва бошқа имкониятлар етарли бўлмаган
шароитларда касбга йўналтириш, касбга танлаш каби психологик
вазифаларни ечиш учун жуда зарур, тадқиқотлар ўтказиш имконини беради.
Сифат самараларини икки категорияга бўлиш мумкин.
8
Биринчи категория самаралар замонавий компьютерларнинг янги
турдаги психодиагностик экспериментларни амалга ошириш имконини
таъминлаш имкониятларидан иборат.
Бунга янги турдаги стимулларни (динамик ва кўп модалли) генерация
қилиш, стимуллар кетма-кетлигини янгича ташкил қилиш (масалан,
мослашувчан деб аталувчи тестлаштириш), текширилувчининг жавоб
реакцияларни қайд қилиш, авваллари қайд қилиш имкони бўлмаган
параметрларни қайд қилиш, психодиагностик методикаларни ўйин тарзида
ташкил қилишлар киради.
Сифат самараларининг иккинчи категорияси психодиагностикада янги
ахборот технологиялари соҳасидаги энг янги имкониятларидан фойдаланиш
билан боғлиқ. Бу имкониятлар компьютерлаштирилган маълумотлар
омборини яратиш ва тўлдириб бориш, психодиагностика ва сунъий
интеллект методларидаги образларни таниб олиш билан боғлиқ [2;20].
Шундай қилиб, ҳозирги вақтда психодиагностикада компьютерларнинг
қўлланилиши асосан алоҳида методикаларнинг компьютерлаштирилган
вариантларини яратиш тариқасида олиб борилмоқда.
Аммо шунинг ўзида ҳам амалий психодиагностика учун ижобий самара
кузатилмоқда.
Биринчидан, диагностик натижаларни тез олиш клиник текшириш ва
маслаҳат бериш каби соҳаларда жуда зарур бўлиб қолди.
Иккинчидан, психолог текширилувчига кўрсатма бериш, вазифани
кўрсатиш, жавобларнинг тўғрилигини текшириш, эксперимент баѐнини олиб
бориш ва жавобларни қайта ишлаш амаллардан холос бўлади ва ўз олдига
қўйган вазифани ечишга бутун кучини сафарбар қилиш имкониятига эга
бўлди.
Учинчидан "қўлда", анъанавий усулда йўл қўйилиши мумкин бўлган
хатолар, жавобларни бехато қайд қилиш ва натижаларни тўғри қайта ишлаш
катта аҳамиятга эга. Масалан, MMPI натижаларини қайта ишлашда 20% гача
хатога йўл қуйиш мумкин эди [42].
9
Тўртинчидан, компьютерли экспериментда маълумотларни қайта
ишлаш қисқа муддатлар ичида кўп текширилувчиларда параллел тест
ўтказиш йўли билан оммавий психодиагностик тадқиқотлар ўтказиш
имконини беради.
Юқорида санаб ўтилганлар ҳисобидан психодиагностик методикаларни
компьютерлаштириш психодиагностик экспериментнинг сифатини ошириш
ва уларга сарф қилинадиган харажатларни камайтиришга ижобий таъсир
қилади.
Кўриб чиққанимиздек, олиб борилган ишларнинг аксарияти мавжуд
психодиагностик
методикаларни
компьютерлаштириш,
психологик
экспериментни автоматлаштиришга бағишланган.
Компьютер дастурларининг психологик маълумотларни қайта
ишлашда қўлланилишига доир маълумотлар жуда кам сонлидир.
Бу йўналишда психологик маълумотларни компьютерда қайта ишлашга
бағишланган А.Д.Наследов, А.О.Крыштановский, М.М. Главатских,
Р.И.Остапенколарнинг SPSS дастурини қўллаш, А.Г Сапегиннинг
психологик маълумотларни Excelда таҳлил қилишга бағишланган ишларини
кўрсатиш мумкин [2,11,27,28,30,31,36].
Психологик маълумотларни компьютерда қайта ишлашга бағишланган
манбалар жуда камлиги ва ўзбек тилида қарайиб мавжуд эмаслигидан келиб
чиқиб битирув малакавий ишимизни ―SPSS дастури асосида маълумотларни
қайта ишлашнинг ўзига хос психологик хусусиятлари‖ мавзусида
бажаришга қарор қилдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |