2. Диққатнинг физиологик асослари
Диққатнинг физиологик асосларини тушунтириб беришда буюк
рус физиологлари И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг олиб
борган илмий кашфиётлари муҳим аҳамият касб этади.
Олий нерв фаолиятининг алоҳида реакциялари бўлмиш
ориентир рефлекслар тўғрисидаги И. П. Павлов илгари сурган илмий
тахмин (гипотеза) психология фани учун муҳим ҳисса бўлиб
қўшилди, чунки «бу нима?» рефлексисиз диққатнинг табиатини очиш
мутлақо мумкин бўлмас эди. И. П. Павловнинг «бу нима?» рефлекси
ҳақидаги ғояси ихтиёрсиз диққатнинг ғайри табиий (рефлектор)
хусусиятини очиб бериш учун хизмат қилади. И. П. Павловнинг
фикрича, биз пайдо бўлаётган сиўмога нигоҳимизни қаратамиз,
эшитилган товушга қклоқ соламиз, димоғимизга урилган ҳидни зўр
бериб ютамиз. Лекин ушбу мулоҳазалар рефлекс моҳиятини илмий
жиҳатдан очиб бериш имконичтига эга эмас, ваҳоланки унинг
негизини асослаш учун бир талай омилларни келтириш зарур. Е. Н.
Соколов, А. Р. Лурия, П. Я. Гальперин, Е. И. Бойко ва бошқаларнинг
ҳозирги замон маълумотларига суяниб мулоҳаза юритилганда, И. П.
Павловнинг ориентир рефлекслари жуда мураккаб жараёндир.
Аслини олиб қараганда, ориентир комплексига ташқи хатти-
ҳаракатлар, кўзларнинг ва бошнинг қўзғатувчи томонга бурилиши,
муайян анализаторларнинг сезувчанлиги, модда алмашинуви, нафас
олиш, юрак уриш ва қон айланиш ҳаракати, тери-гальваник
226
реакциялари, вегетатив нерв системаси хусусияти ва миянинг электр
фаоллиги ўзгариши каби сон-саноқсиз жараёнлар киради.
И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг таълимотларига
биноан диққатнинг ҳолатлари, сифатлари, хусусиятлари, биринчидан,
қва тормозланиш жараёнларининг ўзаро биргаликдаги ҳаракати
билан, иккинчидан, мия структурасида ҳукм сурувчи қўзғалувчанлик
билан уйғунликка эгадир.
И. П. Павловнинг тахминига кўра, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида
мия қобиғида қўзғалиш учун анча қулай (сензитив) ва мақбул
шароитга эга эканлиги билан ажралиб турувчи у ёки бу қисм ҳукм
суради. Алоҳида ажратиб кўрсатиладиган мазкур қисм нерв
жараёнларининг индукцияси қонуниятига биноан вужудга келади.
Бош мия қобиғининг бирон бир қисимда тўпланган (марказий) нерв
жараёнлари индукция қонунига мувофиқ бошқа участкаларни
тормозланишга олиб келади. +ўзғалишнинг энг оптимал марказида
янги шартли рефлекслар вужудга келади, дифференциаллаш эса
муваффақиятли амалга ошади. +ўзғалишнинг оптимал ўчоғи
ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Бу ҳолатни чуқурроқ далиллаш учун
И. П. Павловнинг ушбу фикрини келтириб ўтиш жоиздир: «Агар бош
суяк косаси орқали кўриш мумкин бўлганда эди ва агар энг оптимал
қўзғаладиган катта ярим шарлар ўрни ёритилганда борми, бу ҳолда
биз фикрлайдиган онгли одамда унинг катта ярим шарлари бўйлаб
доимо ўзгартириб турадиган, шакли ва катталиги ғалати кўринишга
эга бўлган ҳамда ярим шарларнинг қолган барча бўшиғида кўпроқ ёки
озроқ даражадаги соя билан ўралган оч рангли доғнинг у ёқдан бу
ёққа қай тарзда кўчиб юришини кўрган бўлардик» (двацатилетний
опўт объективного изучения вўсшей нервной деятельности
(поведения)) животнўх. -Полн. собр. соч. М. -Л, Изд-во АН СССР,
1951, III том, . 1книга, 248 стр. И. П. Павлов таъкидлаб ўтган оч
рангли «доғ» оптимал қўзғалиш ўчоғи марказига мос келади, унинг
ҳаракати тўғрисидаги фикр эса диққатнинг интенсивлигини
таъминлашнинг физиологик омили ҳисобланади. И. П. Павловнинг
қўзғалиш марказининг бош мия пўсти бўйлаб ҳаракат қилиш
юзасидан илгари сурган ғоялари, гипотезалари ва башоратлари
кейинчалик Н. М. Ливановнинг экспериментал тадқиқотлари
материаллари билан тўла исботланди.
Диққатнинг физиологик асосини тушуниб етишда А. А.
Ухтомскийнинг илмий ишлари катта аҳамиятга эгадир. Муаллиф
диққатнинг физиологик механизмлари тўғрисида тадқиқот ўтказиб
227
доминанта принципини кашф қилади. А. А. Ухтомскийнинг нуқтаи
назарича, мия пўстида қўзғалишнинг устун ва ҳукмронлик қилувчи
макркази ҳукм суради. Олимнинг доминантага баҳо беришга кўра, у
юксак даражадаги қўзғалиш маркази констелляцияси (муайян ҳолати)
дир. Доминантанинг ҳукмронлик хусусияти бундан иборатки, у
қўзғалишнинг янги вужудга келаётган марказларининг фаолиятини
чеклаш билан қаноат ҳосил қилмасдвн, балки заиф қўзғатувчиларни
ўзига тортади ва ана шу йўл билан уларнинг ҳисобига кучаяди,
муайян даражада устунликка эришади. А. А. Ухтомскийнинг
фикрича, доминанта қўзғалишнинг барқарор марказидир. Шунинг
учун
доминанта
тушунчаси
диққатнинг
ҳаракатлантирувчи
механизмини илмий жиҳатдан далиллаш хизмат қилиши турган гап.
А. А. Ухтомскийнинг таърифига биноан, доминанта- бу бир
даврнинг ўзида ана шу марказда юз берадиган реакциялар
хусусиятини белгилаб беришга қодир ҳукмрон қўзғалиш ўчоғидир.
Унинг фикрича, доминанталар вужудга келган пайтда бош қўзғалиш
ўчоқлари, яъни»субдоминанталари» нисбатан кучсиз қўзғалиш
ўчоқлари мутлақо йўқолиб кетмайди, балки улар ўзаро қўшилиб,
доминанта билан кураша бошлайдилар. Мазкур
қўзғалиш
ўчоқларининг ўзаро курашиш натижасида субдоминанта доминантага
айланиши ёки олдинги доминанта эса субдоминанта билан ўрин
алмашиши мумкин ҳукмрон қўзғолиш ўчоғи ҳисобланган доминанта
диққатининг
муайян
объектга
йўналтириши,
тўпланиши,
мустаҳкамланиши, барқарорлашнинг физиологик асосидир.
Шундай қилиб, диққатнинг физиологик асослари тўғрисида
мулоҳаза юритилганда фан оламида иккита таълимотнинг моҳиятига
тўхталади. Ушбу таълимотларнинг биринчиси (И. П. Павлов қаламига
мансуб) диққатнинг физиологик асоси қўзғалиш жараёнининг бош
мия ярим шарлари қобиғининг айрим участкаларида тўпланиши
натижасида оптимал қўзғолиш ўчоғининг ҳосил бўлиши ва айни
вақтда манфий индукция қонунига биноан мия қобиғидаги бошқа
нерв марказларининг маълум даражадаги тормозланишидир.
Иккинчиси эса А. А. Ухтомскийнинг доминанта назариясининг
талқинидан иборатдир. Чунки доминанта муайян нерв участкасидаги
кучли қўзғалувчанлик қобилиятига эга бўлган қўзғалиш марказидир.
Доминанта
мавжудлигида
ундан
бошқа
нерв
марказлари
тормозланган бўлади. У марказий нерв системасига келган ҳар қандай
қўзғолиш, импульсларни қабул қилиб, уларга тегишли жавоб
228
қайтаради-да, шу тариқа бошқа марказларни томозлаш эвазига ўз
фаолиятини яна кучайтиради.
Ҳозирги замон психофизиология фанида миянинг специфик
бўлмаган системасига оид турли тузилишидаги диққат ҳолатларининг
ретикуляр формация, таламуз, гипоталамуз ва гиппокампларга
алоқаси ҳақида анатомик, физиологик ва клиник маълумотлар
мавжуддир. Улар тўғрисидаги мулоҳазалар кейинги саҳифаларда
берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |