Коучинг- психологик ёрдамнинг бир тури бўлиб, мураббийлик тамойиллари асосида психологик ёрдам шакли сифатида машғулотлар ташкил қилиниб, мижоларга ёрдам берилади. Коучинг - бу мижоз билан биргаликда ечим топишга қаратилган маслаҳат бериш ва ўқитиш усули. Коучинг мижознинг мақсадларини тушунишда тизимли равшанликни яратилишини таъминлайди, шунда мижоз ўзининг ҳозирги мақсадини, бошқа узоқ муддатли мақсадлар ва унга эришиш босқичлари билан боғлиқлигини тушунади ва бу мижозга ўз мақсадларига эришишда ёрдам беради. Коучингнинг асосчиси Джон Уитмор, у муваффақиятли спортчи, кейин бизнесмен бўлган, аммо 1970 йилда у бизнесини сотиб, психологияни ўрганишга киришди. У спорт психологиясига, кейин эса бизнес психологиясига қизиқиб қолган. Уитмор спортчиларнинг психологик тайёргарлиги ҳақидаги "ички ўйинлар" назариясини яратувчиси Тимоти Голви (инглизча W.Timothy, русча Гэллоуэй ёки Геллви)нинг ғояларини ишлаб чиққан. Т.Голви ўз китобларида спортчининг руҳий ҳолати ҳақида ёзган ва мураббийнинг асосий вазифаси ички шубҳа ва ҳаяжонни енгишга ёрдам бериш бўлган. Джон Уитмор ва Т.Голви ўзларининг компаниясини ташкил этишди, аввал спортда ва ундан кейин бизнесда ўқитиш учун янги ёндашувларни ишлаб чиқишди. 1980-йилларнинг бошларида Джон Уитмор ва унинг шериклари бизнес-тренингга ихтисослашган коучинг агентлигини ташкил қилдилар ва Дж.Уитмор 1992 йилда "Юқори самарадорликдаги мураббийлик" номли китобини нашр этди.3
Коучинг тренинг одатда ҳафтасига битта машғулотдан иборат 12 та машғулот курси билан олиб борилади. Битта учрашувнинг давомийлиги 30 дақиқадан 1 соатгача, баъзан кўпроқ бўлиши мумкин. Биринчи сессия одатда бепул бўлиб ўтади, у мураббийлик имкониятларини намойиш этади ва мижознинг мотивацияси билан иш олиб борилади, шундан сўнг бутун 12 та машғулот учун шартнома тузилади. Курсдан сўнг, агар керак бўлса, шартнома яна тузилиши мумкин. Ҳозирги вақтда масофавий машғулот шакллари тобора оммалашиб бормоқда – телефон, телеграмм, онлайн орқали олиб борилмоқда. Тренингни олиб боришда муайян принципларга риоя қилиш керак. Психологик маслаҳат беришда бўлгани каби, мураббийлик тамойилларига риоя қилиш нафақат мураббийнинг профессионаллигини оширади, балки мижознинг ҳам, мураббийнинг ҳам психологик хавфсизлигини таъминлайди. Кўплаб муаллифлар турли хил принципларни ажратиб кўрсатишади. Фикрларни сарҳисоб қилиниб,қуйидаги мураббийлик тамойиллари рўйхати тузилган. 1. Ижобийлик принципи, биринчидан, мақсаднинг ижобий шаклланишини англатади (мақсадни шакллантиришда "йўқ" сўзини ишлатиш тақиқланади) ва иккинчидан, мураббийнинг ўзига ижобий муносабати, мижознинг имкониятларига ишониши ва ижобий натижага эришишни англатади. 2. Муваффақиятнинг мувофиқлиги принципи - мураббий мижозни "бемор" сифатида эмас, балки ечим излашда ва мақсадга эришиш жараёнида ходим сифатида қабул қилади. Бу мулоқотда тенг позицияларни назарда тутади - мураббий устунлик қилмайди ва мутахассис лавозимида гапирмайди, ҳеч қандай маслаҳат бермайди ва мақсадга эришиш учун нима қилиш кераклигини айтмайди. 3. Фаолият принципи ва натижа учун жавобгарлик - мижозлар фаолияти мураббийлик шартидир. Агар мижоз ишлашга тайёр бўлмаса, мураббийликни амалга ошириш мумкин эмас. Натижа учун иккала иштирокчи ҳам жавобгар: мураббий иш пайтида ўзининг профессионал ҳолати учун жавоб беради, аммо мижоз мураббийнинг натижаси ва мақсадга эришиш режасини амалга ошириш учун жавобгардир. Мураббийлик пайтида маслаҳат бериш ва тайёр қарорларни қабул қилиш тақиқланиши айнан мана шу принцип билан боғлиқ - инсонга маслаҳат бериш орқали сиз уни ўз танлаган қарорингиз учун ва шунга мос равишда вазиятнинг натижаси учун жавобгарликдан озод қиласиз. 4. Ижодкорлик принципи (догматизмнинг йўқлиги) - мураббий томонидан ишлатилиши мумкин бўлган кўплаб моделлар ва усулларни ишлаб чиқилган, аммо сиз уларга догма каби муносабатда бўлолмайсиз: ҳар бир мижознинг ҳолати ўзига хосдир ва сиз ҳар қандай вақтда стратегия ва мураббийлик техникасини танлашда ижодий бўлишингиз керак. 5. Шахсий ресурслардан хабардорлик принципи. Хабардорлик - бу мураббийликнинг муҳим даври. Айтишимиз мумкинки, мураббийнинг асосий мақсади мижознинг мақсадлари, қадриятлари ва имкониятлари ҳақида хабардорлигини оширишдир - бу ҳолда мотивацияни кучайтириш ва мақсадга самарали эришиш мумкин.
6. Тизимли ёндашув. Машғулотнинг ҳар бир дақиқасида мураббий мижознинг шахсияти ва умуман унинг ҳолати ўзаро боғлиқ элементлардан ташкил топган мураккаб тизим эканлигини тушунади. Мураббий умуман тизим учун мумкин бўлган ўзгаришларнинг оқибатларини кўриб чиқиши ва тизим учун номақбул қарорларнинг олдини олиш керак.
Мураббийлик ёндашуви терапевтик эмас,бу ҳар бир инсон дастлаб ўзи учун қўйилган мақсадларга эришишга қодир эканлигидан келиб чиқади. Уларнинг ҳар бири ўз мақсадлари, уларга эришиш йўлларини танлаш ва амалга ошириш учун жавобгардир. Коучингнинг вазифаси - бу шахсни ривожлантиришга ва муносиб, жонли ҳаёт билан таъминлашга ёрдам бериш. Инсон ўз ҳаётининг яратувчиси сифатида қабул қилинади. Тренингда асосий эътибор тайёр ечимларни таклиф қилиш эмас, балки жавобларни мустақил излашни рағбатлантириш, мантиқийликни ривожлантириш ва нима бўлаётганини изоҳлаш одатини таркиб топтиришдан иборатдир.
Хулоса қилишимиз мумкинки, коучингда мураббий учун ҳам, маслаҳатчи учун ҳам муваффақият калити мижоз шахси ва шахсий муаммоларни синчковлик билан ўрганишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |