Психологик мактабларнинг юзага келиш тарихи Режа: Психоанализ мактаби



Download 87,5 Kb.
bet4/4
Sana19.03.2022
Hajmi87,5 Kb.
#501438
1   2   3   4
Bog'liq
Психологик мактабларнинг юзага келиш тарихи

Генетик психология мактабининг асосчиси, швейцариялик психолог Жан Пиаже психикани онтогенезда ривожланишининг йирик тадқиқотчиларидан бўлган.
Агар анъанавий психологияда бола тафаккури ва нутқи уларнинг “хатолари” нуқтаи назаридан ўрганилган бўлса, Пиаже биринчи бўлиб бола тафаккурининг сифатий хусусиятларини тадқиқ қилган (“Бола нутқи ва тафаккури”, 1923). Пиаже бола психикаси ривожланишини, улар амалга оширадиган ташқи хатти-ҳаракатларни ичкарига кўчирилиши сифатида, маълум бир босқичга эга бўлган интериоризация сифатида қарайди. Интериоризация концепцияси - ташқи предметли хатти-ҳаракатларнинг ички ақлий хатти-ҳаракатларга ўтиши ҳозирги замон психологиясининг фундаментал методологик концепцияси бўлиб қолди. Жан Пиаже томони-дан яратилган Женева психология мактаби одамни психик ривожланишини тадқиқ этувчи дунёдаги йирик психологик марказлардан бири бўлиб қолди.
Пиаже психологияда алоҳида йўналишни - генетик эпистемология -(грек. “episteme”-билим) - билишни ривожланишининг психосоциал назариясини яратди (“Психология интеллекта”,1946). Пиаженинг тадқиқотлари логика ва тафаккур психологияси ўртасидаги, интеллектуал ривожланишнинг биологик ва психологик омиллари ўртасидаги муносабатлар муаммосини ишлаб чиқилишига катта ҳисса қўшди.
Жан Пиаже - боланинг сенсомотор интеллекти унинг мантиқий интеллектидан олдин келади ва унинг асосини яратиб беради деган хулосага келади. Одам, фақат кўплаб конкрет амалий операцияларга таянган ҳолдагина, фақат 15 ёшларга етгандагина якунланадиган, расмий-мантиқий операциялар даражасига эришади (“Интеллект психологияси”,1946).
“Пиаже назарияси”да Жан Пиаже “объектни билиш учун, субъект у билан хатти-ҳаракатда бўлиши, у билан ишлаши ва бунинг учун уларни бир жойдан бошқа жойга олиши, аралаштириши, боғлаши, у билан турли комбинацияларни амалга ошириши керак... Билимларнинг манбаи объектда ҳам эмас, субъектда ҳам эмас, балки ўзаро муносабатлардадир”, деб ёзади.
Кўп юз йилликлар даъвомида психология фақат икки соҳада - педагогика ва медицинадагина ўзининг амалий қўлланилишига эга бўлиб келган. ХХ асрнинг бошидан авж олган техник тараққиёт, ишлаб чиқариш фаолиятининг психологик асослари муаммосини, савдо, реклама ишлари - менеджмент ва маркетинг кабиларни долзарблаштириб юборди. В.Штерн томонидан киритилган “психотехника” атамаси даставвал касб-ҳунар фаолиятининг психологик жиҳатларинигина қамраб олган эди.
ХIХ асрнинг 80-йилларидаёқ америкалик инженер Фредерик Тейлор (1856-1915) меҳнатни рационализациялаш тадбирлари тизимини ишлаб чиққан эди. Меҳнатни ташкил қилишнинг барча рационал усулларини Тейлор ўзининг эмпирик психологик тасаввурлари билан асослаб берди. Буларнинг барчаси ишлаб чиқаришни ташкил қилувчилар ўртасида психологик билимларнинг мавқеини кескин ошириб юборди, жамоатчилик эътиборини ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатадиган ишчиларнинг нерв-психологик, индивидуал психологик имкониятлари муаммосига қаратди. Иш вақтининг тузилиши ва оптимал даъвомийлигини аниқлашга интилиш, толиқиш муаммосини тадқиқ этиш, касбларни таҳлил қилиш (профессио-грамма) ва касбга яроқлиликни аниқлаш методлари ишлаб чиқила бошланди. Буларнинг барчаси психологиянинг амалий аҳамиятини кескин орттириб юборди. Фаолиятнинг турли соҳаларида одамнинг психологик имкониятлар муаммосини биринчи планга олиб чиқди. Ишлаб чиқаришда лаборатория-психологик тадқиқотларни тадбиқ қилиш кескин ортди.
Турли психик функциялар: хотира, интеллект, диққат, сенсомотор реакциялар тезлигини тестлар ёрдамида тадқиқ қилиш масалалари фаоллашиб борди. Бу психик функцияларнинг турли касб-ҳунарларни эгаллаш учун зарур бўлган ривожланганлик даражалари аниқланди. Экспериментал психология академик лабораторияларни тарк этиб одамлар ҳаётининг турли амалий соҳаларига кириб борди. Психологик диагностика методлари такомиллашди. Психологик маслаҳатлар бериш соҳалари кенгайди. Одамнинг психологик имкониятлари аниқ ўлчовлар объектига айланди. Одамлар фаолиятининг барча жабҳаларида психологик омилларга бўлган эътибор кучая борди.



1 Гештальт - нем. Gestalt - шакл, тузилиш.

2 Бихевиоризм - ингл. “behavior” – хулқ.

Download 87,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish