Б.Г.Ананев томонидан таклиф этилган мазкур таснифга кўра, тадқиқот ишларида фойдаланиладиган асосий методлар эмпирик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлса-да, бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз. Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади. - Б.Г.Ананев томонидан таклиф этилган мазкур таснифга кўра, тадқиқот ишларида фойдаланиладиган асосий методлар эмпирик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлса-да, бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз. Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методи - Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, тиббиёт психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, уқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади.
- Қиёслаш методи, турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананев, Д.Б.Элконин, П.Р.Галперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотларда (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
Лонгитюд методи - Лонгитюд методининг бошқа методлардан фарқи: бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, француз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина каби олимларнинг илмий тадқиқотларида кенг кўламда фойдаланилган.
- Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра ёки аралаш жинсли Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Ҳусан) эгизаклар кузатилган. Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини объектив шарт-шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири ўрганилади. Чунончи, эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳис-туйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий асаб фаолияти тизими ва ҳоказо) бўйича маълумотлар олиш лонгитюд методи орқали амалга оширилади. (Равиш Щербо усули)
Do'stlaringiz bilan baham: |