Таълим ва тарбияни уйғун шаклда ташкил этиш Хукуматимиз қонун ва қарорларини тўғри талқин қилиш, юқори турувчи ташкилотлар ва рахбарлар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш. ПСИХОЛОГ ҲУСНИДДИН АБДУҒАНИЕВ Мактаб психологининг асосий вазифалари; 1.Мактабдаги ўқитувчиларнинг дарсга жисмоний хамда рухий тайёргарлигини кузатиш, дарсга халақит бериши мумкин бўлган жихатларини ўз вақтида бартараф этиш. (ташқи кўриниши кийиниши, тақинчоқлари, рухий чарчоқ, агрессия, дипрессия, тушкунлик холати) 2.Мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш, зиддиятларни, турли хил тушунмовчиликларни бартараф этиш. 3. Ота оналар билан ишлаш, фарзандлари рухиятлари туғрисидаги ўзгаришни тўғри тушунтириб, ижобий тарафга йўналтирилган маслахатлар бериш. 4. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Турли хилдаги тренинглар орқали уқувчиларни билим ва кўникмаларини шакллантириш. 4. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Турли хилдаги тренинглар орқали уқувчиларни билим ва кўникмаларини шакллантириш. 5.Дарсларни кузатиш, бунда синфдаги хар бир ўқувчини рухий-эмоционал холатларини хисобга олган холда фан ўқитувчиларига керакли кўрсатмалар бериб бориш. 6 Дарсдан ташқари вақтларда ўқувчилар билан турли хилдаги тестлар ўтказиш орқали ўқувчиларда ўзларига бўлган ишончларини шакллантириш 7.Мактабда ўқувчилар орасидан рухиятида ўзгариши бўлган болаларни аниқлаб, улар билан индвидуал шаклда машғулотлар, тренинглар ўтказиш. - (нотинч оила фарзандлари, ота-онаси ёки уларнинг бири билан бирга яшамайдиган, ўқувчилар билан ишлаш, олегофрен ўқувчиларни хаётга таёргарлигини, касбга қизиқишини аниқлаб шунга йўналтириш)
8.Илк мактаб ёши давридаги ўқувчилар 6-7 ёшли ўқувчилар билан мактабга мослашиш даражасини аниқлаб керакли коррекцион ишларни олиб бориш.(тестлар, ўйин шаклидаги тренинглар, чарқоқни тарқатувчи қисқа машқлар, диққатни жамловчи усуллардан фойдаланиш) 9.Юқори синф ўқувчилари билан ишлаш Ўспирин хамда ўсмир ёшдаги (ўтиш давридаги)ўқувчилар билан алохида шуғулланиш, суицид холатларининг олдини олиш, бунинг учун новербал тестлар олиш. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш - Синфда маълум бир йўналишда алоҳида иқтидори мавжуд бўлган ўқувчилар билан шуғулланиш
- Мавзуларни етарлича ўзлаштириб, дарс жараёнида олган билимларини чиқариб бера олмайдиган ўқувчилар билан махсус тренинглар ўтказиш
Do'stlaringiz bilan baham: |