Умумий даво – Acyclovir (Zovirax, Virolex,Valtrex).
.
ҚАМРАБ ОЛУВЧИ ТЕМИРАТКИ (Herpes zoster)
Қамраб олувчи темираткини фильтрланувчи вирус чақиради. Ҳар иккала жинсда ҳам учраб, ҳар хил ёшларда кузатилади, аммо 10 ёшгача бўлган болаларда учрамайди.
Касаллик ўткир кечиб, қаттиқ невралгик оғриқлар билан кузатилади ва тана ҳарорати ҳам кўтарилади.
Клиникаси. Асосан периферик нерв толалари бир томонлама жароҳатланади, кўпинча қовурғалараро нерв жароҳатланиб, нерв толалари йўналиши бўйича тошма тошиб, оғриқ безовта қилади.
Учламчи нервнинг биринчи ва учинчи шохи жароҳатланса оғиз шиллиқ пардасида тошмалар тошиши кузатилади. Тошмалар хуруж-хуруж қилгандай тошади, улар пайдо бўлгач, ҳарорат кўтарилади. Гиперемияланган тери юзасида гуруҳ-гуруҳ пуфакчалар пайдо бўлиб, улар дастлаб сероз суюқлик сақлайди, аста-секин суюқлик лойқаланади, қуриб сероз қалоқ ҳосил қилади. Дастлабки гуруҳ тошмаларидан сўнг навбатдаги гуруҳ тошмалар пайдо бўлиб, нерв толаси йўналишини қоплайди. Тошмалар бир вақтда тошмайди, шу сабаб бир беморда ҳар хил тошма: эритема, пуфакча, сероз қалоқлар, эрозиялар кузатилади, эрозиялар чети майда гажимдор. Қалоқлар кўчиб, эрозия битгач, ўрнида иккиламчи доғ ҳосил бўлади.
Қамраб олувчи темиратки ўзидан сўнг иммунитет қолдиради, қайталаши кузатилмайди. Аммо оғир касалликлар билан оғриган кишиларда, иммунитет сусайиши ( рак, лейкоз) қайталаш ва тарқоқ тури кузатилиши мумкин. Айрим беморларда касалликдан сўнг невралгик оғриқ узоқ вақт сақланиши мумкин.
Давоси.
Анальгетиклар (аналгин, баралгин);
Ацетилсалицил кислотаси ёки амидопирин 0,5г дан кунига 3-4 марта ;
Антибиотиклар (рифампицин 0,6г);
Витаминлар В12 – 500 м/о ҳар куни ;
Маҳаллий анилин бўёқларининг спиртдаги эритмалари, вирусга қарши таъсирга эга воситалар сақловчи мазлар (акловир 5%, теброфен
2%, оксалин 3%);
УБН, ультратовуш, диадинамик ток – нерв йўналиши бўйича;
ДЮРИНГНИНГ ГЕРПЕТИФОРМ ДЕРМАТОЗИ
(DERMATOZIS HERPETIFORMIS)
Герпетиформ дерматоз (dermatit Duhring) ёки Дюринг касаллиги доимо терида қичимали, гуруҳ-гуруҳ жойлашган полиморф тошмалар тошиши билан бошланади, оғиз шиллиқ пардаси жароҳатланиши 10% беморлардагина кузатилади.
Клиник кўриниши. Герпессимон дерматозда қандай тошмалар (пуфак, пуфакча, доғ, тугунча, бўртма, йирингча) ҳолида тошишидан қатъий назар, тошмалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб тошади, касаллик авжланиши галоген препаратлар қабул қилиниши, айниқса йод препаратлари қабул қилингач кузатилади.
Тошмалар, асосан, қалин ва таранг томли субэпителиал, ўлчам-ла-ри нўхот катталигидек пуфакчалар ҳолида тоша бошлайди. Пуфак-ча-лар шаффоф суюқлик сақлаб, суюқлик таркибида 15–40% зозино-филлар аниқланади, пуфакчалар атрофи шиллиқ пардаси бироз ши-шиб, гиперемияли бўлади. Пуфакча ёрилгач, эрозиялар нисбатан тез битади. Ни-кольский симптоми манфий, босма-суртмада акантолитик ҳужайра йўқ, аксинча зозинофиллар аниқланади. Қонда зозинофилия, кам ри-вож-ланган лейкоцитоз кузатилади. Касаллик даврий (циклик) кечиши билан характерланади. Касалликка Яддосонинг йодли синамаси хос, яъни 50% калий йод мази соғ терига суртилса, 24–28 соатдан кейин шу соҳада гуруҳ-гуруҳ тошмалар пайдо бўлади.
Прогнози – яхши.
Даволаш. Сульфон препаратлари билан даволанади: ДДС 0,05–0,1 г дан 1 кунда 2 маҳал тайин этилиб, қон таҳлил назоратда 5 кунлик даврий равишда, 3 кунлик танаффус билан берилади.
Касаллик профилактикаси буғдой ва жавдар маҳсулотли овқатлар-дан парҳез қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |