3.1.
|
Оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктида ёки ишлаб чиқариш корхоналарининг саломатлик бўлими (здравпукт)да ишлаш, шахар врачлик пунктида ишлаш.
|
Ўқувчилар оилавий поликлиника, ШВП , ҚВП ва корхоналарнинг саломатлик пункти тузилиши, вазифалари, ишни ташкил қилишни, юргизиладиган ҳужжатлари билан таништирилади, пунктдаги фельдшер ва доя билан биргаликда беморларни, ҳомиладор аёлларни, соғлом ва бемор болаларни қабул қиладилар, профилактик ишларни ўтказадилар, юқумли касалликлар билан оғриган беморларни аниқлайдилар, инфекция ўчоғида зарур чора –тадбирларни ўтказадилар. Санитария маориф ишларини олиб борадилар. Шу профилактик даволаш муассасасида фельдшернинг тутган ўрни ва вазифаларига катта эътибор берилади. Ўқувчилар оилавий поликлиниканинг тузилиши, ишлаш тартиби, вазифалари билан танишадилар. Участка шифокори ва ҳамшираси билан биргаликда беморларни қабул қиладилар. Патронаж, диспансер назорати, статистика ҳисоботи билан шуғулланадилар; Кундузги шифохона бўлимида ишлайдилар. Санитария маориф ишларида фаол қатнашадилар. Зарур бўлганда
лабораторияга сийдик ва қонни текшириш учун йўлланмалар ва бошқа тиббий ҳужжатлар ёзиб беришади, туғруққа тайёрлашнинг психопрофилактик усуллари билан танишади, оилавий поликлиниканинг участкасидаги ҳомиладор аёлларни патронаж қилишади ва патронаж варақаларини тўлдиришади. Ҳомиладор аёлларни, лактация даврига тайёрлашга кўмаклашадилар. “Оналар мактаби” иши билан танишадилар.
Амалий машғулот туғруқ мажмуаининг туғруқ блокида ўтказилади. Туғруқ мажмуаида ўқувчилар ҳомиладор ва туғувчи аёлни қабул қилишни, туғруқ тарихининг паспорт қисмини тўлдириш ва қабул қилинганлиги ҳақида дафтарга қайд этишни ўрганадилар.
Туғруқнинг иккинчи даврида туғруқни бошқариш ва қабул қилишда акушеркаларга ёрдам беришади. Иссиқлик занжирини сақлашда ва болани бирламчи артиб-тозалашда иштирок этишади. Янги туғилган чақалоқнинг умумий ҳолати Апгар шкаласи бўйича баҳолашни ўрганадилар. Ўқувчилар туғруқнинг учинчи даврида АҚБ ўлчаш, пульсни санаш, плацента ажралганлиги белгиларини аниқлашда, туғилган планцентанинг бутунлигини текширишда, туғруқда йўқотилган қон миқдорини аниқлашда қатнашадилар.
Ўқувчилар чилла даври бўлимидаги туқкан аёллар билан «туғруқдан сўнгги давр гигиенаси», «сут безларини парвариш қилиш» мавзуларида суҳбатлар ўтказишади. Бунда асосий эътиборни туғруқ мажмуаи шароитида чилла даври касалликлари, профилактикаси, туғруқ мажмуаи санитария тартибини бажаришга қаратиш лозимгини уқтиради. Ўқувчилар чилла даври юқумли касалликларига чалинган аёллар ва уларнинг туғруқ тарихини тахлил қилишда, уларни парвариш қилиш ва даволашни ташкил этишда қатнашадилар.
|
|