Профессионал таълим



Download 224,05 Kb.
bet34/109
Sana25.02.2022
Hajmi224,05 Kb.
#256309
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   109
Bog'liq
фельдшер акушер йуналиши техникум намунвий дастурлар

Дастурга қўйилган талаб

Мажбурий, ихтиёрий

Ўқитиш тили

Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида

Баҳолаш тартиби

Жорий баҳолаш тартибига асосланиб

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини бахолаш

Ёзма, оғзаки, савол жавоб, мунозара, тест, амалий топшириқ



  1. Ўқув дастури мазмуни





Мавзулар номи



Мавзунинг қисқача мазмуни

жами

Ўқитишнинг ташкилий шакли

Мустақил таълим

1

Педиатриянинг ривожланиш тарихи. Асаб системаси, сезги аъзолари, ички секреция безлари, тери, суяк мускул системасининг анатомо-физиологик хусусиятлари (АФХ). Болаларнинг жисмоний ва руҳий ривожланиши. Ёшига қараб жисмоний ўлчамларини аниқлаш.

Оилавий поликлиникада ва умум амалиёт шифокорларига ёрдамчи ФАПда фельдшернинг иш прин ципи, бурчлари. “Лемон “ , “Ҳамширалик ҳужжатлари “ атамалари хақида ахборот , “Соғлом авлод” ва “Она ва бола” давлат дастурининг асосий йўналиш лари хақида тушунча.Болалар асаб системасининг тузилиши, функциялари ҳақида тушунча. Болаларни ҳар томон лама парвариш қилишда фельдшернинг роли. Боланинг нутқ ва эшитиш қобилиятини ривожлантириш босқичлари. Психомотор ривожланиш босқичлари. Ривожлантириш мақсадидаги парвариш бўйича тавсиялар. Суяк тўқимаси ва мушаклар тонусининг ҳолати. Суяк тўқимаси, бош суяклар, умуртқа поғонаси, кўкрак ва чаноқ тузилишининг хусусиятлари.

8


Н А
2/4



2


2

Нафас олиш, юрак-қон томир, овқат ҳазм қилиш, буйрак ва сийдик чиқариш қон ҳосил қилиш ва лимфа тизимининг анатомик-физиологик хусусиятлари. (АФХ.)
Нафас олиш аъзолари касалликлари билан оғриган болаларда ҳамширалик парваришини ўтказиш бўйича амалий кўникмаларни эгаллаш.

Болаларда нафас олиш аъзолари анатомик-физиологик хусусиятлари. Болаларнинг нафас ва юрак – қон томир аъзоларини текшириш усуллари. Бола ликнинг турли даврларида болаларнинг нафас олишини кузатиш, ўпкани перкус сия ва аускултация қилиш. Нафас олиш ни баҳолаш.Юқори нафас олиш аъзола рининг касалликлари: ўткир назофа рингит, ангина, ўткир ларингитни таърифи, сабаблари, белгилари, ташҳис қўйиш усуллари, даволаш тамойиллари, ҳамширалик парва риши.Пастки нафас йўллари касалликлари: бронхит, зотил жамни таърифи, сабаблари, белги лари, ташҳис қўйиш усуллари, даволаш тамойиллари, ҳамширалик парвариши.

8


Н А
2/4




2


3

Болаларнинг овқат ҳазм қилиш ва сийдик чиқариш аъзоларини текшириш усуллари.

Овқат хазм қилиш аъзолари касалликлари: гастрит, энтеро колитда бола ҳолатини баҳолаш, шикоятлари, анамнез, умумий кўздан кечириш, қоринни пайпас лаш. Бемор болани парваришлага оид амалий кўникмаларни эгал лаш.Оилавий поликлиникалардаги ОРТ (орал регидратацион терапия) бурчаги билан танишиш ваишлаш. Болани тувакка ўтказиш ва текширишга метериал олиш.

6


А
4

2


4

Ой куни етиб ва чала туғилган чақалоқлар ва уни парваришлаш. БЦЖ, ОПВ ва ВГВ вакциналарини юбориш техникасини эгаллаш

Ой куни етиб туғилган чақалоқнинг таърифи ва аломатлари. Апгар шкаласи бўйича ҳолатини баҳолаш. Чақалоқларнинг физиологик ҳолатлари, чақалоқларни овқатлантириш қоидалари. ЎзР. ССВнинг 2003 йил 13.11.даги 500-сонли “Перинатал ёрдам самарадорлигини ошириш юзасидан туғруқ комплекслари (бўлимлари) ишларини қайта ташкил қилиш ва шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш тўғрисида” буйруғи билан таништириш. Чала туғилган чақалоқнинг белгилари. Чала туғилиш сабаблари, даражалари. Чала туғилган болаларнинг марказий нерв системаси, иссиқлик алмашинуви ва нафас олишининг хусусиятлари. Чала туғилган болаларни иситиш усуллари. Овқат эҳтиёжини ҳисоблаш.

10


Н А
2/4



4


5

Муддатига етмай туғилган чақалоқни кўздан кечириш, муддатига етмаслик даражаларини аниқлаш

Муддатига етмай туғилган чақалоқни кўздан кечириш, муддатига етмаслик даражаларини аниқлаш ва ҳолатини баҳолаш.Кувезни тозалаш ва техника хавфсизлигини ўрганиш. Иситиш учун грелкаларни тўлдириш ва қўллаш.Муддатига етмай туғилган чақалоқларнипарваришлаш бўйича оналарга тавсиялар бериш.Оилага кейинги парвариш бўйич кўникмаларни ролли ўйинлар, видео-аудио материаллар ёрдамида ўргатиш. “Кенгуру” методи бўйича парваришлаш (меҳр-муҳаббатни шакллантириш).Самарали перинатал парваришни ташкил этиш(UNISEF).

4


А
4




6

Болаларнинг умумий текшириш усуллари.

Бемордан анамнез йиғиш ва муаммосини аниқлаш хусусият лари. Касаллик тарихи, ҳаёт тарзи билан танишиш. Болани объектив текшириш усуллари: кўздан кечириш, пальпация перкуссия ва аускультация ўтказишнинг аҳамияти. Лаборатор текшириш усулларининг ташҳис қўйишдаги аҳамияти. Лаборатор текширувлар учун материал йиғиш ва лаборато рияга етказиш, лабораторияга йўлланма тўлдириш ва текширув натижаларини таҳлил қилиш. Бемор болаларни турли лаборатор текширувига тайёрлаш ,ҳамшира ва фельдшерларнинг ушбу ишларни амалга оширишдаги вазифалари. Тиббий хужжатлар билан танишиш ва уларни тўлдириш.

6


А
4

2


7

Бир ёшгача ва бир ёшдан катта бўлган болаларни овқатлантириш. Эрта ёшдаги болалар ва чақалоқларни кўкрак сути билан овқатлантириш бўйича кўрсатмалар бериш.

Кўкрак билан эмизишга антенатал тайёргарлик. Эмадиган ёшдаги болаларни овқатлантириш турлари. Табиий овқатлантириш, унинг афзаллиги. Кўкрак билан боқишга кўрсатма ва қаршилик лар. 6 ойгача бўлган болаларни тўғри овқатлантириш бўйича тавсиялар. Аралаш ва сунъий усулда овқатлантириш, унга ўтказишга кўрсатмалар. Қўшимча овқат (докорм, прикорм) турлари, уни бериш қоидалари. Она сути нинг ўринбосари – оддий, нордон, физиологик, қуруқ аралашмалар. Ясли ёшидаги болаларни овқатлан тириш. Таомнома тузиш қоида лари. Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларни овқатлан тириш. Оилада болаларнинг овқатланишини ташкил қилиш. Эрта ёшдаги болалар ва чақалоқ ларни кўкрак сути билан овқатлан тириш. Болаларни тўғри овқатлан тиришда фельдшернинг вазифа лари, ҳамширанинг роли.



10


Н А
2/4



4



8

Чақалоқлар асфиксияси, чақалоқлар гемолитик касаллиги, туғруқ жарохатлари, тери ва киндик касалликлари

Чақалоқлар асфиксияси, туғруқ жароҳатлари, чақалоқларнинг гемолитик касаллиги, тери, киндик касалликлари, чақалоқлар сепси си: таърифи, сабаби, белгилари, давоси, ҳамширалик парвариши. Чақалоқлик даврида учрайдиган касалликларнинг асосий сабаб лари, уларнинг турлари. Гемоли тик касаллик, асфиксия, тери ва киндик касалликлари. Чақалоқлик даврида учрайдиган касалликлар дан пилороспазм ва пилоростеноз ҳақида тушунча. Чақалоқлик даври касалликларининг олдини олиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва соғлом турмуш тарзини белгилашда фельдшер, ҳамшира нинг роли ва асосий вқзифалари.

4


Н
2



2


9

Болаларда рахит касаллиги, экссудатив катарал диатез, спазмофилия.

Рахит, спазмофилия ва экссудатив – катарал диатезнинг сабаблари, клиник белгилари, даво, профила ктикаси.Рахитнинг келиб чиқиш сабаблари.Классификацияси ва клиник белгилари.Диагностика (лаборатория ва рентгенология). Даволаш(кун тартиби, овқатла ниш, витамин Д, кальций ва фосфор препаратларини қўллаш). Рахит оқибатлари ва уни олдини олиш. Гипокальцемия ҳақида тушунча.Касалликлар профилакти касида ёш болаларни тўғри тузилган кун тартибида тарбиялаш ва овқатлантириш коидаларига амал қилишда оилавий ҳамшира ва фельдшернинг вазифалари.

4

Н
2



2


10

Чақалоқлар асфиксияси туғруқ жарохатлари, чақалоқларнинг гемолитик касаллиги, тери ва киндик касалликларида бемор чақалоқни кузатиш.

Чақалоқлар асфиксияси, туғруқ жарохатлари, чақалоқларнинг гемолитик касаллиги, тери ва киндик касалликларида бемор чақалоқни кузатиш, даво муола жалари ва ҳамширалик парвариши бўйича кўникмаларни эгаллаш. Бемор чақалоқларни намойиш қилиш. Бемор чақалоқларни кузатиш, касалликлар белгиларини аниқлаш, уларни жонлантириш, даволаш ва парваришни ташкил қилиш кўникмаларини эгаллаш. Қўғирчоқ, фантомларда ўпкани сунъий вентиляция қилиш усуллари, нафас йўлларини қоғоноқ сувлари ва шилимшиқлардан тозалаш, юракни билвосита массаж қилиш ва бошқа муолажалар техникасини бажариш.

8


А
4


4



11

Нафас олиш аъзолари касалликлари: ринит, ангина, отит,фарингит, ларингит, сохта круп, бронхит, зотилжам ва бронхиал астма Нафас аъзолари холатини баҳолаш.

Болаларда нафас олиш аъзолари анатомик-физиологик хусусият лари.Нафас олиш аъзолари касал ликларининг болалар касаллик лари орасида кўп учраши ва кенг тарқалганлиги. Ринит, ангина, отит,фарингит, ларингит, сохта круп, бронхит, зотилжам ва бронхиал астманинг сабаблари, уларни ривожланишига олиб келувчи омиллар, белгилари, давоси, асоратлари ва олдини олиш. Бронхиал астма: таърифи, сабаблари, белгилари, ташҳис қўйиш усуллари, даволаш тамойиллари. Болалар нафас олиш аъзолари касалликларининг профилактикасида фельдшер ҳамда ҳамширанинг роли.

10


Н А
2/4



4


12

Юрак – қон томир системаси касалликлари. ЭКГ, ФКГ, функционал, диагностик муолажалар .

Ревматизм – болалик даврида кечиш хусусиятлари. Ревматизм формалари. Кардит, полиартрит, кичик хорея. Туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари ҳақида тушунча. Кун тартиби ва парваришнинг асосий хусусиятлари. Ўткир қон томир ва юрак етишмовчилигида беморни парвариш қилиш ва даволаш хусусиятлари. Туғма юрак нуқсонларининг турлари, сабаблари, белгилари, ташхис қўйиш усуллари, даволаш тамойил лари, ҳамширалик парвариши. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолат ларда ёрдам кўрсатишда фельдшер тактикаси.

10


Н А
2/4



4


13

Овқат – ҳазм қилиш ва шиллиқ қавати аъзола ри касалликлари. Оғиз орқали регидра тация ўтказиш, суюкликни томчилаб томирдан юбориш.

Бемор болаларни намойиш қилиш. Анамнез йиғиш, кузатиш, касаллик белгиларини аниқлаш, бемор ҳолатига баҳо бериш. Постларда ва муолажалар хонасида ишлаш. ОРТ бурчаги билан танишиш ва ишлаш. Оғиз орқали регидратация ўтказиш, суюкликни томчилаб томирдан юбориш. Бемор ичган ва ажратган суюқликни ҳисобга олиш ва қайд этиш. Нажасни копрограмма ва бактериологик текширишга йиғиш. Меъдани ювишга жиҳозларни тайёрлаш ва техникасини ўзлаштириш. Қусганда ва қоринда оғрик бўлганда ёрдам кўрсатиш. Болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш усуллари.

8

Н А
2/4

2


14

Стоматит ва гельминтоз касаллигида бола ҳолатини баҳолаш.

Стоматитда касаллигида бола ҳолатини баҳолаш, шикоятлари, анамнез, умумий кўздан кечириш, оғиз шиллиқ қаватини парвариш лаш.Гельминтоз касаллигида бола ҳолатини баҳолаш, шикоятлари, анамнез, умумий кўздан кечириш, ташхис усуллари болаларда ҳамширалик парваришини ўтказиш. Болаларда гельминтоз–энтеробиоз, аскаридоз, лямблиоз касалликларнинг кўп учраши юқиш йўллари клиник белгилари асоратлари.

4


А
4




15

Буйрак ва сийдик чиқариш аъзолари касалликлари. Буйрак ва сийдик чиқариш аъзолари касалликлари да бола ва унинг оиласига ҳамширалик парвариши

Сийдик чиқарув йўлларининг касалликлари болалар орасида жуда кенг тарқалганлиги. Пиелонефрит ва гломерулонефрит нинг клиник формалари, белги лари, лаборатория диагностикаси, асоратлари. Профилактика ва даво чораларини ўтказиш. Буйрак ва сийдик чиқариш аъзолари касал ликлари - цистит, пиелонефрит, гломерулонефрит: таърифи, сабаби, белгилари, ташҳис қўйиш усуллари, асорати, даволаш тамойиллари, ҳамширалик парвариши. Профилактика ва даво чораларини ўтказишда фельдшер ва ҳамширанинг роли ва вазифалари.

8

Н А
2/4


2

16

Қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари. Қон касалликлари профилактикаси бўйича бола ва унинг оиласи билан суҳбат режасини тузиш.

Қон ва қон яратиш аъзоларининг анатомик- физиологик хусусият лари.Темир танқисли анемияси: келиб чиқиш сабаблари, клиник белгилари, ташҳис қўйиш усулла ри, асорати, даволаш тамойиллари анемияда бола ва унинг оиласига ҳамширалик парвариши. Геморра гик диатез ҳақида тушунча, унинг турлари, клиник белгилари. Бола лар касалликларини интегрирлаш ган усулда олиб бориш усуллари. Болаларда анемия ва геморрагик диатез касалликларининг профилактикасида фельдшер ва ҳамширанинг вазифалари.

8

Н А
2/4



2

17

Ички секреция безлари касалликлари.

Болаларда эндокрин тизимнинг анатомик-физиологик хусусият лари. Ички секреция безларининг тузилиши ва организмдаги вазифа лари ҳақида қисқача маълумот. Қалқонсимон без касалликлари ҳақида тушунча.Замонавий диагностика услублари. Диспансер кузатуви. Болаларда қандли диабет касаллигининг профилактикасида фельдшер ва бошқа тиббий ходимларнинг роли, вазифалари. Болаларда қандли диабетнинг кечиш хусусиятлари. Қандли диабетнинг I типи (инсулинга боғлиқ қандли диабет),қандли диабетнинг II типи (инсулинга боғлиқ бўлмаган қандли диабет) ҳақида тушунча. Болаларда қандли диабет касаллигинининг профилак тикасида ҳамшира, фельдшер ва бошқа тиббий ходимларнинг роли, вазифалари.

4

Н
2



2


18

Эндокрин тизим касалликларида бола ҳолатига баҳо бериш.

Эндокрин тизим касалликларида бола ҳолатига баҳо бериш: шико ятлари, анамнез, умумий кўздан кечириш, лаборатория текшируви натижалари билан танишиш. Қанд ли диабет билан касалланган бола ва унинг оиласига парҳез ва кун тартибини ташкил қилиш ҳақида суҳбат режасини тузиш. Инсули но терапия ўтказиш қоидаларини ўрганиш.Бола ва оила аъзоларига эндемик бўқоқ ҳамда қандли диабетни олдини олиш бўйича тавсиялар бериш. Беморболаларни намойиш қилиш. Анам нез йиғиш, касаллик симптом ларини аниқлаш. Лаборатория текшируви натижалари билан танишиш. Инсулиннинг дозасини ҳисоблаш ва юбориш қоидасини ўрганиш.

8



А
4

4



19

Болаларда ўткир нафас ва ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаблари, белгилари.



Нафас етишмовчилик сабабларини аниқлаш ва унинг даражаларини баҳо лаш. Ўткир стенозловчи ларинготра хеит, бронхоспазм, бронхиал астма хуружида бола ва унинг оиласига кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўрганиш. Бир ёшгача ва бир ёшдан ошган болалар нинг нафас йўлларига ёт жисмлар тушганда шошилинч ёрдам кўрсатиш. Ҳиқилдоқ стенози (чин круп)да кечик тириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш. Талваса синдромида шошилинч ёрдам кўрсатиш. Боланинг оила аъзоларига шошилнич ёрдам кўрсатишни ўргатиш. Ўзбекистонда «Тез тиббий» педиатрия ёрдамининг ривожи билан танишиш. «Тез тиббий ёрдам» станцияси, унинг тармоқлари, иш принциплари, тузилиши, жиҳозлари ва шу ерда ишловчи фельдшернинг вазифалари билан танишиш.

2

Н
2





20

Силга қарши қўлланиладиган асосий препаратлар.

Болаларда сил касаллиги сабаблари, болаларда кечиши, ташҳис қўйиш усуллари, асорати, даволаш тамойил лари, бемор болани парваришлаш, касаллик профилактикасида ҳамши ранинг вазифалари. Сил этиологияси, болаларга юқиш йўллари. Болаларда учрайдиган сил формалари. Диагности ка услублари, туберкулин – диагнос тика. Санаторияда даволаниш. Диспан сер кузатуви. Сил профилактикаси. Специфик ва носпецифик профилак тика. Ўзбекистонда ва бошқа давлатла рда сил билан касалланиш ва силдан ўлим ҳолатларини камайтириш бора сида тиббий хизматнинг вазифалари.

10

Н А
2/4


4


21

Юқумли касалликларга қарши кураш чоралари ва болаларда иммунитетни кучайтириш йўллари. Профилактик эмлашлар.

Юқумли касалликлар ҳақида тушунча. Юқумли касаллик ўчоғида олиб бориладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар.Юқумли касалликларга қарши хавфсиз иммунизация тамойил лари, “совуқлик занжири” ҳақида тушунча. Профилактик эмлашлар тақвими. Иммунопрофилатика мақсади, қўллаш тартиби. Иммунопро филактика турлари таркибини ўрганиш. Хавфсиз иммунизация учун тавсиялар. Вакцина турлари, уларнинг таркиби билан танишиш. Эмлаш жадвали таркиби ва муддатлари билан танишиш. Вакцинация зардобларини юборгандан кейин бўладиган асоратлари ва бунда кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш. Вакциналарни тери остига, тери орасига, мушак орасига ва оғиз орқали юборишни ўзлаштириш.Онага (оиласига) эмлашдан сўнг эътиборни қаратиши лозим бўлган ҳолатлар ҳақида тавсиялар бериш.



8

А
4


4


22

Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК). Полиомиелит ва менингококк инфекцияси. Менингококк, дифтерия инфекцияли ва полиомиелитли беморларни касаллик баёни билан танишиш

Ўткир респиратор вирусли инфекцияли беморларни касаллик баёни билан танишиш, беморлар шикоятларини клиник тахлил қилиш. Эпидемияга қарши тадбирларни ўрганиш. Болаларга инфекцияларнинг тез юқиши, кенг тарқалиши. Менингококк инфекцияси. Ўчоқда эпидемияга қарши тадбирлар. Полиомиелит таърифи, этиологияси, белгилари, ташҳисоти, давоси, ҳамши ралик парвариши, профилактикаси. “Хавфсиз иммунизация” дастури.
ЎзРССВнинг 2010 йил 20.09даги 271-сонли “Республикада шолга қарши тўртинчи раунд Миллий эмлашни ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида”ги буйруғи билан танишиш.

8

Н А
2/4



2

23

Дифтерия , скарлатина, қизамиқ, қизамиқ қизилчаси, сувчечак.
Тошмаларни йиринглашини олдини олиш чора-тадбирлари.

Илгари ва ҳозирги вақтда дифтерия билан касалланиш. Болалар жамоасида ва оилада эпидемияга қарши тадбирлар ни ўтказиш. “Хавфсиз иммунизация” дастури. Болалар касалликларини интеграциялашган усулда олиб бориш усуллари.Дифтериянинг тарқалиш йўллари ва манбалари, асосий клиник белгилари, формалари ва даврлари, касалликнинг асоратлари, диагности каси. Қизамиқ, қизамиқ қизилчаси, скарлатина, сувчечак инфекциялари билан оғришни ёшга боғлиқлиги. Тошмалар характери. Болалар жамоа сида ва оилада эпидемияга қарши тадбирлар. ЎзРССВнинг 2007 йил 13.03даги 114-сонли “Республика аҳолиси ўртасида қизамиқ ва қизилчага қарши оммавий эмлашни ўтказиш ҳақида”ги буйруғи билан танишиш. “Хавфсиз иммунизация” дастури. Болалар жамоасида ва оилада эпидемия га қарши тадбирларни ўтказишда фельдшер ва хамширанинг вазифалари. Болаларда юқумли касаллигининг профилактикасида фельдшер ва бошқа тиббий ходимларнинг роли, вазифалари.

8


Н А
2/4



2


24

Кўк йўтал, эпидемик паротитга қарши оммавий эмлашни ўтказиш.
Бемор болани кўздан кечириш ва ҳолатини баҳолаш. Биокимёвий таҳлил учун қон олиш.



Эпидемик паротит ва кўкйўтал касаллигининг болаларда кечиш хусусиятлари. Диагностикада бактериологик текширишнинг роли. Специфик профилактика. “Хавфсиз иммунизация” дастури. бактериологик текширишнинг роли. Специфик профилактика. “Хавфсиз иммунизация” дастури. Эпидемияга қарши тадбирлар. Болалар касалликларини интеграциялашган усулда олиб бориш усуллари. Болалар жамоасида ва оилада эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишда фельдшер ва хамширанинг вазифалари. Болаларда юқумли касаллигининг профилактикасида фельдшер ва бошқа тиббий ходимларнинг роли, вазифалари.



8

Н А
2/4



2

25

Вирусли гепатит.
Биокимёвий таҳлил учун қон олиш.

Вирусли гепатит: таърифи, сабаби, турлари, белгилари, ташҳис қўйиш усуллари, асорати, даволаш тамойил лари, ҳамширалик парвариши, диспан сер назорати, профилактикаси. Ташхис қўйиш учун лаборатор текширув усул лари.Даволаш тамойиллари. Бемор парваришида тиббиёт ходимининг этика ва деонтологияси.Болалар жамоасида ва оилада эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишда фельдшер ва хамширанинг вазифалари. Болаларда юқумли касаллигининг профилактикасида фельдшер ва бошқа тиббий ходимларнинг роли, вазифалари.

6


Н А
2/4






26

Қорин оғриғида ва қайт қилганда биринчи ёрдам кўрсатиш.

Дизентерия: таърифи, сабаби, белгила ри, ташҳис қўйиш усуллари, асорати, даволаш тамойиллари, ҳамширалик парвариши, профилактикаси. Сальмо неллез: таърифи, сабаби, белгилари, ташҳис қўйиш усуллари, асорати, даволаш тамойиллари, ҳамширалик парвариши, профилактикаси Ёш болаларда ичак инфекциялари билан касалланиш ва шу касалликлардан ўлим ҳолатларида ичак инфекцияларининг тутган ўрни. Болалар жамоасида ва оилада эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишда фельдшер ва хамширанинг вазифалари. Болаларда юқумли касаллигининг профилактикасида фельдшер ва бошқа тиббий ходимларнинг роли, вазифалари.

10


А
4


6



27

Касаллик ўчоғида ўтказиладиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар.
Болаларда ОИТС касаллигининг кечиш хусусиятлари.

ЎкувчиларниЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 25 март 2015 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олидини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни янада такомиллаш тириш тўғрисида”ги 123-сонли буйруғи билан таништириш.ОИВ-инфекцияси касаллиги хақида тушунча, келиб чиқиш сабаби, қўзғатувчиси, юқиш йўллари, статистика маълумотлари. Клиник белгилари ва турлари. Касалликка мойиллик гуруҳига кирувчи шахсларни аниқлаш. Ташхис қўйиш учун лаборатор текширув усуллари. Даволаш тамойиллари. Бемор парвари шида тиббиёт ходимининг этика ва деонтологияси.ОИВ-инфекцияси билан касалланган шахсларни аниқлашда эпидемияга қарши чора-тадбирлар. Касаллик билан зарарланишнинг олдини олиш. ОИВ-инфекциясининг болаларда кечиш хусусиятлари, замонавий диагностика усуллари, бунда ҳамширанинг роли ва тактикаси. ОИВ-инфекцияси профилактикасида ҳамширанинг, фельдшернинг Ахоли орасида санитария ва оқартув ишларини олиб бориш. вазифалари.

10

Н А
2/4



4


28

Ташқи муҳит таъсиротлари натижасида келиб чиққан шошилинч холатларда болага биринчи ёрдам кўрсатиш. Офтоб урганда, электр жароҳатида шошилинч ёрдам кўрсатиш.

Бахтсиз ҳодисалар ҳақида умумий тушунча. Болаларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез ва фавқулодда ёрдамни ташкил этишда фельдшернинг функционал вазифалари. Бахтсиз ҳодисаларда болага кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш. Болалар касалликларини интеграциялашган усулда олиб бориш усуллари.


8

Н А
2/4

2


29

Эшакеми тошганда, анафилактик шок ва Квинки шишида шошилинч ёрдам кўрсатиш.

Илон чаққанда заҳарни организмдан чиқариш усулларини ўрганиш. Инфузион терапия ўтказишда қатнашиш. Аллергик реакция турлари ҳақида маълумот бериш.Беморларда гемодинамик кузатув ўтказиш ва қайд этиш. Жадал даволаш тадбирлари ўтказишда иштирок этиш. Инфузион терапия ўтказишда қатнашиш. Эшакеми тошганда, анафилактик шок ва Квинки шишида шошилинч ёрдам кўрсатиш.



4

А
4












Download 224,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish