Проф. Акрамов Ҳ. А. Темир-бетон


Бир маротаба қисқа муддатли юклаш таъсиридаги



Download 1,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/109
Sana21.02.2022
Hajmi1,48 Mb.
#61202
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   109
Bog'liq
texnologiya zapolnitelej betona dobavki k rastvoram i betonam

Бир маротаба қисқа муддатли юклаш таъсиридаги
бетон деформацияси 
Бетон призмага бир маротабалик қисқа муддатли юк ортилгандаги 
бетон деформацияси 
яъни, –эластик ва 
-эластик бўлмаган 
пластик деформация ҳосил бўлади ва юк таъсири тўхтаганда пластик 
деформациянинг 10% га яқини маълум муддатдан кейин тикланади. 
Бетоннинг эластик деформацияси намунани юклашдаги лаҳзалик 
тезликка мос бўлади, эластик бўлмаган деформация вақт давомида 
ривожланади ва намунани юклаш тезлигига боғлиқ , МПа/с.
Бир томонлама ва ўша кучланиш билан юклаш тезлигининг ошиши
пластик деформация камаяди. Юклашнинг турли тезликлари учун 
боғлиқлик эгрилиги 
(1.10-б. расм) кўрсатилган. Бетон 
намунани чўзишда, шунингдек, деформация вужудга келади: 
(1.6) 
бу ерда, 
-эластик ва 
- пластик қисмлардан ташкил топган. 


Давомли юк таъсиридан бетоннинг деформацияланиши 
Давомли юклар таъсиридаги бетондаги пластик деформация вақт 
ўтиши билан ортади. Пластик деформациянинг жадал ўсиши биринчи 3-4 
ойда кузатилади ва бир неча йилга давом этиши мумкин. Диаграмма 
-
бўлимда 0-1, юклашдан вужудга келадиган деформацияни характерлайди. 1-2 
бўлим пластик деформация ўсишини доимий кучланиш борлигини 
характерлайди 
(расм 
1.11). 
Давомли 
юклар 
таъсирида 
пластик 
деформациянинг ўсишини характерлайдиган бетон таркибига бетоннинг 
оқувчанлиги дейилади. 
Оқувчанлик деформацияси 3-4 марта эластик деформациядан ортиқ 
бўлади. 
Дастлабки деформацияларнинг ўзгармаган ҳолатида бетондаги 
дастлабки кучланишларнинг камайишини характерловчи бетоннинг 
хоссасига кучланишнинг камайиши (релаксацияланиши) дейилади. 
Бетон сирпанувчанлиги ва кучланишларнинг камайиши темир-бетон 
конструкцияларнинг ташқи юклар таъсиридан ишлаш шароити ҳолатига 
кактта таъсир кўрсатади. Бетон сирпанувчанлиги конструкцияларни ѐриқлар 
пайдо бўлишига чидамлилик ва деформация бўйича ҳисоблашда, 
конструкция 
устуворлигини 
текширишда 
ҳамда 
статик 
ноаниқ 
конструкцияларда ички зўриқишларни аниқлашда эътиборга олинади.
Кучланишларнинг камайиши эса, статик ноаниқ конструкцияларда 
таянчлар чўкиши натижасида ҳосил бўладиган кучланиш ҳолатини 
аниқлашда ва бошқа ҳолатларда эътиборга олинади. Бетоннинг 
сирпанувчанлиги 
деформациясига 
асосан 
намунанинг 
ўлчамлари, 
цементнинг миқдори, сувнинг цементга бўлган нисбати (с/ц), муҳитнинг 
намлиги, бетоннинг юклаш вақтидаги ѐши ва бошқа омиллар катта таъсир 
кўрсатади. 
Бетон намуна ўлчамларининг кичрайиши сирпанувчанчанлик 
деформациясини ошишига олиб келади (расм 1.8). Цемент миқдорининг 
ихтиѐрий қийматида сув-цемент нисбатининг (с/ц) ошиши билан 
сирпанувчанлик деформацияси кўпаяди (1.9 –а, расм Усмонов). Атроф муҳит 
нисбий намлигининг камайиши натижасида бетон сирпанувчанлик 
деформатциянинг ошиши (1.9-б, расмда Усмонов) кўрсатилган. 1.9-в расмда 
сирпанувчанлик деформациясининг бетон ѐшига нисбатан ривожланиши 
кўрсатилган. 
Бетон таркибидаги тўлдирувчилар цемент тошининг сирпанувчанлик 
деформатциясининг 
ривожланишига 
тўсқинлик 
қилади. 
Бетоннинг 
сирпанувчанлиги нафақат сиқилиши, балки чўзилиши, эгилиши ва 
буралишда ҳам содир бўлади. Тажрибалардан олинган натижалар шуни 
кўрсатадики, бетоннинг давомли деформацияланиши эгри чизиқ билан 
характерланади. Давомли таъсир қиладиган юкларнинг кичик миқдорда 
сиқувчи кучланиш билан сирпанувчанлик деформацияси орасидаги 
боғланиш чизиқли деб қаралиши мумкин. Давомли юк миқдорининг ошиши 
билан кучланиш ва деформация ўртасидаги чизиқли деб қаралиши мумкин. 


Бетоннинг оқувчанлиги ва киришувчанлиги биргаликда ривожланади. 
Шунинг учун бетондаги тўлиқ деформациялар йиғиндисидан иборат, яъни 
эластик оқувчанлик 
ва киришувчанлик 
.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish