«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
633
тизимлари бўлиб, улар асосан маълумотлар базаларини яратиш ва уларга
хизмат кўрсатиш орқали амалга оширилади. Ахборот тизимлари доимий
равишда такомиллаштирилмоқда ва уларнинг ривожланишини қуйидагилар
сифатида кўриб чиқиш мумкин: 1) техниканинг ривожланиши нуқтаи
назаридан, янги ахборот эҳтиёжларининг ривожланишига ҳисса қўшадиган
янги техник базанинг пайдо бўлиши; 2) автоматлаштирилган ахборот
тизимларининг ўзини такомиллаштириш нуқтаи назаридан.
Бухгалтерия ҳисоби услуби бир вақтнинг ўзида тарихий шаклланган ва
ривожланиб борадиган қуйидаги бухгалтерия усулларини қўллашга
асосланган:
-
дастлабки
кузатиш
усуллари:
инвентаризация
ва
ҳужжатлаштириш;
-
қийматларни ўлчаш усуллари: калькуляция ва баҳолаш;
-
тизимлаштириш ва тартибга солиш усуллари: бухгалтерия
счётлари ва икки ёқлама ёзув;
-
умумлаштириш усуллари: бухгалтерия баланси ва молиявий
ҳисоботлар.
Агар рақамли бухгалтерия ҳисобидан фойдаланиш иқтисодий
фаолиятнинг ҳар бир кўриниши маълумотлар базасига белгилар тўплами ёки
реквизитлар шаклида, шу жумладан счётлар ва уларнинг томонлари (дебет ва
кредит) нинг иккилик кодда ёзилган белгилари шаклида киритилишига олиб
келадиган бўлса, у ҳолда иккитадан ортиқ счётлардан фойдаланиш мумкин
бўлади. Атрибутлар ёки реквизитларни, мазкур ҳолатда, бухгалтерия
счётлари, аналитик счётлар ва бошқа маълумотларни кўпайтириш ҳисобига
уни тизимлаштириш, сўнгра умумлаштириш, ва, шунга мувофиқ,
фойдаланувчиларга батафсил, таҳлилий, улар учун қулай ва талаб
қилинадиган тарзда, аммо ахборотни қўлда қайта ишлаш имкони бўлмаган
форматда тақдим этиш мумкин.
Сўнгги ўн йил ичида бухгалтерия ҳисоби соҳасида “блокчейн”
тушунчаси тобора оммалашиб бормоқда. Ушбу технология ўзида зарур
қоидалар асосида терилган блокларнинг узлуксиз кетма-кетлигини
ифодалайди. Ёзувлар блокларининг бундай занжири фойдаланувчига
маълумотларни тақсимланган тартибда сақлашга имкон беради. Ўз навбатида,
тизимдаги ҳар бир кейинги блок маълумотларни ўзгартиришнинг ҳар қандай
имкониятини инкор этган ҳолда, аввалгиси билан аниқ боғланган бўлиб, у
рақамли имзо билан қайд этилади. Ушбу технология бухгалтерия соҳасида
улкан имкониятларга эга бўлиб, бу ҳозирги пайтнинг жуда истиқболли
ишланмаларидан ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда корхоналар амалиётида тузилмавий счётлар режаларини
қўллашлари зарур. Тузилмавий счётлар режасининг жорий этилиши корхонага
бюджетни шакллантириш жараёнини такомиллаштириш ва менежерларнинг
жавобгарлигини ташкил этиш нуқтаи назаридан бебаҳо афзалликларни
беради. Бу ҳолда транзакция фақат уни иккала томон маъқуллаган
Do'stlaringiz bilan baham: |