Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. «Халқ сўзи» газетаси, 2018 йил 29 декабрь №
271-272 (7229-7230) сони.
2. https://lex.uz/docs/4664142 (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси).
3. Мустафакулов Ш.И. Инвестицион муҳит жозибадорлиги. Илмий-
амалий қўлланма. – Тошкент: Baktria press, 2017.-320 б.
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
630
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛ
УСЛУБИЁТИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Исманов И.Н., и.ф.д., профессор
Фарғона политехника институти
Рақамли иқтисодиёт шароитида фаолият юритувчи корхоналарнинг
пайдо бўлиши ва тез суръатда ривожланиб бориши бизнесни молиявий
таҳлили олдига янги вазифаларни қўймоқда. Чунки анъанавий усул ва
услублар замонавий корхоналарнинг ўзгариб бораётган ва янгидан
шаклланаётган бизнес моделларига мос келмай қолмоқда.
Ўрганилаётган тармоқ корхоналари бизнес моделларининг асосий
элементи ҳисобланган бизнес жараёнлар маълумотларни қайта ишлаш,
ахборотни жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш, компьютер дастурли
таъминотини яратиш, ахборот ресурслар маълумотлари базасини яратиш ва
фойдаланишда намоён бўлади. Интелектуал мулк, жумладан рақамли инсон
капитали, ижтимоий мавқе капиталнинг асосий, ҳал қилувчи турлари
сифатида майдонга чиқади. Келажакда блокчейн технологияси бизнес модель
асосини ташкил этувчи асосий технологияга айланади ва бизнес
самарадорлиги ва шаффофлигини сезиларли даражада оширади, “кераксиз
воситачилардан холи бўлган, яъни бизнес моделларини яратиш имконини
беради”.
Бизнес
моделларининг
ўзгарувчан
параметрларига
ва
стейкхолдер
23
лар талабларига йўналтирилган замонавий бизнес – аналитика
қуйидаги қонуниятлар билан тавсифланади:
Бизнес таҳлилга стратегик таҳлил алгоритмларини, жумладан
компаниянинг рақобатли ҳолати таҳлили алгоритмларини стратегик ёндашув,
таваккалчилик ва хатарларни баҳолаш асосида киритиш. Ушбу мақсадлар
учун spase-таҳлил, бенчмаркетинг ва бошқа стратегик таҳлил услубларини
қўллаш мумкин.
Бизнесни баҳолаш мезонлари таркибининг ўзгариши: молиявий
самарадорлик кўрсаткичлари, фундаментал ва бозор қиймати орқали баҳолаш
ўрнига стейкхолдерлар қизиқишларининг қондирилиши даражасини акс
эттирувчи мезонлар кириб келмоқда. Шу муносабат билан компания
стейкхолдерлари
ўртасида
тақсимланадиган
қийматларни
таҳлилга
стейкхолдерлик ёндашув доирасида баҳолаш зарурияти пайдо бўлади.
Компания самарадорлигини ошириш омилларини баҳолашда янги
тенденциялар (қонуниятлар), бизнес муваффақиятининг асосий мезонларидан
бири унинг инновацияларини генерация қила олиш қобилиятидир. Рақобат
туси ва кўриниши ўзгармоқда: у мавжуд бозорларни ўзгартириш эмас, балки
янги бозорларни шакллантиришни кўзламоқда ва бунда товар ва
технологиялар эмас балки рақамли платформаларга таянувчи бошқарув
тизимлари рақобатлашмоқда. Корхоналар муваффақиятини баҳолашнинг
23
Манфаатдор томонларнинг барчаси бизнесга қандайдир алоқаси бўлган шахсларни қизиқтиради ёки жалб
қилади: етказиб берувчилардан тортиб то ишчиларгача
Do'stlaringiz bilan baham: |