ЁШЛАРДА ТОЛЕРАНТЛИК ФАЗИЛАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
АХБОРОТ - ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ.
АндМИ “ Гуманитар фанлар” кафедраси
доценти М.А.Каримова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 19
майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан
дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонига мувофиқ Республика байналмилал маданият маркази ва
Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий
алоқалар жамиятлари кенгаши негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик
алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Ҳозирда Қўмита қошида 138 та миллий
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
314
маданий марказ фаолият юритади. Мазкур Қўмитанинг асосий вазифалари
жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга
қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, дўстлик ва кўп миллатли
ягона оила туйғуси муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва
умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда
яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари
ва урф-одатларини асраб-авайлаш, хорижий мамлакатларда давлатимизнинг
тинчликсевар сиёсати, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти
қуриш борасида Ўзбекистоннинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек,
бугунги кунда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган
муваффақиятларни кенг тарғиб қилиш ва бошқалардан иборат.
Хукуматимиз томонидан ёш авлодни соғлом дунёқараш, умуминсоний
қадриятларга ҳурмат ва диний бағрикенлик руҳида тарбиялаш, турли
ақидапараст оқимлар, секталикка асосланган ноқонуний ва ноанъанавий
диний жамоаларнинг таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш ҳамда улар
ўртасида диний экстремизм ва миссионерликка қарши мафкуравий
иммунитетини шакллантириш юзасидан маънавий-маърифий тарғибот
ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига алоҳида этибор қаратилмоқда.
Жумладан, ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигининг ошириш давлат
сиёсати даражасига кўтарилди. “Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний
қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик
ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг
тақдирига дахлдорлик, фидоийлик ҳиссини қарор топтириш ва
ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш”[1] дея таъкидланди,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
фармонида.
Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов ҳам ўз нутқларида,
“Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталик ва хавфсизликни, фуқаролар ва
миллатлараро аҳиллик ва ҳамжихатликни кўз қорачиғидек асраш ва
мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим ҳал қилувчи вазифамиз бўлиб
қолиши даркор”[2] лигининг ифодалаган. Толерантлик-шахс ўз-ўзини
англаши ва шу асосда ўзгаларга муносабатини ифодаловчи тушунчадир. Ҳар
бир инсон учун бошқа инсонларнинг мавжудлиги, ўзига хос дунёқарашга,
ахлоқий қиёфага, турмуш тарзига эгалиги объектив воқеликдир.
Толерантликнинг фалсафий негизи ҳам шундадир. Шахснинг ўз
атрофдагиларга муносабати шакл-тамойиллари ва мазмунини бойитадиган,
инсонийлаштирадиган омиллардан бири толерантлик тафаккуридир.
Толерантлик шахс дунёқарашининг муҳим жиҳатларидан бири сифатида ҳар
бир инсоннинг ахлоқий етуклиги ва маънавий бойлиги кўрсатгичидир.
Давримиз талаби ҳам ёш авлоднинг толерантлик дунёқарашини
шакллантириш ва ривожлантиришдир. Бу дунёқараш шаклланиши ва намоён
бўлишининг нисбатан мустақил бир-бирини тўлдирувчи уч босқичи бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |