«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya Andijon 27-29 oktabr 2021 yil 506
ЁҒ-МОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБОТ ДАВРИ ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ АМАЛИЁТИ Ўришев Қахрамон Охунович Андижон қишлоқ хўжалига ва агротехнологиялар инстиутти “Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси, и.ф.ф.д.(PhD) Аннотация: мазкур илмий мақолада акциядорлик жамиятларида тақсимланмаган фойдани шакллантириш манбаларининг услубий жиҳатлари ва унинг ҳисобини ташкил қилишнинг назарий асослари келтирилган бўлиб, унда акциядорлик жамиятларида тақсимланмаган фойда ҳисобини такомиллаштириш бўйича тавсиялар келтирилган. Аннотация: . В данной научной статье представлены методологические аспекты источников распределения прибыли в акционерных обществах и теоретические основы бухгалтерского учета. Abstract: . This scientific article presents the methodological aspects of the sources of profit distribution in joint stock companies and the theoretical foundations of accounting. Калит сўзлар: акциядорлик жамиятлари, тақсимланмаган фойда, даромадларни тан олиш, ортиқча тўлов, даволар. Ключевые слова: акционерные общества, нераспределенная прибыль, признание выручки, переплата, лечение. Keywords: joint stock companies, retained earnings, revenue recognition, overpayment, treatment. Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантишда унинг соҳалари
бўйича ислоҳотларни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб
масалаларидан бири ҳисобланади. Ривожланишнинг ушбу босқичида
иқтисодиётнинг
муҳим
бўғини
бўлган
бухгалтерия
ҳисобини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз. Шу
билан бирга Президентимиз томонидан Олий Мажлисга мурожаатномасида
таъкидлаб ўтканларидек, “Ҳаммамиз яхши тушунамиз, ҳар қандай ислоҳот ва
ўзгаришни барқарор иқтисодиётсиз амалга ошириб бўлмайди. Биз ўтган йил
давомида бу борада кенг кўламли ишларни бошладик. Лекин миллий
иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш, юртимизни ривожланган давлатлар
қаторига олиб чиқиш учун олдимизда ҳали кўплаб вазифалар турибди.”[1]
Мустақиллик йиллари мобайнида мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобини
ривожлантириш, уларнинг объектлари бўйича тадқиқотлар олиб борилганига
қарамай бугунги иқтисодий шароитда ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналар
мисолида алоҳида тақсимланмаган фойда ҳисобини такомиллаштириш бўйича
тадқиқотлар олиб борилмаган. Тадқиқотлар олиб борилмаганлиги боисидан
ушбу йўналиш бўйича, яъни ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарда
тақсимланмаган фойда ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий
тадқиқотлар олиб бориш бугунги кунда долзарб масалалардан бири деб
ҳисоблаймиз.