«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
619
ИННОВАЦИОН ҒОЯ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ АСОСИДА
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШИШНИНГ
ТАКТИК УСУЛ ВА СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАРИ
Бекназаров Ахмаджон Асамиддинович-Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа вазирлиги, АКТ ва АҲИ профессори
Айнан таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг
асосий омилларидан ҳисобланади, инсонларни эзгуликка
даъват этади,саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундайди.
Ш.М. Мирзиёев
XXI аср одамлари ўзларининг интеллектуал хусусиятлари билан бошқа
асрларда яшаб ўтганлардан фарқ қилади.Чунки,инсоният пайдо бўлганидан
бошлаб бугунги кунгача маърифатли бўлишга интилиб келган. Илм-фан ва
маърифатчилик тарихида ўчмас из қолдирган қадимги дунё
олимларидан
Анаксимандир (мил.ав.611-547 йй.)нинг биринчилар қаторида фазонинг
чексизлиги ҳақида фикри ва шу асосда Ер харитасини чизганлиги, Пифагор
(мил.авв.581-497 йй)нинг арифметика соҳасида сонлар қатори, геометрияда
текис фигураларнинг элементар хоссаларини аниқлаб фан тарихида ном олган
”Пифагор теоремаси”, Гиппократ (мил.авв.460-377 йй.)нинг темпераментлар
назарияси ва «Гиппократ қасамёди», Евклид (мил авв. 330-260йй.)нинг уч
ўлчамли
геометрияси, Архимед (мил.авв.287-212 йй.)нинг гидростатика,
пикнометрия каби фанларга асос солиб “Эврика!”деб,
“Менга дунёнинг таянч
нуқтасини беринг,мен уни айлантириб юбораман”
деган
фикрлари; Ўрта
асрларда яшаб ўтган Ал- Хоразмий (787–850 йй.)нинг алгебра-алгоритмлар
тўғрисидаги назарияси, Иоганн Гутенберг (1400-1468 й.й.)нинг ихтиро қилган
китоб
чоп этиш машинаси, Леонарда да Винчи(1452-1519 йй.)нинг
архитектура ва ҳарбий муҳандислик соҳалардаги ихтиролари;
Янги даврда
Антуан Ван Ливенгук (1632-1723 йй.)нинг микроскопни, Даниель Фарангейт
(1686-1736йй) термометрни; Энг янги даврда Вернер Гейзенберг (1901-1954
йй.) квант назариясини, Алан Тюринг(1912-1954 йй.) гипотетик компьютерни
ва шунга ўхшаш бошқа олимларнинг қилган кашфиёт ва ихтироларини
кўрсатиш
мумкин.
Уларнинг
инсоният
олдидаги
хизматларини
маърифатпарварликнинг тамал тоши десак, хато қилмаган бўламиз.
Маълумки, инсоният тарихи фақат
маърифатчилик эмас, балки жоҳил
одамлар томонидан содир этилган жаҳолатпарастлик саҳифаларидан ҳам
иборатдир. Айрим одамларнинг нодонлиги, саводсизлиги, мансаппарастлиги,
бойликка ўчлиги, дунёга ҳукмдор бўлишга интилиши, маънавий-ахлоқий
қиёфасидаги бошқа қусурлар туфайли келиб чиққан жаҳолатпарастликларга:
қадимги дунёда жоҳил давлат бошлиқлари – императорлар,уларнинг
саркардалари,аскарлари бўлмиш Аҳамонийлар,
Рим империяси, Александр
Македонский қўшинлари томонидан олиб борилган босқинчи-лик урушлари;