«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
433
бошқа хусусиятларини билиш ва сувнинг хусусиятларини яхшироқ
ўрганишни тақозо қилади.
Хом ипакнинг таркиби асосан фиброин ва серицин моддаларидан
ташкил топган бўлиб, серицин елимсимон модда ҳисобланади. Пиллани
чувиш жараёнида сув ёрдамида пилланинг таркибидаги серицин юмшатилади.
Бундан ташқари чиқиндиларни қайта ишлашда ҳам сувдан кенг
фойдаланилади. Пиллакашликдаги технологик жараёнларда сувнинг сифати
ва таркиби пилла сифатига таъсир килади. 1кг хом ипак ишлаб чикариш учун
ўртача 1,5 м
3
технологик сув сарф бўлади[2]. Пиллакашликда ишлатиладиган
сувнинг асосий сифат кўрсаткичлари қуйидагилар: ранги, таъми, хиди,
тиниқлиги, таркибидаги аралашмалар лойқа бўлмаслиги, таркибидаги
бактериялар, оксидланиши, қаттиқлиги ва ишқорийлиги. Технологик сув
тиниқ бўлиши ва лойқа бўлмаслиги керак. Сувнинг қаттиқлигини унинг
таркибидаги Са
2+
ва Мg
2+
катионларининг хусусиятлари аниқлайди. Сувнинг
умумий қаттиқлиги карбонат ва карбонат бўлмаган қаттиқликка бўлинади.
Сувнинг ишқорийлиги унда эритилган OH
-
, HCO
3
-
, CO
2-
3
ионларнинг
умумий концентрациясига боғлиқ ва 1 литр сувда эриган миллиграмм-
эквивалентларда ифодаланади.
Cувнинг таркибидаги двукислий тузлар калий К ва магний Mg ларнинг
0,3 магний эквивалентлардан кўп бўлиши серициннинг эришини кучайтиради
ва хом ипакнинг узилишини камайтиради. Таркибидаги сернокисло
тузларнинг 0,5 магний эквивалентлардан кўп бўлиши серициннинг нам
тортишини секинлаштиради, натижада пилла ипининг учини топилишини
қийинлаштиради. Калийнинг 0,01 магний эквивалентларидан кўп бўлиши
пилла қобиғидаги чувалувчанлигини ёмонлаштиради ва хом ипак чиқиш
узунлигини камайтиради. Хлорли тузлар Na ва Са хлорни 1,5 магний
эквивалентдан кўп бўлиши серицинни эришини сусайтиради, ипакнинг
мустаҳкамлигини ва узунлигини камайтиради. Технологик сувни сув
тайёрлаш станцияларида тайёрлаб берилади[3].
Сувнинг зичлиги
100
0
-4
0
С
оралиғида кўпгина бошқа суюқликларга
ўхшаб ошиб боради ва
3,98
0
С
да максимум қиймати
=1000 кг/м
3
=1 г/см
3
га
эришади. Ҳароратнинг пасайиши билан сувнинг зичлиги камайиб боради ва
музлаганда кескин тушиб кетади. Сувнинг ёпишқоқлиги босимнинг ошиши
билан бошқа суюқликлардан фарқли, камайиб боради. [4].
Ипакчилик корхоналарида пилладан ҳом ипакни чувиш жараёнида
пиллалар сувда бўлиши учун ипнинг тортилиш тезлигига қаршилик
кўрсатадиган куч керак бўлади. Шунинг учун пиллани ичига сув тўлдирилиб,
оғирлаштирилади[5].
Маълумки, пиллаларни чувишга тайёрлаш бўйича жараёнлар фиброин
ва серициннинг холати, ўзгарувчан хусусиятига, физик-механик, кимёвий
таъсирига боғлиқ. Қобиққа елимланган (ёпишган) ипакнинг кучи катта бўлиб,
у 0,73-3,0 СН оралиқда тебраниб туради. Шунинг учун пиллаларни чувишга
тайёрлаш жараёни, адгезия кучини камайтириш учун серицинни юмшатиш ва
Do'stlaringiz bilan baham: |