«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
329
соҳанинг халқаро стандартларига мувофиқ, ички аудиторлар бевосита ўз иш
фаолиятларини ўша объектда доимий олиб боришлари назарда тутилган.
Хорижий давлатларнинг қатор университетларида ички аудит тизими
алоҳида бўлимнинг хизмати сифатида тан олиниб, субъектнинг тузилмавий
таркибига киритилган ва ички аудит тизимини ташкил этиш бўйича тартиблар
ишлаб чиқилган.
АҚШнинг Канзас университети ички аудит хизмати бўлими ходимлари
таркиби қуйидагилардан иборат: бош ички аудитор, ички аудит бўлими
ижрочи директори, ички аудит бўлими менежери, ахборот хавфсизлиги
бўйича катта ички аудитор (2 нафар), маъмурий ишлар бўйича ички аудитор
ёрдамчиси, ички аудитор ассистенти каби штат лавозимлари белгиланган.
Ушбу университетнинг таркибидаги ички аудит бўлимида умумий 7 нафар
ходимлар иш фаолиятини олиб борадилар.
АҚШнинг Висконсин штати Маркетт университетида ички аудитни
ташкил этишда қуйидагилар эътироф этилган, “Мустақил, объектив
таъминлаш ва консултация фаолияти, ташкилот қийматини ошириш ва
такомиллаштириш учун мўлжалланган. Ички аудит фаолияти ташкилотга
хавфларни бошқариш, университет бошқаруви жараёнларини баҳолаш ва
самарадорлигини оширишга тизимли, интизомли ёндашувни қўллаш орқали
мақсадларга эришишга ёрдам беради.
Англиядаги Ланкастер университети Низомининг 7.1 ва 7.2 бандига
кўра, “Университет Кузатув Кенгаши бош ички аудитор ва бошқа ички
аудиторларни тайинлайди. Ҳар бир бундай аудитор Бирлашган Қиролликда
ташкил этилган ва давлат котиби томонидан тан олинган жамоатчи
бухгалтерлар Кенгашининг аъзоси бўлиши керак, лекин университетнинг
Кузатув Кенгаш аъзоси ёки университет ходими бўлган шерикларидан бири
ёки бошқа бири ички аудитор этиб тайинланиши мумкин эмас. Бош ички
аудитор ёки ички аудиторлар ҳар йили камида бир марта университет Кузатув
Кенгашига ҳисобот берадилар”.
Ўзбекистонда аксарият ОТМларнинг уставларида ички аудит ҳақида ҳеч
қандай қайдлар келтирилмаган, айрим ОТМларда эса, хусусан ТДАУ, ТМИ ва
ТИҚММИ Уставининг “ОТМни бошқариш” номли бўлимининг тегишли
бандида, “Ректор институтнинг ваколати доирасида, бош бухгалтер ва бош
бухгалтер ўринбосари - аудиторни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди ва
лавозимидан озод қилади”, - деб таъкидлаб ўтилган.
Ушбу ҳолат мутлақо мумкин эмас, биринчидан, ОТМ ички аудитори
бош бухгалтер ўринбосари бўлиши соҳанинг ҳалқаро қоидаларига умуман
зиддир, иккинчидан ОТМ ички аудиторини лавозимга тайинлаш ва
лавозимидан озод қилиш ОТМ ректори ваколатига берилмаслиги керак, чунки
ОТМ ички аудит бўлими ходимлари айнан ижрочи ҳисобланган ижрочи орган
раҳбари – Ректор (биринчи моддий жавобгар шахс)нинг умумий ва хусусий
фаолияти устидан ички аудит назоратини ўрнатиши зарур. Шундагина,
Do'stlaringiz bilan baham: |