«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya Andijon 27-29 oktabr 2021 yil 218
- ўрганилиши лозим бўлган машқлар (махсус машқлар)
- ўрганишга руҳлантирувчи омиллар (АКТлардан фойдаланиш,
ҳаракатли ўйинлар самарадорлигини ошириш);
- ўрганиш турлари ва имкониятлари;
- ЖТ дарс жараёнида жисмоний тарбия воситаларининг замон
талабларига мослиги;
- муаммоларни аниқлаш ва ечимларни топишда тажрибаларни
умумлаштириш зарурати;
- жисмоий тарбия воситаларини тақдим этиш ва ЖТ дарсида АКТларга
бўлган эхтиёж.
[4]
Натижалар. Жисмоний тарбия ва спорт дарсларида ўқитиш
услубларини
мужассамлаштирган
ҳолда,
замонавий
педагогик
технологияларни қўллаш самарадоригини ошириш усули ва воситалари.
Ҳозирги кунда барча педагоглар сингари жисмоний тарбия ўқитувчиларига
ҳам дарсларни замонавий педагогик талаблар асосида ташкил этиш, дарсга
инновацион ёндашувни, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишни дарс
давомида шакллантириш каби илғор педагогик технологиялардан
фойдаланишни талаб этади.
Интерактив метод-таълим жараёнида ўқувчилар ҳамда ўқитувчи
ўртасидаги фаолликни ошириш орқали ўқувчиларни жисмоний тарбия ва
спорт машғулотларида билимларни ўзлаштиришини фаоллаштириш, шахсий
сифатларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Муҳокама. Интерактив (интерфаол) - инглизча сўз бўлиб, “интеракт”
“интер” – бу ўзаро “акт” бу ҳаракат қилмоқ маъносини англатади.
Умумлаштирганда эса - интерактив (интерфаол) – ўзаро ҳаракат қилмоқ
маносини англатади, ноанъанавий ҳамда интерфаол дарс орасидаги фарқлар,
яъни жисмоний тарбия дарсида тарбияланувчилар ва ўқувчиларнинг АКТ
воситаларидан фойдаланиб дарс давомида жисмоний машқларнинг бажариш
ҳолати ҳамда АКТ воситаларсиз жисмоний машқларни ўтиш жараёни
(жисмоний тарбия воситалари билан).
1. Ўқув режадаги мавзулар орқали жисмоний тарбия дарсини ўтишда,
қайси мавзулар бўйича интерфаол дарслар ташкил қилиш мақсадга
мувофиқлигини ҳисобга олиш зарур.
Бунда бир мавзу бўйича машғулотнинг мақсадига тўлиқ эришишни
таъминлайдиган интерфаол ёки анъанавий машғулот турларидан фойдаланиш
кўзда тутилади.
2. Интерфаол машғулотнинг самарали бўлиши учун ўқувчилар ҳамда
тарбияланувчилар янги машғулотдан олдин, унинг мавзуси бўйича асосий
тушунчаларни ва дастлабки малумотларни билишларини таминлаш зарур.
3. Интерфаол машғулотда ўқувчилар ҳамда тарбияланувчилар мустақил
ишлашлари учун анъанавий машғулотг анисбатан кўп вақт сарфланишини
ҳисобга олиш зарур.