Президент берган ишорасидан биз учун Европа иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти билан музокаралар тугаганидан сўнг энг муҳим масала бу — энг аввало мдҳ давлатлари бозорига кириш эканлигини тахмин қилсак бўлади


Иккинчи йўл: ЕОИИ аъзо давлатлари билан мавжуд эркин савдо битимларини янада чуқурлаштириш



Download 354,78 Kb.
bet5/5
Sana04.06.2022
Hajmi354,78 Kb.
#637232
1   2   3   4   5
Bog'liq
uzb va Yevrosiyo

Иккинчи йўл: ЕОИИ аъзо давлатлари билан мавжуд эркин савдо битимларини янада чуқурлаштириш. Аслида, Ўзбекистоннинг Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь ва Арманистон билан аллақачон эркин савдо битими мавжуд (МДҲ давлатлари ўртасидаги эркин савдо ҳудудига оид битим). Бу битимга Ўзбекистон 2013 йил декабрь ойида қўшилган. Шундай экан, Ўзбекистон ўзининг манфаатларини юқоридаги битим орқали ҳам рўёбга чиқариши мумкин. Айтиш керакки, МДҲ эркин савдо битими ЕОИИ ёки ЖСТга қараганда анча саёз бўлса-да, маҳсулот савдосининг катта қисмини қамрайди.
Учинчи йўл: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида иқтисодий ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлаяпти. Мисол учун, шу йилнинг июнь ойида Бишкекда бўлиб ўтган ташкилотнинг йиллик саммитида президент Мирзиёев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ишбилармон доиралари алоқаларини фаоллаштириш учун ШҲТ иқтисодий форумини минтақавий форматда ўтказиш тарафдори эканлигини айтиб ўтди. Бу таклиф ҳатто Ҳиндистон томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Шунингдек, Хитой ҳукумати ШҲТни тобора иқтисодий ташкилотга айлантиришга ҳаракат қилмоқда ва 2013 йилдан бери ҳар йиллик ШҲТ бошлиқлари саммитига ШҲТ тараққиёт банкини биргаликда очиш таклифини илгари суриб келмоқда. Шундай экан, гарчи тезкор натижа кутиш қийин бўлсада, келажакда ШҲТ доирасидаги иқтисодий интеграция мавзуси актуаллашиши аниқ.
Тўртинчи йўл: Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги эркин савдо ҳамкорлигига эътибор қаратиш. Бу масала ҳали ҳам тўлиқлигича амалга ошмай келаётган, аммо минтақа давлатлари учун муҳим бўлган масала ҳисобланади. Марказий Осиё давлатлари орасидаги иқтисодий интеграциялашув қандай натижаларга олиб келиши миллий ва чет эллик олимларимиз томонидан кўп ва хўб тадқиқ қилинган.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач Ўзбекистоннинг ўзини-ўзи яккалаштириш сиёсати деярли барҳам топди ва давлатимиз қўшни давлатлар билан ўзаро ишончга асосланган конструктив дипломатияни юритмоқда. Бу йўлдаги энг биринчи ва муҳим қадам — Ўзбекистон томонидан илгари сурилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий маслаҳатлашув кенгаши. Бундан ташқари, 2019 март ойида илк бор Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форум мақсади ўзаро савдо ва туризмни ривожлантиришдан иборат бўлди. Расмий Тошкент Марказий Осиё минтақасида ҳам ўзига хос интеграция жараёнини фаол қўллаб-қувватламоқда ва бу ташаббус нафақат минтақа раҳбарлари, балки Европа иттифоқи каби узоқ, аммо муҳим ҳамкорлар томонидан ҳам ижобий кутиб олинмоқда. Фақат бундай интеграциянинг муваффақиятли амалга ошиши йўлида уч нарса талаб этилади: Россия манфаатлари билан тўқнашувдан қочиш, умумий энергетика ҳамкорлиги йўлида ўз бозорини очиш, фидокорлик руҳидаги дипломатия. Бунинг учун эса Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан бошланган янги лойиҳалар — 2019 йилда иккинчи бор ўтказилиши лозим бўлган, аммо номаълум сабабларга кўра кечга сурилаётган Марказий Осиё раҳбарларининг норасмий маслаҳатлашув кенгаши йиғилишини ўтказиш, бу тадбирнинг жиддий тадбир эканлигини минтақа давлатларига кўрсатиши керак. Бунга 2019 йил илк бор Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари иқтисодий форуми ҳам киради. Бунда давомийлик муҳим.
Download 354,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish