Toshkent tibbiyot akademiyasi 315" B" guruh talabasi Abdivoitov Shuxratningtayyorlagan
Prezentatsiasi
Режа
Рентгенологик текширув усуллари
Афзалликлари ва камчиликлари, ҳамда кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни билиш.
Олинган рентгенограммани таҳлил қилишни ўрганиш
РЕНТГЕНОЛОГИК ТЕКШИРУВЛАР
Рентгенологик текширувлар нейродиагностикада муҳим аҳамиятга эга. Компьютер томография ва магнитли-резонанс томографиянинг тиббиётга кириб келиши рентгенологик текширувларни қўллашни чегаралаб қўйди. Бироқ, рентгенологик текширувлар нейротравматология амалиётида жуда кенг қўлланилади ва юқори даражада диагностик аҳамиятга эга. Чунки суяк-тоғай тўқимаси жароҳатлари кўп ҳолларда нерв системаси патологияси билан намоён бўлади.
Рентген текширувларини ўтказиш учун асосий кўрсатмалар
Калла суяги жароҳатлари;
Умуртқа поғонаси жароҳатлари;
Кўкрак қафаси жароҳатлари;
Елка ва қўл суяклари жароҳатлари;
Тос ва оёқ суяклари жароҳатлари;
Метаболик ва эндокрин бузилишларда суяклар ҳолатини ўрганиш;
Суяк-тоғай тўқимаси ўсмаси, аномалияси ва патологик деформациялари.
Дастлаб беморга текширув қонун-қоидалари ҳақида маълумот берилади. Диагностика мақсадида қўлланиладиган рентген нурлари одамга ҳавфсизлиги ва текширув бор-йўғи бир неча дақиқа давом этиши тушунтирилади. Текширув пайтида ҳеч қандай нохуш ҳолатлар кузатилмаслигини ҳам албатта айтиб ўтиш лозим. Беморни кузатиб келган одамга бошқа хонада кутиб туриш тавсия этилади. Текширув ўтказиладиган соҳадаги металл буюмлар, кўзойнак, тиш протезлари ва тақинчоқлар ечиб қўйилади. Чунки ушбу буюмлар рентгенологик расмларда акс этиб нотўғри маълумот сабабчиси бўлиши мумкин.
Текширувни ўтказиш. Текширув беморни рентгенологик столда ётқизиб, тик турғазиб ёки стулда ўтқазган ҳолатларда ўтказилади. Беморга текширув пайтида қимирламаслик айтилади ва текшириладиган соҳалар иммобилизация қилинади. Рентгенологик расмлар врач кўрсатмасига биноан турли проекцияларда қилинади. Расмлар тайёр бўлгунга қадар бемор рентген хонасини тарк этмаслиги лозим. Рентгенолог расмлар сифатли чиққанлигига амин бўлгач, унга хулоса ёзилади. Хулоса ёзишда беморнинг ёши албатта эътиборга олинади.