7. Индуксия - маълум миқдорда якка ҳолдаги факт, ҳодиса ва жараёнларни кузатиш орқали, шу кузатишларга таянган ҳолда ишлаб чиқарилган умумий хулоса чиқариш. Бу усул боъйича, олдин коъп миқдордаги обект ёки жараёнлар яхшилаб кузатилади, оърганиб чиқилади, кейин ушбу кузатишлардан ягона, умумий хулоса чиқарилади. Индуксияда мантиқ асосий оъринга эга эмас, тажриба бирламчи роълга эга. Фактлардан қоидага қараб, якка ҳолдаги коъплаб оърнаклардан ягона умумий хулосага қараб борилади. Хусусий ҳолатлар, фикрлардан умумий бир хулоса ишлаб чиқилади.
Индуксия (лот.inductio - тоʻгʻрилаш, тартибга келтириш) (мантиқда) - айрим фикрлардан умумий хулосалар чиқаришда ва мантиқий тадқиқотларга қоʻлланиладиган муҳокама усули. Хусусийликни оʻрганиб, умумийлик билиб олинади. Умумийлик предмет ва ҳодисалар б-н узвий алоқада боʻлади. Умумийликнинг энг муҳим томонларидан бири индуктив хулоса чи-каришдир. И. ни оʻрганиш фанда кадимдан, ҳинд, юнон мантиқшунослигида, Лао-сзи мактабида бошланган. И. масалалари Аристотел, Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. 17- 18-аср ларда эмпирик табиацҳунослик юзага келгач, олимлар бу масалага алоҳида эʼтибор бердилар. И. ни ривожлантиришга Ф. Бекон, Г. Галилей, И. Нютон, Ж. Милл каби олимлар катта ҳисса қоʻшдилар. И. билимларнинг ташкил топишида, қонуниятларни очишда, тушунчаларни майдонга чиқариш жараёнида, гипотезани олгʻа суришда фан учун муҳим ақамиятга эга.
1. тоʻлиқ, тоʻлиқ боʻлмаган ва илмий хулоса чиқаришга боʻлинади. Тоʻлиқ индуктив хулоса чиқариш бирор нарсани синчиклаб оʻрганиш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Тоʻлиқ И. доимо тоʻлиқ боʻлмаган И. б-н богʻлиқ. Тоʻлиқ боʻлмаган И. да аниқ фактлар асосида ноаниқ фактлар келтириб чиқарилади ва натижада онг бойитилади. И. нинг олий шакли илмий И. дир. Илмий И. асосида нарсаларнинг сабабий богʻланишини текшириш услуби ётади. Мас, оʻсимликларнинг айрим коʻринишларини оʻрганиш асосида биз сув улар учун асосий ҳаёт манбаи, деган хулосага ке-ламиз, чунки ҳамма оʻсимликларга намлик керак.
Ўар қандай индуктив хулоса чиқариш асосини борлиқ, нарса ташкил қилади. Бу услуб дунёни илмий билишда муҳим рол оʻйнайди. Шунинг учун обʼектив ҳақиқатни билишда И. доим дедуксия б-н мустаҳкам алоқада боʻлади.[1]
Индуктив хулоса чиқариш. Биз аввалги мавзуда заруруий хулоса чиқариш билан (дидуктив хулоса чиқариш асосида) танишиб чиққан эдик. Мантиқда эҳтимолий хулоса чиқариш ҳам оърганилади.
Эҳтимолий хулоса чиқариш турли хил шаклларда, шу жумладан, эндуктив хулоса чиқариш шаклида амалга ошириши мумкин. Уларнинг барчасига хос хусусият-хулосанинг асослардан мантиқан зарурий равишда келиб чиқмаслиги ҳамда фақат маълум бир даражада тасдиқланишидир. Асосларнинг хулосани тасдиқлаш даражаси мантиқий эҳтимоллик, деб ном олган. Жузъий билимдан умумий билимга мантиқан оътиш индуксия шаклида содир бўъади (лотинча-inductio-ягона асосга келтириш).
Индуктив хулоса чиқариш эмпирик умумлаштириш шаклида содир боълиб, унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб предметларда такрорланишни кузатиш асосида шу белгининг маскур синфга тигишли барча предметларга хослиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Индуктив асосида чиқарилган хулосалар илмий билишда оърнатилган турли эмпирик қонуниятлар, яратилган умумлашмалар тарзида оъз аксини топади, предмет ва ҳодисалар ҳақидаги билимларимизни кенгайтиришга олиб келади.
Индуктив хулоса чиқариш билвосита хулоса чиқариш ҳисобланади, яъни унинг асослари иккита ва ундан ортиқ мулоҳазалардан ташкил топган бўъади. Улар, одатда, якка предмет ёки предметлар синфининг бир қисмини ифода қиладилар. Хулосада эса, бир мантиқий синфга мансуб предметларнинг барчасига нисбатан умумий ҳукм тарзидаги фикр ҳосил қилинади.
Демак, индуктив хулоса чиқариш яккалик, жузъийлик ва умумийликнинг диалектик алоқасини кузатамиз.
Индуктив хулоса чиқаришнинг иккита тури: тоълиқ ва тоълиқсиз индуксиялар фарқ қилинади.
Тоълиқ индуксия индуктив хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб, ҳар бир предметга хослигини аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синф предметлари учун умумий белги эканлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Тоълиқ индуктив предметларнинг кичик синфига, элементлари яққол коъзга ташланиб турадиган, миқдор жиҳатдан чекланган ёпиқ системаларга нисбатан хулоса чиқаришда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |