8.Аналогия
Аналогия тушунчаси. Тафаккурда дедуктив ва индуктив хулоса чиқариш билан бир қаторда аналогия (юнонча аналогиа - мувофиқ, оъхшаш) шаклида хулоса чиқаришдан ҳам кенг фойдаланилади.
Предметларнинг бир оъхшаш белгиларига қараб уларнинг бошқа белгилари ҳам оъхшаш деб хулоса чиқариш аналогия дейилади.
Агар А предмет а,в,с, д белгиларига, В предмет эса а,в,с белгиларга эга боълса, уларнинг а,в,с белгилари оъхшашлигига қараб эҳтимол В предмет ҳам д белгига эгадир деб хулоса чиқарамиз.
Аналогия шаклида хулоса чиқариш предмет хусусиятларининг оъзаро алоқадорлигига асосланади. Хусусиятлар бир - биридан мустақил равишда мавжуд боълмайди, улар яхлитликда боълади ва предметнинг сифатини шакллантиради. Масалан, предметлар оъз хажмига эгалиги уларнинг шакли, ранги ва бошқа хусусиятларини ҳам келтириб чиқаради. Хусусиятларнинг оъзаро богълиқлиги аналогия шаклида хулоса чиқаришнинг мантиқий асосидир.
Аналогиянинг турлари. Аналогиянинг қоъйидаги турлари фарқланади. Предметнинг мавжуд белгисини характерига коъра:
Предметлар (хусусиятлар) аналогияси;
Муносабатлар аналогияси Предметлар белгиларининг алоқаси характерига коъра:
қатъий; қатъий эмас;
1. Предметлар (хусусиятлар) аналогиясида икки предмет (ходиса, воқеа) таққосланади, ҳамда коъчма белги улардан бирининг хусусияти ҳисобланади.
Таққосланаётган объэктлар алоҳида предметлар ҳамда предметларнинг тизими ва тартибсиз коъплиги боълиши мумкин.
2. Муносабатлар аналогиясида предметлар эмас, балки предметлар оъртасидаги муносабатлари таққосланади ва коъчма белги муносабатлар хусусияти ҳисобланади.
Мисол.
3. Ўатъий аналогия коъчма белги ва оъхшашлик белгиларининг зарурий оъзаро богълиқлигига асосланади. У юқори даражадаги ишончли хулоса беради ва аниқ ёки илмий аналогия деб аталади. Моделлаштириш модели қатъий аналогияга асосланади.
Масалан, самолёт модели (А) самолёт (В) каби оъз шакли (а), қанотлари текислиги билан огъирлиги муносабати (в), бурун қисми ва фюзеляжнинг қолган қисми огъирлиги оъртасидаги муносабатга (с) эга.
Самолёт моделини аэродинамик трубада синаб коърилганда, у чидам бермади. Шундан хулоса чиқариш мумкинки шу модел асосида ясалган самолёт ҳам синовдан оътмайди. қатъий аналогияга асосланган моделлаштириш турли техник қурилмалар - самолёт, кема, плотиналар конструкциясида кенг фойдаланилади. Чунки бу қурилмаларни табиий шароитда синаб коъриш имконияти чекланган. Модел реал объэктларга хусусият ва функцияларига коъра оъхшаш боълиши керак.
4. Ўатъий эмас аналогияда оъхшаш ва коъчма белгилар оъртасидаги алоқа зарурий боълмайди. Хулоса эҳтимоий боълади. Масалан, иккита оъгъирликнинг оъхшаш белгилари - уйга кириш усули, вақти, содир этилган ҳудуди, оъгъирланган буюмларга қараб биз иккала оъгъирлик ҳам бир киши томонидан содир этилган боълиши керак деб хулоса чиқарамиз.
Аналогия шаклида хулоса чиқаришнинг эҳтимоллик даражасини камайтириш шартлари.
Ўатъий аналогиядан ташқари аналогиянинг барча турлари эҳтимоий хулоса беради. Шу сабабли баъзи ҳолларда уларда хатога ёъл қоъйилади. Ёлгъон аналогияга коъпгина туҳматга оъхшаш ёмон иллатлар асосланади. Бекорга “таққослаш исботлаш эмас” деб айтилмайди. Бироқ аналогиядаги хатоликлар ундан воз кечиш учун асос боъла олмайди. Маълумки аналогия асосида коъпгина илмий ихтиролар қилинган. Хусусан самолётнинг қаноти қушлар қанотига оъхшаш қилиб яратилган. Бионика фани турли асбоб ва механизмларни яратиш учун тирик организмларнинг тузилиши ва ҳаёт фаолиятини оърганади.
Аналогияда хатоларни бартараф этиш мақсадида қоъйидаги қоидаларга риоя қилинади.
Таққосланаётган предметлар муҳим белгиларига коъра оъхшаш боълиши керак. Номуҳим белгиларига коъра оъхшашлик хато хулоса беради.
Умумий муҳим белгилар иложи борича коъп боълиши керак.
Коъчирилаётган белги оъхшаш белгилари билан богълиқ боълиши керак.
Оъхшаш боълмаган белгилар номуҳим боълиш керак.
Агар предмет коъчирилаётган белги билан сигъишмайдиган белгига эга боълса аналогия шаклида хулоса чиқариб боълмайди. Масалан, ер билан Меркурий оъртасида коъплаб оъхшаш белгилар мавжуд. Бироқ Меркурийдаги юқори ҳарорат у ерда тирик ҳаёт мавжуд деб хулоса чиқаришга имконият бермайди.
Аналогиянинг асосий функциялари:
Эвристик - аналогия янги фактларни очишга имкон беради;
Тушунтириш - аналогяи ходисаларни тушунтириш воситасидир;
Исботлаш - қатъий аналогия исбот вазифасини, ҳеч боълмаганда аргументация вазифасини бажаради;
Гносеологик - аналогия билиш воситаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |