Практикум ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва танглик вазиятидаги болалар билан ишлаш бўйича



Download 0,91 Mb.
bet5/70
Sana22.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#91715
TuriПрактикум
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
практикум хуқуб ва жиноят бн ишлаш бўйича психолг ун

Таълимий вазифалар.

1) Меҳнат фаолияти, касблар ва карьера тўғрисидаги билимларни умумлаштириш.


2) Кадрлар рақобатдошлиги ва бозор муносабатлари шароитларида иқтисодиёт асослари, хўжалик фаолияти тўғрисидаги тасаввурларини, касбий фаолият ҳусусиятлари ва янги ташкилий формалари билан таништириш борасидаги билимларни шакллантириш.
3) Бошланғич, ўрта ва олий касб таълими тизими, уларнинг мактаб битирувчиларига нисбатан талаби ҳақидаги билимларни шакллантириш.
4) Ишга жойлашиш ва меҳнат ҳуқуқ асослари “алифбоси” билан танишиш.


Тарбиявий вазифалар.

1) Меҳнат бозори коньюктураси ва шахсий касбий имкониятларини инобатга олиб касбий режаларни аниқлаш ҳамда касбни ижтимоий жиҳатдан адекват танлаш.


2) Ўқувчи шахсининг қизиқишлари, мойилликларига ва кейинги таълим профилига мос келувчи амалий малакаларни эгаллаш.
3) Шахримиз, унинг ривожланиш истиқболларини инобатга олган ҳолда мактаб битирувчиларини узлуксиз таълим ва меҳнат жараёнига тайёргарлигини шакллантириш.
4) Шаҳар ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятлари ва муаммоларини тўлиқ англашларини шакллантириш.


Ривожлантирувчи вазифалар

1) Мехнат фаолиятида ўзини тарбиялаш, ўзини ривожлантириш ва реализация қилиш талабларини ривожлантириш.


2) Ўзига нисбатан ижобий муносабат, бўлажак касбида ўз ишини тўлиқ бажара олиш, ўз кучига ишониш туйғусини шакллантириш.
3) Жамоавий иш жараёнида коммуникатив ва бошқарув кўникмаларини шакллантириш.
4) Қарор қабул қилишда мустақиллик, масъулият, мобиллик қобилятларини ривожлантириш.
Шу мақсадида 9-11 синф ўқувчилари билан ишлаш бўйича қуйидаги методикалар тавсия этилади:

II. БОБ. ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ТАШХИС МЕТОДИКАЛАРИ


Ўқув мотивациясининг йўналганлигини ташхис қилиш методикаси

Методика ҳақида маълумот. Тест- сўровнома шаклидаги мазкур методика муайян фанларни ўрганишга қаратилган ўқув фаолияти мотивациясининг йўналганлигини ва таълим олувчи шахс ички мотивациясининг даражасини ўлчаш учун хизмат қилади.


Ушбу методика таълим олувчиларнинг барча гуруҳлари билан (12 ёшдан бошлаб) ўз-ўзини таҳлил қилишга ва ўзи ҳақида хулоса чиқаришга қодир бўлган ҳар қайси таълим олувчи инсон билан ўтказилиши мумкин.
Методика Т.Д.Дубовицкая томонидан тузилган бўлиб, унинг стимул материали 20 та таъкиддан иборат. Мазкур таъкидлар бўйича текширилувчилар маълум фанларга нисбатан ўз муносабатини билдириб, махсус жавоб варақаси (1 - жадвал) нинг муайян устун ва стартларида тегишли белгиларни қўядилар: «тўғри» - (+ +); «тўғри, шекилли» - (+); «нотўғри, шекилли» - (+); «нотўри, шекилли» - (- ); «нотўғри» - (- - ).



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish