Практикум ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва танглик вазиятидаги болалар билан ишлаш бўйича


-18 ёшли ўсмир ёшидаги болалар билан касбий фаолиятини аниқлашга йўналтирилган ишлар



Download 0,91 Mb.
bet4/70
Sana22.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#91715
TuriПрактикум
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
практикум хуқуб ва жиноят бн ишлаш бўйича психолг ун

15-18 ёшли ўсмир ёшидаги болалар билан касбий фаолиятини аниқлашга йўналтирилган ишлар.


Касбий фаолиятини аниқлашга йўналтирилган ишлар
Касбий мехнат ҳамда ўзининг келажакдаги касбий фаолиятини аниқлашга йўналтирилган ишлар бутун ўқув-тарбиявий жараённинг ажралмас қисми ҳисобланади, шунингдек ўқувчиларнинг меҳнатга бўлган мойиллик ва қобилиятларини ривожлантириш учун амалий фаолият, ахборот ва маслахат ишлари билан тўлдирилади.
Ушбу курснинг муҳимлиги ўқувчиларда касбий ўзини англаш ва онгли касбий мақсадларни шакллантириш, бўлғуси касбига нисбатан қизиқишини уйғотиш орқали аниқланади. «Касб танлаш» сўз бирикмаси ортида касбий ҳаёт йўлини, «касбий бошланғич нуқтаси яъни старт» ини режалаштириш, лойиҳалаштириш ва ўйлаб кўриш моҳияти ётади.
Тўғри танлов бу омад томон қўйилган илк қадам, ўзини янада такомиллаштириш, келажакдаги психологик ва моддий таъминланганликдир. Ўзи истаган касбни аниқлаб олиш шахсни касбий ривожланишидаги бошланғич бўғиндир.
Ўсиб келаётган ёш авлодни меҳнатга тайёрлаш муаммоси-инсониятнинг аввалдан мавжуд бўлган муаммоси. Бироқ турли жамоавий-иқтисодий формацияларда ундаги таркибий қисмлар ва янгича амалга ошириш формалари билан бойитилиб турлича ҳал қилинган. Ҳар бир инсон ҳаётида мактабни тамомлаганидан сўнг касб танлаш муаммоси туради. Касб излаш ва танлаш тўғрисидаги савол ушбу муаммонинг асосини ташкил қилади.
Замоннинг жадал ўзгариб, ривожланиб бориши билан биргаликда жамият ташаббускор, уддабурон, масъулиятли ва эпчил кадрларга нисбатан талаби ортиб бормоқда. Бундай мутахассисларни тайёрлашдаги энг асосий роль умумий ўрта таълим муассасаларининг зиммасида бўлади, ҳамда ўқувчиларнинг касбий ўзини англаши жараёни таълимнинг ижтимоий-аҳамиятли бўлимидир.
Мактаб битирувчилари касб танлашдан олдин касблар оламини яхши билишлари, уларнинг талаблари ва бозор иқтисодиётидаги ўрнини ўрганиб чиқишлари, ўз қобилятлари, малакаларини реал баҳолашлари лозим.
Битирувчиларни замонавий дунёда яхши касб эгаллашлари учун қуйидаги тамоилларга ўргатишимиз лозим:
яхши касб эгаси бўлиш учун курашиш керак,“омадли” ва “омадсиз” ўртасидаги фарқ, улар ўз ишларини қандай олиб боришларига қараб ажратилади, бозордаги инқироз ёки шу каби ташқи факторларга таяниб эмас.
бошқалардан қайси жихатингиз билан ажралиб туришингизни аниқлаб олишингиз, имкониятларингизни яна оширади;
агар иш фаолиятингизни аниқ қилиб олган бўлсангиз, атрофдагиларни бу ҳақда огоҳлантиринг. Қайси фаолият билан шуғулланмоқчи бўлишингизни қанча кўп одам билса, шу фаолият билан шуғулланишингиз имконияти ортади.
етакчи корхоналар етакчи битирувчиларни ишга олишни исташади, шунинг учун ўзингизни уларнинг корхонасига зарур бўлган ишчи сифатида намойиш қилинг.
янги иш излашга вақтингизни аяманг: бунинг учун хафтасига 40 соатлаб вақт ажратинг. жиддий ишга кириш излаган одам яхши иш топа олади.
юзлаб рад жавоблар олишингиз мумкин, буни кўнглингизга яқин олманг. яхши кайфият билан ишга киришиш янги эшикларни очади.
битирувчиларга иш излашнинг қуйидагича усулларини ўргатиш лозим:
танишлар ва қариндошлар орқали иш излаш;
махсус босма нашриётлар орқали иш излаш;
давлат бандлик хизмати ва иш билан таъминлаш ташкилотлари орқали иш излаш.
иш берувчига тўғридан-тўғри мурожаат орқали иш излаш;
рўзномаларга резюмени жойлаштириш орқали иш излаш;
Internet тармоқлари орқали иш излаш.
Касб танлашга кўмаклашувчи ушбу дастур таркиби бўйича комплексдир, чунки унинг тадбиқ этилиши касбга йўналтиришнинг турли методлари қўллаш билан боғлиқ, масалан:
Синфдаги ва синфдан ташқари машғулотларда касбий ахборотларни бериш элементлари;
Профдиагностика;
Шахсий ҳусусиятларини аниқлаш ва қўллашни ўргатиш;
Ўйин-муаммоли вазиятлар;
Сухбатлар;
Экскурсиялар;
Ўйинлар;
Маслахат жараёнлари.



Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish