Билиш жараёнларининг ўсиши.
Ўсмирнинг қизиқишлари ортади, билиш фаолияти мактаб программасидан ташқаригачиқади. Ўсмирнинг тафаккурида танқидийлик, мустақиллик ҳосил бўлади. Ўсмирнинг юз-юзаки англаш сифати ўзгаради.
Ўсмирнинг ўзи ҳақида ўйлаши, ўзини бошқалар билан таққослаш, ўсмирлик даврининг хусусиятларидандир. Ўсмирлар ўз камчиликлари устида ўйлайдилар, ўзидан қониқмаслик ҳисси пайдо бўлади.
Тарбияси қийин ўсмирларни бир неча шартли гурухга ажратиш мумкин булар:
орсиз, субутсиз ўсмирлар;
мустаққил фикрга эга бўлмаганлар;
шахсий талаб ва эҳтиёжларини қондириш учун қонунбузарлик йўлига кирган ўсмирлар.
Тарбияси қийин ўсмирларни юзага келтирувчи сабаблар қуйидагилар:
шахснинг биологик камчиликлари;
психик ривожланишдаги камчиликлар;
шахс тарбиясидаги нуқсонлар;
билиш фаолиятидаги камчиликлар;
мактаб таълими ва тарбиясидаги камчиликлар;
мактабдан ташқари муҳитдаги камчиликлар.
Оила ва оиладаги муҳит бола шахсиятининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Боланинг ота-онаси билан бўладиганмулоқати натижасида унинг ҳаёт ва воқеликка нисбатан нуқтаи назари шаклланади, ижтимоий ва индивидуал ҳоҳишларининг амалга ошиши, агар амалга ошмаса, нимага бундай бўлганлигининг сабабини тушуниб етади.
Ота-онанинг бир-бирига бўлган муносабати боланинг дунёқарашини шакллантиради ҳамда фарзанднинг аҳлоқий хислатларига қай даражада эга бўлишини белгилайди.
Муаммоси бўлган болаларнинг оилаларидаги шарт-шароитлари ўрганилганда, кўпчилик оилаларда ота-оналар орасидаги муносабатларда муаммолар борлиги аниқланган. Физиологик камчилик ҳисобланмаган, лекин психологик муаммо сифатида баҳоланадиган ҳолатлар оиласида муаммо бўлган болалар ёки ўсмирларда кўпроқ кузатилади.
Ёлғон гапиришдан-ўғирликгача, нутқий нуқсонлардан тагини ҳўл қилишгача, мактабдаги муваффақиятсизликлардан-уйдан қочишгача бўлган нохуш ҳолатларни келтириб чиқарган болалар шароитлари ўрганиб чиқилганда, уларнинг оилаларида муаммо ёки бўлмаса оила аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжудлиги кузатилган.
Бола, энг аввало, ота-онасининг биргаликда тинч-тотув яшашларини, бир-бирларига бақириб жанжал қилмасдан, фарзандларини севиб-ардоқлашларини хохлайдилар. Оилада жанжал-тўполонли вазият юзага келганда болалар бунинг гувоҳи бўладилар, бундай руҳий жароҳат туфайли катталарга нисбатан кўпроқ қайғурадилар. Жанжалларнинг оқибатларини узоқ вақт хаёлларидан чиқара олмайдилар, ҳатто бутун умр бунинг таъсирини сезиб юрадилар.
Идеал авлодни етишиши учун, авваломбор, идеал оила зарур. Бу идеалнинг асосини бахт ташкил этиши керак. Агар оилада бахт ва тотувлик бўлса, идеалликка эришилган бўлади. Фарзанд учун оиланинг илиқ, хузурбахш ва тотув муҳит бўлиши боланинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Бола ижтимоий муносабатларни оиласидан олган тарбияга мос равишда шаклланади. Оилада тотувлик бўлса, бола ҳам бахтиёр бўлади. Муаммолар ҳар жойда, ҳар доим бўлиши табиийдир. Энг муҳими шу муаммоларни ҳал қилишда муаммоларга муваффақиятли ёндашиш тарзимиздир. Болани калтаклаш ҳам, унинг “тилини топиш” ҳам кўпчилик оилаларда муаммоларни ҳал қилишнинг ўзига ҳос йўлидир.
Боланинг оилада жиддий қарорлар қабул қилинаётганда фаол иштирок этиши, ўз эҳтиёж ва хоҳишларини бемалол ифода эта олиши, оила аъзоларининг ўз ҳис-туйғу ва фикрларини эркин ифода эта олишлари, оиланинг аҳил бўлиши ва оила аъзолари ўртасида чексиз меҳр-муҳаббат, ўзаро хурмат ҳамда ишонч ришталарининг мустаҳкамланишига замин яратади.
Бундай шароит оила аъзоларининг ўзларини тўлиқ ҳимояда ҳис қила олишларига ва соғлом муҳитнинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Болалар хуқуқи ва имкониятлари чекланмаган, ўзларини эркин ҳис этадиган оилаларда ҳар доим яхши ният, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик, келишув, ҳис-туйғуларини ўртоқлашиш, фидокорлик, самимият ва меҳр, келажакка ишонч каби қадриятлар ҳукмрон бўлади.
Ҳис-туйғу ва фикрларни ифода эта олмаслик оила аъзоларининг оила муҳитидан безиши, беҳузур бўлиши, ўз қобиғига беркиниб олиши ва бунинг учун ўзини айбдор ҳис этиши каби нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Депрессия, қўрқув, безовталик, нафрат ва тушкунлик кабилар бундай оилаларда яшаётган болаларга хос аломатлардир.
Оилада ота-она фарзанд тарбиясини, энг аввало, боланинг шахсиятини ўрганишдан бошламоғимиз лозим. Чунки таълим-тарбия дегани ўзаро илиқ муносабат ва бир-бирига таъсир кўрсатишдан иборат. Бунинг асосида болани тушуниш, уни таниш, ўрганиш ётади. Фарзандларимиз билан ўртамизда юз берган тушунмовчиликлар асосан уни англай олмаганимиздан келиб чиқади.
Айтилади: “Боласи бор одам у билан болага айлансин.” Бунда” болага айлансин” деганда, бола сингари ҳатти-ҳаракатда бўлиш эмас, боланинг руҳий ҳолатини тушуниш, унинг эҳтиёж ва хоҳишларига жавоб берадиган тушунчада бўлиш кўзда тутилган. Ҳар бир боланинг шахсий хусусиятлари, феъл-атвори, иқтидорини ҳисобга олиб, муносабат ўрнатиш керак.
Болани тушуниш ва эҳтиёжларини қондиришнинг энг яхши йўли оила даврасидаги суҳбатлардир. Кечқурунги овқатланиш пайти ҳам бола учун энг муносиб пайтдир. Бунда дастурхон атрофи энг уйғун жой бўлиб хизмат қилади. Шунда оила даврасида биргаликда овқатланиш янада завқли тус олади ва оила истаклари шу усулда қисман бўлса-да, амалга ошган бўлади.
Ота эътиборидан четда қолмаган бола ҳамма нарсани тез ўрганади, унинг ўзига бўлган ишончи ортиб, соғлом шахсият эгаси бўлади. Оилада одам ўрнида кўрилган, ўз қадр-қимматига эга бўлган, гаплари тингланадиган, саволларга тушунарли тарзда жавоб бера оладиган, фикрлари ҳурмат қилинадиган, шахсий буюмлари ва ўзига тегишли хонаси бўлган боланинг шахсияти яхши шаклланади ва унинг ўзига бўлган ишончи янада ортади.
Кўчага чиқиши тақиқланган, ўта қаттиқ назорат остига олиниб, эркинлиги тўрт девор билан чегаралаб қўйилган боланинг улғайиб, жамиятда ўз ўрнини топиши жараёни ниҳоятда қийин кечади. Чунки бундай бола ташқарида ўзини қандай тутиш кераклигини билмайди. Ҳаддан зиёд эркалатилган ёки ортиқча босим остида ўзини камситилган ҳис қилувчи болалар ҳам ижтимоийлашув, дўст орттириш ва муаммоларга дуч келишлари табиийдир.
Боланинг психологияси ва уни тарбия қилиш усуллари, у билан қандай алоқа ўрнатиш кераклигини билмаслик ота-бола ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, ҳамда боланинг шахсияти, ақлу-заковати ва жисмоний (ҳатто жинсий жиҳатдан) ривожланиши жараёнида муаммолар келтириб чиқаради.
Муаммолари бўлган оилада уларни ҳал қилишнинг турли йўллари ҳам бўлади. Оила муаммолари у ердаги шарт-шароит, ҳаёт тарзи ва оиланинг қанчалик мустаҳкамлигига қараб турлича бўлади. Энг мустаҳкам, тўкис оилаларда ҳам вақти келиб мавжуд мувозанатни бузилиши мумкин бўлган турли вазиятларга дуч келиши мумкин.
Бундай вазиятларда юзага келган муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиши учун ўзаро тушуниш ва меҳр-муҳаббатга асосланган усуллар қўлланиши талаб этилади. Бундай усул ижобий бахс усулидир. Ижобий бахс инсон ҳаётида муҳим бўлган ўзаро муносабатларга путур етаётганда қўлланиладиган усулдир.
1) Муаммо ҳақида ўйлаб кўринг: дастлаб муносабатлардаги муаммонинг қандайлигини аниқлаш лозим. Бу борада юзага келган фикрларнинг аниқ баён этилиши ва тўғри таъриф этилиши муаммонинг ечими учун муҳим босқичдир.
2) Бахс вақтининг белгиланиши: бахсга киришилажак киши учун ҳам, ўзингиз учун ҳам уйғун вақт белгиланиши керак.
3) Муаммонинг таърифи: ўзингиз учун энг муҳим ҳисобланган фақат битта муаммони олинг. Таъриф қуйидаги икки йўналишга бўлинади:
сизни безовта қилаётган ҳолатнинг таърифи;
бундай ҳолатнинг юзага келишига сабаб бўлган муҳим нарса (туйғу).
4) Сизни тушунишганини текшириб кўриш: ҳамсуҳбатингизнинг муаммони қанчалик тушунганини такрорлашини талаб қилинг.
5) Нима хоҳлаётганингизни ўйлаб кўриш ва машқ қилиш: Сиз учун муаммо ҳисобланган ҳолат ёки хатти-ҳаракатга барҳам бериш ва унинг янгисини пайдо бўлиши ҳақида гап борганда ҳамсуҳбатингизга нима истаётганлигингизни аниқ айтишингиз керак. Бундай ҳоҳишнинг нима эканлиги хақида ҳамсуҳбатингизни ўйлашга мажбур қилишингиз лозим.
6) Нима хоҳлаётганингиз англашилганлигини текшириб кўринг ва ҳамсуҳбатингиздан нима хоҳлаётганлигингизни бир карра такрорлашини талаб қилинг.
7) Берилган жавобнинг биргаликда баҳоланиши: ҳар иккала томон ҳам баравар қабул қила оладиган умумий қарорга келиш.
8) Қабул қилинган қарорнинг амалга ошириш мумкинлигини кўздан кечириш учун ҳамкорлик қилиш. Қабул қилинган қарор амалга оширилаётганда юзага келган натижани биргаликда баҳам кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |