ХУЛОСА
Бугунги давр хусусиятидан келиб чиқиб, ижодий ёндашув юқори бўлган турли тарихий даврларга тегишли бўлган ҳунармандчилик маҳсулот (хизматлар) ларини ишлаб чиқариш анъаналарига содиқ қолиб, унинг сир- асрорларини авлоддан авлодга давом этказиб келаётган халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик йўналишларида фаолият олиб борувчи устоз- ҳунармандлар ҳамда ушбу ҳунар турларини ўзлаштираётган ёш авлод вакилларини алоҳида рағбатлантирувчи имтиёзли шарт-шаротларни яратиш зарур:
Биринчи қадамни маҳаллий имкониятларни тўла ишга солишдан бошлаш лозим, бунда:
узоқ йиллардан бери уюшмага аъзо бўлиб келаётган, камида 15-20 йиллик ўз фаолияти доирасида тажрибага эга бўлган, анъанавий тарзда оилавий шажара давомчилари – уста-ҳунармандларни алоҳида мукофот (молиявий ёки моддий) тайин қилиш эвазига услубий қўлланмалар, китоблар ёки илмий мақолалар ёзишга жалб қилиш, бунда зарур бўлса, илмий тадқиқотчилар ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
ҳунармандларнинг илмий изланишлар бўйича кўникмаларини шакллантириш, мавжуд кутубхона ва электрон манбалардан фойдаланиш бўйича малакали мутахассислар томонидан маҳорат дарсларини ташкил этиш;
аҳоли ва ҳунармандчилик вакиллари қўлида бўлган ноёб соҳага оид илмий-тарихий китобларни аниқлаб, давлат ёки уюшма ҳисобидан сотиб олиш ҳамда нусхаларини чоп этиш, шунингдек, республика ва вилоят кутубхоналаридаги мавжуд манбаларни кўпайтириш, илмий изланиш қилиш ниятида бўлган ҳунармандларни ушбу манбалар билан таъминлаш;
«Ҳунарманд» уюшмаси расмий сайтларида ҳунармандлар илмий кўникмаларини ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий манбалардан иборат электрон кутубхонани ташкил этиш;
вақти-вақти билан миллий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича Республика илмий-амалий конферецияларни ўтказиб бориш;
ҳунармандлар ўртасида ижодий ва инновацион ёндашувни ривожлантириш мақсадида тарихий аҳамиятга эга маҳсулот турларини қайта тиклаш ва хизматларни яратиш бўйича лойиҳалар танловини ўтказиб бориш зарур;
Келажакда соҳа доирасида илмий-тарихий изланишларни кўпайтириш мақсадида, маданият ва санъат институтларида етакчи аҳамиятга эга бўлган миллий ҳунармандчилик турлари бўйича йўналишлар сонини кўпайтириш, бунда:
ҳунармандчиликнинг илмий, тарихий ва амалий жиҳатлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш;
таълим беришда профессор-ўқитувчилар ва бой тажрибага эга бўлган уста-ҳунармандлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
халқаро тоифадаги бадиий ҳунармандчилик йўналишларини очиш;
ҳунармандчилик йўналишлари бўйича бой тажрибага эга бўлган хорижий мамлакатлардан етакчи малакали профессор-ўқитувчилар ва ҳунармандларни жалб қилиш.
ҳунармандчиликнинг айрим етакчи турлари бўйича адабиётлар, ўқув қўлланмалари ёзишда бой тажриба ва илмий салоҳиятга эга бўлган халқаро доирадаги мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
бу соҳада илмий фаолият олиб бораётган халқаро ва маҳаллий доирадаги тадқиқотчилар ва маҳаллий тажрибали ҳунармандлар ҳамкорлигидаги Олий аттестация комиссияси томонидан белгиланган Низом асосида Бинар ҳимояларни кўпайтириш ва уни алоҳида рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш зарур;
ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати бўйича таълим олаётган ёшларни хорижий мамлакатларга амалиёт ўташ ёки малака оширишга жўнатиш тизмини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш;
хорижий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ташкилотлар ва уюшмалар билан бирга ҳамкорликда хорижий ҳунармандларнинг хом-ашё, техногиялардан фойдаланиш, маҳсулот ва хизматларни яратиш бўйича ҳам маҳорат дарсларини ташкил этиш;
ҳунармандчиликка ихтисослашган ҳудудларда ҳунармандчилик кластерларини жорий қилиш, бунда маҳсулот ва хом-ашё тайёрлаш, унинг тарихий турларини тиклаш, ва янги ижодий ишланмаларни амалда жорий қилишлари учун махсус лабараториялар фаолиятини йўлга қўйиш;
ҳунармандчилик йўналишлари бўйича узоқ йиллик тажрибаларга эга бўлган ҳамда авлоддан авлодга ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини давом эттираётган устоз ҳунармандларни давлат томонидан уларни қаноатлантирадиган юқори ойлик-маош тайинлаш йўли билан ўз
соҳалари бўйича илмий ва амалий билимларидан самарали фойдаланиш ва келажак авлодга етказиш мақсадида Мусиқа мактаблари ёки Баркамол авлод марказларида эмас балки, ҳар бир ҳудуднинг ҳусусиятидан келиб чиқиб, босқичма-босқич дастлаб ҳар бир вилоят марказларида кейин туманларда бир-нечта йўналишларни ўзига жамлаган, алоҳида замонавий услубдаги “Ёш ҳунармандлар” мактабини (марказ) яратиш зарур.
Бунда, ўқувчи-талабалар ва уюшмаган ёшлар ва меҳнат билан банд бўлмаганларни марказга жалб қилиш мақсадида:
уларга яратилган мавжуд имтиёзларни инобатга олиб, асосан ҳунармандчилик маҳсулотларининг асосан узоқ тарихга эга бўлган бой намуналарини яратиш бўйича сир асрорларини ўргатишга эътибор қаратиш;
бу фаолиятга жалб қилинадиган ҳар бир устоз-ҳунармандлар ҳақида видео-лавҳалар тайёрлаб, таълим муассалари ўқувчилари ва талабаларга ва жойларда навбати билан тақдим этиб бориш;
устоз-ҳунармандлар билан таълим муассаларида ёки уларнинг устахоналарида ҳар ойнинг белгиланган муддатида учрашувларни ўтказиб бориш;
бой тажрибага эга бўлган устоз-ҳунармандларимизнинг билим ва кўникмаларидан фойдаланиб, узоқ йиллик бой анаъанага эга бўлган ҳунар турлари бўйича маълумот берувчи илмий-тарихий ва тасвирий адабиётлар ва қўлланмаларни яратиб, таълим муассаларида тақдимот қилиш зарур
Do'stlaringiz bilan baham: |