Популяциясининг умумий таснифи режа: популяциясининг умумий таснифи



Download 3,57 Mb.
bet2/2
Sana10.07.2022
Hajmi3,57 Mb.
#771244
1   2
Bog'liq
ПОПУЛЯЦИЯСИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ

Колония. Бу группа асосан ўтроқ ҳайвонлар тўдасидан ташкил топади. Булар узоқ вақт яшаши мумкин ёки бўлмаса кўпаяётган вақтларида колониялар ҳосил қиладилар. Бундай шаклда кўпчилик қушлар яшайдилар, бунга мисол тарикасида гўнгқарға, чумчуқ ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Колониядаги организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мураккабли-ги жиҳатидан ҳар хилдир — оддий ҳудудий йиғилишдан катта бирликларгача бўлади (37-расм).
Колониядаги ҳайвонлар ҳаётидаги айрим функциялар ўзаро хабарлашган ҳолда амалга оширилади, бу эса айрим индивидларнинг яшовчанлигини оширади. Бундай умумий функиия-ларга уларнинг душманлардан ҳимояланиши ва огоҳлантирувчи хабарлар киради.



Балиқчи қуш, ғозларнинг айрим вакиллари, қалдирғочлар ва бошқа қушларда ана шундай хусусиятлар шаклланган. Агар йиртқичлар уларнинг болаларига ёки бўлмаса тухумларига хавф туғдирадиган бўлса у вақтда улар қаттиқ овоз чиқариб, тўда бўлиб душманга ҳужум қиладилар. Бу ваҳимали овоз бошқа қушларни ҳа сафарбар қилади. Қушлар биргалашиб жуда ҳам катта' йиртқичларни ҳам ҳайдашлари мумкин, агар улар якка ҳолда ҳаракат қилганларида бундай натижага эриша олмайдилар. Бундай йиртқичларга мисол сифатида шимол тулкиси, қарчиғай, бойқушларни кўрсатиш мумкин.
Ҳашаротлардан тузилган колониялар яна ҳам мураккаброқ бўлади. Жумладан, термитлар, чумолилар ва асаларилар асосан кучли ривожланган оилалар асосида шаклланади. Бундай колонияда — ҳашаротлар биргаликда кўпчилик асосий функиияларни бажарадилар. Кўпайиш, ҳимоя қилиш, уялар қуриш, авлодини ва ўзларини озуқа билан таъминлаш ва , бошқалар шулар жумласидандир. Бу вақтда мажбурий равишда меҳнат тақсимоти амалга оширилади, яъни айрим индивидларнинг ёшига қараб, уларни группаларга бўлиб маълум ишларни бажаришга ихтисослаштирилади. Колония аъзолари доимий равишда бир-бирлари билан ахборотлар алмаштиришга ҳаракат қиладилар, хулқ-атвори, физиологияси ва айрим индивидларнинг тузилиши бутун колониянинг манфаатига бўйсунган бўлади.
Пода. Бу ҳайвонларнинг вақтинча бирлашиши бўлиб, бунда ҳаракатларида биологик нуқтаи назардан фойдали таъсир вужудга келади. Пода ҳайвонларнинг у ёки бу функиияларининг бажарилишини енгиллаштиради: душмандан ҳимояланиш, озиқ топиш, миграиия қилиш жараёни енгил кўчади. Пода бўлиб яшаш қушлар билан балиқлар орасида яхши ривожланган, сутэмизувчилар орасида эса асосан итларга хосдир.
Подада таъсир этиш усуллари икки категория (тоифа)га бўлинади. 1. Эквипотенииал, бунда пода аъзоларидан биронтаси ҳам устунлик қилмайди. 2. Подада бошлиқ бўлиб подадаги ҳайвонлар мўлжални ана шу тажрибали индивидга қараб оладилар. Биринчи ҳолат асосан балиқлар, шунингдек, майда қушларга хосдир. Иккинчи ҳолат одатда йирик қушлар ва сутэмизувчилар орасида учрайди (38- расм).
Балиқларнинг подалари катталиги, шакллари ва зичлиги жиҳатидан жуда ҳам ўзгарувчан бўлади. Булар бир суткада бир неча марта қайтадан шаклланишлари мумкин. Балиқлар одатда сутканинг ёруғ вақтларида тўда ҳосил қиладилар, кечаси эса тарқалиб кетадилар.
Бўри подалари қишда ов қилиш мақсадида вужудга келади. Тўда бўлиб ҳужум қилганда, бўрилар энг йирик туёқлиларни ҳам овлари, якка ҳолда ҳужум қилганларида эса бунинг уддасидан чиқа олмасликлари мумкин.
Бўрилар тўда усулида овга чиққанларида ўлжанинг орқасидан кузатиб борадилар ёки уни ўраб олишлари мумкин.Шу туфайли ҳам сутэмизувчилар подасида йўлбошчининг роли ниҳоятда каттадир.
Гала. Бу ҳолатда подага нисбатан ҳайвонлар узоқ ва доимий бирлашадилар. Галага йиғилганларда мувофиқ тур ҳаётининг барча асосий фунциялари амалга ошади, жумладан, йиртқичлардан ҳимояланиш, кўпайиш, болаларни тарбиялаш, миграция қилиши, озиқ топиш ва ҳоказо. Галани ҳосил қилиш усулларидан бирида йўлбошчи вақтинча ёки нисбатан доимий бўлади. Шу галадаги бошқа барча индивидларнинг эътибори унга қаратилади.
Йўлбошчи ўзининг хулқ-атвори билан ҳаракатининг йўналишини белгилайди. Галадаги ҳайвонлар йўлбошчига тақлид қилиб ҳаракат этадилар. Галага бошлиқ этиб кўпроқ тажрибага эга бўлган аъзоси тайинланади. Масалан, шимол буғуларининг галасини одатда қарилари бошлаб юрадилар. Улар бошқаларга нисбатан миградия вақтида мўлжални яхшироқ оладилар, чунки улар вақти-вақти билан бундай ҳаракатларни якка ҳолда амалга оширадилар.
Буғуларнинг урғочилари бола туғишдан олдин галадан ажралиб қоладилар ва улар болаларини якка ҳолда ҳимоя қиладилар ва парвариш этадилар. Боласи оёққа турганидан кейин яна гала изидан етиб оладилар. Йўлбошчининг биологик аҳамияти шундаки, унинг айрим индивидуал хусусиятлари бутун группа томонидан фойдаланилиши мумкин. Галадаги етакловчининг хулқ-атвори яна ҳам мураккаброқдир. Етакловчи йўлбошчидан шу хусусияти билан фарқ қиладики, унинг хулқ-атворида галага фаол равишда раҳбарлик қилиш кузатилади.
Галадаги ҳар бир индивиднинг мартабаси кўпгина сабабларга кўра аниқланади. Бунда ҳайвонларнинг жисмоний кучи, тажрибаеи ва ирсий сифатлари ҳам катта роль ўйнайди. Кучли ва тажрибали, нерв системаси мустаҳкам бўлган индивидлар кучсиз индивидлар устидан ҳукмронлик қиладилар. Устунлик асосан озуқани истеъмол қилишида, урғочисини танлашда, группада ҳаракатланганида шаклланади.
Устунлик қилувчи йўлбошчи бир қанча ишларни бажаради. Отлар подасидаги етакловчи доимий равишда ҳаракатни бошқариб боради, галани хавф-хатардан олиб ўтади. Жумладан, йиртқичлардан ҳимоя қилади, жанжални бартараф этади. Мураккаб шароитларда йўлбошчиларнинг кўпчилик турлари (Пржевальский отлари, иттумшуқ маймунлар) йўлларни текшириб кўради,. бунинг учун улар галадан ажралиб йўлни кўриб, хавф йўқлигини аниқлагандан кейин, яна тўдага қайтиб келади ва ҳаракатни давом эттиради.
Галалардаги жанжаллар йўлбошчининг иштироки билан ҳал қилинади. Бу турли турларда ҳар хил йўл билан бажарилади, масалан, иттумшуқ маймунларда эса тишлаш ёки уларни кузатиш билан ҳал қилйнади. Горилла маймунларда эса галадаги тартиб йўлбошчининг қараши ёки бошини ҳаракатлантириш билан йўлга қўйилади.
Йерархия йўли билан устунлик қилишнинг биологик моҳияти шундаки, группада барча ҳаракатлар ўзаро келишилган ҳолда олиб борилади, бу шу галанинг барча аъзолари учун қулайдир. Кучлар жой-жойига қўйилгандан кейин ҳайвонлар ўз энергиясини зиддиятларни ечишга беҳуда сарф қилмайдилар. Бундан гала умуман устунликка эга бўлади, кучли ва тажрибали индивидларга бўйсуниш йўли билан хулк-атворнинг келишиши йиртқичлардан ҳимояланишда, ёшларни тарбиялашда, миграция вақтида хавф-хатардан огоҳлантиришда ва бошқа ҳаётий жараёнларда аҳамияти ниҳоятда каттадир.



Мураккаб шароитда, масалан, озуқа етишмаган вақтда биринчи навбатда индивидлар ҳалок бўлади, галалар ҳимоясида уларда якка ҳолдагига қараганда яшаб қолиш имкониятлари катта бўлади. Босқичма-босқич бўйсунишнинг мавжудлиги организмлардаги гормонал системанинг бузилишига олиб келади. Сутэмизувчиларда, масалан, буйрак пастида гипертрофия (зўриқиш) касаллиги пайдо бўлади. Бундай ўзгариишар даражалар занжирининг энг пастки ҳалқасида турган ҳайвонларга хосдир, бундай ўзгаришлар устунлик қилувчи ҳайвонларда учрамайди.


Гипертрофия касаллиги натижасида ажратиладиган гормонлар организмлардаги модда алмашиш жараёнига катта таъсир кўрсатади. Бу ўз навбатида хулқ-атворнинг ўзгаришига сабабчи бўлади. Группаларнинг самарадорлиги: группадаги ҳаёт нерв ва ғормонал система орқали организмлардаги физиологик жараёнларнинг ўтишида ўз аксини топади. Ажратиб қўйилган ҳайвонларда метаболизм даражаси ва моддалар захираси жуда тез йўқолади, кўпгина инстинктлар ҳосил бўлмайди ва умумий ҳаётчанлиги ёмонлашади.
Организмлардаги физиологик жараёнларни юқори ҳолатга келтириш ва бирга яшайдиган ҳайвонларнинг ҳаётчанлигини оширишга «группаларнинг самарадорлиги» деб юритилади. Бу айрим индивидларга ўз туридаги бошқа индивидларнинг ёнларида бўлиши психофизиологик реакция сифатида намоёи бўлади. Масалан: агар қўйлар пода бўлмаса, уларнинг нафас олиши ва пульси кучаяди, улар поданинг келаётганини кўрсалар юқоридаги барча жараёнлар ҳолати яхшиланади. Якка ҳолда қишлаётган кўршапалакда колонияда қишлаётганига нисбатан модда алмашиш жараёни юқори бўлади. Бу эса энергиянинг кўплаб йўқолишига сабабчи бўлади, бунинг натижасида улар ориқлаб кетадилар ва кўпчилиги нобуд бўлади.
Группаларда самарадорлик индивидларда ўсишида, авлодларнинг кўпайишида, шартли рефлексларнинг тез ҳосил бўлишида, ўртача умр кўришнинг узайишида, таналарида ҳароратни юқори даражада сақлашда кўринади. Кўпчилик ҳайвонлар агар группа бўлиб яшамасалар, авлод ҳосил қилолмайдилар. Каптарлар бошқа қушларни кўриб турмасалар тухум қўймайдилар. Масалан, каптарларнинг урғочилари олдига ойна қўйилса, улар тухум қўйишга киришадилар.
Группанинг самарадорлиги якка ҳолда яшашга моелашган турларда самара бермайди, агар улар мажбуран группа ҳолда яшашга ўтказилса, уларда сержаҳллилик, қарама-қаршилик кучаяди ва кўпчилик физиологик кўрсаткичлари нормадан ташқарига чиқиб кетади. Булар ҳаммаси уларнинг ҳаёт фаолиятлари учун сарф қилинадиган энергиялари миқдорининг ошишида намоён бўлади. Масалан, агар типратиканлар группада сақланса, уларнинг кислороддан фойдаланиши якка ҳолда яшайдиганига нисбатан 134 фоизга ортади.
Группанинг самарадорлиги популяцияларнинг зичлиги юқори ҳолда бўлганида шаклланиши мумкин. Агар уларда ҳайвонлар зич жойлашган бўлса, муҳитдаги ресурслар етишмаслиги мумкин. Бу ҳолда бошқа механизмлар таъсир этади, оқибатда, яъни группадаги индивидларнинг миқдорини камайтиради, тақсимлаш, тарқатиш ёки туғилишни камайтириш йўллари билан улар тартибга солинади.
.Популяция динамикаси. Бизга маълумки, ҳар бир индивид илмий жиҳатдан олганда табиатда чексиз кўпайиши мумкин. Лекин табиатда бундай ҳолат кузатилмайди, чунки барча авлодларнинг ҳаммаси ҳам яшаб кета олмайди, уларнинг кўпчилиги ташқи омилларнинг салбий таъсири туфайли нобуд бўлади (39- расм).

Биотик потенциали: барча популяциялар миқдор жиҳатидан чекланмаган ҳолда кўпайиш имкониятларига эгадир, агар уларнинг кўпайишини ташқи муҳит омиллари чегаралаб қўймаса. Бундай гипотеза (илмий фараз)га асосланганда популяциянинг ўсиш тезлиги фақат биотик потенциалнинг катталигига боғлиқ бўлади, бу ҳар бир турга хосдир. Биотик пртенциал тушунчасини фанга биринчи марта 1928 йили Р. Чепман томонидан таклиф қилинади. Бу шундай кўрсаткички, назарий жиҳатдан битта жуфтдан (ёки битта индивиддан) маълум вақт бирлигида олинадиган авлодлар сонини кўрсатади. Масалан, бир йилда ёки бутун ҳаёти циклида. Буни ҳисоблаш коэффициент асосида ифодаланади ва популяциянинг ўсиш имконияти максимум ∆ N сифатида ҳисобланади; ∆т маълум вақтда битта индивид ҳисобида олиб борилади, агар популяцияда миқдори Nо бўлса, у ҳолда қуйидаги тенглама орқали ифодаланади:
∆N ∆N
── rN0 r =──
∆т Ng∆т
Биотик потенциалнинг катталиги турли турларда турлича бўлади. Масалан, асалариларнинг урғочиси 50 минг тухум, балиқларнинг айрим турлари 3 млрд. икра қўядилар. Бу турларнинг биотик потенциали ҳақиқатан ҳам жуда катта чунки ривожланаётган тухум ва муртаклар тугилгунча нобуд бўладилар. Агар барча муртаклар сақланиб, ҳамма авлодда яшаб қолганларида популяцияларнинг сони маълум вақтдан кейин геометрик қонуният асосида кўпайган бўлар эди.
Табиатда биотик потенциал тўла равишда намоён бўлмайди Унинг катталиги одатда туғилиши ва нобуд бўлиш муносабати орқали аниқланади: г = b —d, бу ерда b — туғилганлар сона d — нобуд бўлганлар сони, булар ҳаммаси бир вақт ичида популяцияда содир бўлади. Популяциядаги сонларнинг умумий ўзгариши тўртта ҳодисага боғлик, бўлади: туғилиш, нобуд бўлиш, кириб келиш ва чиқиб кетиш (миграция).
Туғилиш. Бу популяцияларда маълум вақт ичида янгидан пайдо бўлган индивидлар сонидир, у популяциядаги аъзолар сонига нисбатан ҳисобга олинади. Туғилишнинг мутлақ солиштирма хиллари фарқ қилинади. Биринчи туғилган индивидларнинг миқдори тавсифланади. Масалан, шимол буғуларининг популяцияларида 16 минг бош бўлса ва бир йилда 2 минг буғучалар туғилса, бу шу популяциядаги мутлақ туғилишни белгилайди. Солиштирма туғилиш ҳар бир индивидга нисбатан маълум вақт ичида ўртача миқдорнинг ўзгаришига қараб ҳисобланади ва ҳозирги ҳолатда бу 0,125 га тенг ёки бошқача қилиб айтганда популяциянинг 8 аъзосига бир йилда битта янги индивид тўғри келади.
Туғилиш миқдори кўпгина омилларга боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда шу даврда кўпайиш имкониятига эга бўлган индивидларнинг ҳиссаси катта аҳамиятга эгадир, бунда улар жинслар ва ёш группаларига боғлиқ бўлади. Авлод ҳосил қилиш сони ҳам муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам ҳашаротларда моновольтин (бир марта авлод бериш) ва поливольтин (бир қанча авлод бериш) турлар фарқ қилинади. Масалан, каналар бир мавсумда 15 тача партеногенетик насл беради. Турлар ривожланиш даврларининг сонига қараб моноциклик ва полициклик турларга бўлинадилар. Моноциклилик ҳаёти қисқа бўладиган ва ярим вояга етган ҳолда ўтадиган турларга хос (май қўнғизи ва бошқа ҳашаротлар). Полициклик ривожланишда турлар бир мавсумда бир неча марта насл беради. Бу кўпчилик умуртқалиларга ва айрим умуртқасиз ҳайвонларга (масалан, қисқичбақаларга) хосдир.
Ўсимликлар дунёси эса монокарпик ва поликарпик турларга бўлинади, яъни ўсимликлар бутун ҳаёти давомида бир марта ва кўп марта кўпаяди. Индивидларнинг серпуштлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. (Шундай қонуният мавжудки, популяцияларнинг ривожланиши индивидларнинг серпуштлилигига тўғри пропорционал бўлмайди. Серпуштлилик кўпчилик ҳолларда парвариш қилишга ёки тухумларнйнг озиқа моддалар билан таъминланганлигига боғлиқ бўлади.
Ўз болаларини сақлайдиган ва уларни боқадиган турларда серпуштлилик кескин пасайган бўлади. кушларда тухум қўйиш балиқлардаги каби мингтагача ўзгармайди. Улар биттадан 20—25 тагача тухум қўйиши мумкин.
Кушлар ўзларининг болаларини боқиш учун кўплаб энергия йўқотадилар. Кичик қушлар уяларга бир суткада юз маротаба озиқа олиб келадилар. Масалан, Кизилқум чумчуғи 200 маротабадаи кўпроқ, катта читтак 400 маротабагача, сайроқи қуш эса 600 маротабагача уясига озиқа олиб келади. Агар уяга қўйилган тухумлар одатдагидан кўп бўлса, жўжалар тўйиб озиқлана олмайдилар, яъни онаси томонидан олиб келинган озиқлар етарли бўлмайди ва уларнинг ҳаётчанлиги паст бўлади. Агар популяцияларда серпуштлилик юқори бўлса, уларнинг нобуд бўлиши ҳам юқори бўлади, бу асосан йиртқичларнинг таъсири туфайли содир бўлади. Шунииг учун ҳам популяцияларда серпуштлилик юқори бўлса, уларнинг умумий кўпайиши паст бўлади.
Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish