Популяциясининг умумий таснифи режа: популяциясининг умумий таснифи



Download 3,57 Mb.
bet1/2
Sana10.07.2022
Hajmi3,57 Mb.
#771244
  1   2
Bog'liq
ПОПУЛЯЦИЯСИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ


ПОПУЛЯЦИЯСИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ


Режа:
1. ПОПУЛЯЦИЯСИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ
2.ҲАЙВОНЛАР ПОПУЛЯЦИЯСИНИНГ ЭТОЛОГИК ТУЗИЛИШИ
3. ТУҒИЛИШ
1.ҲАЙВОНЛАР ПОПУЛЯЦИЯСИНИНГ ЭТОЛОГИК ТУЗИЛИШИ

Ҳайвонларнинг хулқ-атворини, табиатини махсус фан — этология ўрганади. Жумладан, этология популяция аъзоларининг ўзаро муносабатлар системасини текширади. Индивидларнинг бирга ҳаёт кечириши айниқса популяцияларда ниҳоятда хилма-хилдир.


Якка ҳолда ҳаёт кечириш, бу вақтда популяциядаги организмлар бир-бири билан боғланган бўлмайди, бундай хусусият кўпчилик турларга хосдир, бу жараён улар ҳаётининг маълум даврларига тўғри келади. Организмлар табиатда якка ҳолда яшаши мумкин эмас. Агар индивидлар бундай ҳолда яшаганларида эди, уларда кўпайиш бўлмас эди. Лекин айрим бирга ҳаёт кечирадиган турларнинг ўзаро муносабатлари жуда кучсиз бўлади. Бундай ҳоллар, сув сатҳида яшайдиган ва сиртдан уруғланадиган айрим индивидларга хосдир. Қайсиким бу вақтда портнёр (шерик) ларнинг учраши шарт эмас. Масалан, актинияда (денгиз жонивори) ана шундай бўлади. Ичидан уруғланадиган турларда ҳам эркак ва урғочиларининг учрашиши жуда ҳам қисқа вақт ичида бўлиши мумкин, бу ҳолда популяция (содда организмларда ҳужайраларнинг жуфт-жуфт қўшилишдан иборат жинсий жараёни) ни амалга оширишдан бўлак вақтда индивидлар алоҳида яшайдилар. Кўпчилик ҳашаротларнинг ҳаётий шакллари ана шундайдир, масалан, йиртқич сассиқ қўнғизда ва бошқалар,
Якка ҳолда ҳаёт кечирадиган турларнинг индивидлари кўпинча бир жойга йиғиладилар — қишлаш ва кўпайиш учун, масалан, .лаққа ва чўртан балиқларда ана шундай. Бу организмларнинг мана шундай йиғилиши натижасида уларнинг жинсий урчиши учун имконият катта бўлади. Лекин турларнинг бундай йиғилиши ҳайвонларнинг хулқ-атворидан озми-кўпми муносабатлар содир бўлади, деган гап эмас.
Популяциялар ичидаги муносабатларнинг янада мураккаблаишши икки хил йўналишда боради: жинсий портнёрлар ўртасидаги алоқанинг кучайиши ва она организмлар билан қиз авлодлари ўртасидаги боғланишларнинг содир бўлиши орқали амалга ошади. Шуларга асосан популятсияда оилалар шаклланади. Ота-она жуфтлари қисқа вақтга ва узоқ вақтга ташкил қилиниши мумкин, айрим турларда бу жараён бутун ҳаётлари давомида ташкил этилиши мумкин. Масалан: ўрмон катта қуши кўпчилик урғочилари билан қўшилиб мустаҳкам оила хосил қилмайди. Кўпчилик ўрдакларда жуфтлар қишлаган жойларида ёки учиш вақтларида танланади, урғочиси бола очиш учун тухумга ўтиргандан кейин эркаги уни ташлаб кетади. Оилавий жуфтлар каптарлар, турналар ва оққушларда узоқ йиллар давомида сақланадит.
Популяциядаги индивидлар ўртасида жинсий қўшилиш даврларида хушторлик қилиш ривожланади, бундай жараёнлар қушлар ва сутэмизувчиларда кучли ривожланган. Қарама-қарши жинсларнинг ашаддийлиги ва ҳимоя қилиш реакииялари йўқолиб, уларда жинслар бир вақтда етилади ва портнёрларни жинсий қўшилишга тайёрлигини стимуллаштиради.
Ҳайвонлар популяциясида жинсий партнёрларни танлаш рақобат орқали амалга ошади. Жинсий қўшилишдан олдин эркаклар ўртасида урғочи организмлар учун кескин кураш бўлади, худди шунингдек, бошқа хулқ-атворлар ҳам содир бўлади, булар ҳаммаси урғочи индивидлар жойлашган ҳудуддан эркаклардан биттасини ҳайдаш билан якунланади.
Шундай қилиб, урчиш даврида ҳайвонлар популяциясида фаол излашлар ва индивидлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашиши характерлидир.
Оилавий ҳаёт. Бундай ҳаётий жараёнларда ота-она билан уларнинг авлодлари ўртасидаги боғланиш кучаяди. Бундай боғланишларга, масалан, бостириб қўйилган тухумларни ҳимоя қилиш ва бошқалар киради.
Оилавий ҳаёт кечирганда ҳайвонларнинг ҳудуд хулқ-атвори жуда ҳам аниқ сезилади: маркировка қилиш, пўписа қилиш ва тўғри ҳужум қилиш — булар ҳаммаси майдонни эгаллаш имконини беради, авлодларни боқиш учун етарли бўлади.
Агар ҳайвонлар пода, гала ва колонияларга бирлашган бўлса улар шаклланишининг асосида популяциядаги ҳайвонларнинг хулқ-атворидаги боғланишларнинг мураккаблашиши ётади.

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish