Поп туман Гулистон МФЙ да ўткизилган профлактик йиғилиш
БАЁННОМАСИ
2022 йил « » октябрь Гулистон МФЙ
Катнашдилар: Қамчиқ Харбийлаштирилган қўриклаш
отряди Чодак командаси мобилъ
гурух катта йўриқчиси В Хомиджонов
йурикчилар Х Рахматов
Ж Мардонов ва маҳалла фаолларидан
8-нафар фуқоролардан 20 нафар.
КУНТАРТИБИ:
1. Темир йўлларда ҳаракатланиш конун коидаларини тушунтириш.
2. Темир йўлларга бегона жисмлар қўйилишини олдини олиш ва темир йўл жиҳозларига шикаст етказмаслик
3. Поезд ва вагонларига тош отмаслик.
Профлактик сухбат ва йиғилишни Поп тумани Гулистон мфй худудида аҳоли билан умумий ва якка тартибда ўтказилди. Ўтказилган сухбатлар давомида В Хомиджонов ва Ҳ.Рахматов сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масала юзасидан аҳоли турар жойлари темир йул изларига яқин жойлашганлиги, сабабли мактаб аҳоли томонидан темир йулларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш макадида, мунтазам равишда МФЙ ҳудудларида темир йул конун қоидалари хақида тушунча бериб борилишини, жумладан, қуйидагилар такидланишини;
- фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан темир йул атрофидаги мухрфаза ерлари эгаллаб
олиниши;
- темир йўлларга
хар хил чикиндилар ташлаш;
- темир йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиш ҳамда ёш болаларни каровсиз колдириш;
- темир йўлдан ўзбошимчалик билан ўтиш суний йўлакчалари хосил қилиш;
- темир йўл атрофида чорва молларини боқиш;
- махсус белгиланган йўлларда коровул будкалари ойналари ва вагонларга тош отиш;
- темир йўл изларига хар хил ашёларни куйиш;
- темир йўл сигнализация ва алока воситаларига шикаст етказиш ва х,.к; ,
Шундан сўнг, Ж.Мардонов темир йўл ва темир йўл бекатларида ахоли ўртасида жамоат тартибини сақлаш,
майда безорилик, ўғирликларни олдини олиш, вояга етмаганлар томонидан
темир йўлларда юз бераётган хуқуқбузарликлар ва уларни олдини олиш хақида гапириб ўтди.
Жумладан, Републикамиз темир йўлларда катталар ва вояга етмаганларни бемаксад юриши натижасида бахтсиз ходисалар хар хил хуқуқбузарликларга йул кўйилаётганлигини, айникса йуловчи поездлар вагонларига тош отиш ҳолатлари, темир йўлларда мавжуд алока
сигнализация воситаларига шикает етказилаётганлигини, темир йўллардан чорва молларини олиб ўтиш, чорва молларини темир йул яқинида боқиш қоидаларини бузиш,
темир йулни
белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш, темир йўл изларига хар хил бегона жисмларни
кўйилиши натижасида хар хил бахтсиз ходисалар юз бериши, мамлакатимиз иқтисодиётига катта миқдорда зарар етиши мумкинлигини, шунинг учун бу
каби холатларни олдини олиш, бунинг учун хар бир ота-она ва ўкитувчилар ҳамда маҳалла фаоллари томонидан вояга етмаган ёшларга доимий равишда тушунтириш ишларини олиб бориш, уларни ўқишдан бўш вактларда ота-оналари назоратидан четда колдирмаслик ва хар бир вояга етмаган ёшларни ота-оналар томонидан қаровсиз колмаслигини назорат остига олиниши, уларни бўш вактларда бирон-бир фойдали машғулотларга жалб этиш зарурлиги тўғрисида, шунингдек,
хар бир фукоро, хар бир вояга етмаган темир йўл конун-коидаларига риоя қилишлари шартлиги хакида таъкидлаб утди,
Ушбу масалалар юзасидан Поп тумани Гулистон МФЙ раиси А.Нақибов вояга етмаганлар ўртасида гиёхвандликка! карши кураш, темир йўлларда хукукбузарликлар ва бахтиз ходисаларни олдини олиш мақсадида тушинтириш ишлари олиб борилишини гапириб ўтди ва шу каби ўзининг фикр ва мулохазаларини билдириб ўтди.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда йигилиш:
КАРОР КИЛАДИ:
1. Гиёхвандлик аср вабоси, унинг салбий иллатлари юзасидан ёшлар ўртасида доимий тушунтириш
ишлари амалга ощирилсин;
2. Фуқоролар томонидан темир йўлларда хуқуқбузарликлар ва бахтиз
ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида доимий равишда темир йўл қонун-қоидалари ҳақида
тушинтириш ишлари олиб борилсин;
3 Вояга етмаганлар бўш вақтларида, турли хил тўгаракларга жалб қилиш ва
уларни хатти-харакартларини назорат қилиш борасида лозим чора-тадбирлар
белгилансин.