Поместите здесь ваш текст ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви



Download 4,94 Mb.
Sana07.04.2022
Hajmi4,94 Mb.
#533627
Bog'liq
4-мавзу


Поместите здесь ваш текст
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ
4-маъруза

Ер фондини идора этиш давлат органлари томонидан ерни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни ташкил қилишда намоён бўлади ва жамиятда ижтимоий бошқарувнинг таркибий қисми бўлади. Ер фондини давлат бошқаруви орқали давлат ернинг мулкдори сифатида ундан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ерни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади. Ер фондини давлат бошқаруви деганда, ваколатли давлат органларининг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этиш бўйича ижро этиш ва фармойиш бериш фаолияти тушунилади.


.
Поместите здесь ваш текст
Ер фондини давлат бошқаруви органларининг фармойиш бериши уларнинг ижтимоий муносабатларини тартибга солишда ваколат доирасида юридик ва жисмоний шахсларга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқидан келиб чиқади. Ушбу мажбурий кўрсатмалар кўп маротаба қўлланадиган, яъни улар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда белгиланади ёки бир маротаба қўлланадиган, маълум бир ёки бир неча субъектга тааллуқли бўлади.
Ер фондини давлат бошқаруви органларининг ижроия этиш фаолияти ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Ер фондининг давлат бошқаруви тамойиллари:
  • бошқаришнинг қонунийликка асосланиши, яъни давлат бошқарув органларининг ер муносабатларини тартибга солишда фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ҳамда ҳуқуқлари асосида фаолият юритиши;
  • тармоқ ва ҳудудий бошқаришни мувофиқлаштиришга, яъни ер муносабатларни тартибга солишда давлат органларининг фаолияти ҳам ҳудуднинг ривожланишини, ҳам ердан фойдаланишнинг оқилоналиги ва уни муҳофаза этишнинг таъминланишига қаратилади.

Yer huquqi
Ер фондининг давлат бошқаруви усуллари
иқтисодий
маъмурий
ташкилий-ҳуқуқий
ер учун ҳақ тўлашни;
ердан фойдаланиш бошқаришда самарали фаолиятни иқтисодий рағбатлантиришни;
ерга нисбатан мулк ҳуқуқини;
мулкдорларда ердан оқилона фойдаланиш бўйича жавобгарликни сақлаган ҳолда ерга оид битимларни тузиш.

ердан (ер участкасидан) фойдаланишга руҳсат бериш;


Давлат экологик экспертизасини ўтказиш
ердан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш;
давлат ер кадастрини оқилона ташкил этиш;
ер давлат реестрини
ва ер мониторингини ташкил этиш
Ер фонди давлат бошқаруви функцияси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
• ҳисобга олиш;
• режалаштириш,
• ердан тегишлича фойдаланишни таъминлашда тақсимлаш-қайта тақсимлаш;
• ерлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
• назорат (контрол) ва муҳофазалаш
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади:
• Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
(“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси);
• Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
Ердан фойдаланиш, геодезия ва картография соҳасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш, давлат кадастрлари ягона тизимини самарали юритишда махсус ваколатли орган ҳисобланган, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картогрфия ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Ергеодезкадастр) ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида”ги низом асосида олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июн “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида низом”га мувофиқ Вазирлик қуйидаги функсияларни амалга оширади: ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ерларни ўзлаштириш дастурларини ишлаб чиқади; суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувлари сифати устидан мониторингни амалга оширади.
Норматив ҳуқуқий хужжатлар
1.Ер ҳуқуқи: Олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалари учун дарслик // Усмонов М.Б. , Рустамбоев М.Ҳ., Жўраев Й.О., ва бошқ. Масъул муҳаррирлар М.Б. Усмонов, Жўраев Й.О. – Тошкент: ТДЮИ, 2002. – Б. 246. Ҳажми: 10, 5. Адади: 1000 дона.
2. Усмонов М.Б., Мирзаабдуллаева М.Р. Ер ҳуқуқи. Ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2008. – 214 б.
3. Тихомиров М.Ю., Тихомирова Л.В. Права на земельные участки: возникновение, ограничение и прекращение / Под. ред. М.Ю. Тихомирова. – М.: Изд. Тихомирова М.Ю., 2008. – 124 с.
4. Земельное право: учебник / под ред. Г.Е. Быстрова , Р.К. Гусева; А.В. Бабанов  и др.. – М.: ТК Велби, Изд-во Проспект, 2008. – 720 с.
Мустақил тайёрланиш учун топшириқ
Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Сурхандарё вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси тезкор маълумот юбориб, вилоятнинг тоғли худудларида табиий озуқабоп ўтлар қоплами ҳолатининг ўзгариши (ўсимликлар таркиби, тузилиши, ҳосилдорлиги, сифати ва тўйимлилигининг пасайиши), вилоят худудидан оқиб ўтувчи Амударё қирғоқларининг ўпирилиши, ер чўкиши билан боғлиқ жараёнлар тез-тез кузатилаётганлигини маълум қилди. Ушбу тезкор маълумотга ерларда содир бўлаётган салбий ўзгаришларнинг динамикасини, йўналишини ва жадаллигини тавсифловчи мавзули хариталар ва диаграммалар илова қилинади.
 Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Download 4,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish